MIB QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: ZO'R TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#NEWS 🔴
Noqonuniy mahsulotlar yo'q qilindi

💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎞𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒


Репост из: HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qiymati 700 mln. so'm bo'lgan aksiz markasiz mahsulotlar yo'q qilindi

muxbir: G'olib Amirov

#Qashqadaryo viloyati

09:00 11.02.2025


@hududtv


Репост из: Millar📣| Rasmiy kanal 🕒
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
MINGDAN ORTIQ AROQLAR YO'Q QILINDI




Репост из: Bosh prokuratura
​​Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги ходимларни ишга тиклаш ҳамда иш ҳақларини ундириб бериш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, 2024 йилда бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги ходимларни ишга тиклаш белгиланган ижро ишлари юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, 64 нафар фуқаролар ишга тикланиши таъминланди.

Шунингдек, иш ҳақи ундириб бериш билан боғлиқ ҳужжатлар юзасидан 49 нафар фуқароларга 2 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилди.

Мисол учун, суднинг тегишли ижро варақасига асосан, фуқаро М.Ахмедовни Китоб тумани 2-сонли спорт мактаби директори лавозимига ишга тиклаш белгиланган. Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида фуқаро ўз ишига тикланиши таъминланди.

Бу борадаги мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: MIB faoliyatidan
МИБ: ижро ва амалиёт

Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими давлат ижрочиси А.Рустамхўжаев билан алимент тўлови бўйича қарорлар ижросини таъминлаш, қарздорлик ва компенсация ундирувлари, шунингдек ижро даврида юзага келаётган айрим масалалар ҳақида бўлиб ўтган суҳбат.

👉Батафсил кўриш учун

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


"Адолат устувор" газетасининг 30.01.2025 кундаги №2 сонида Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари фаолиятидан мақолалар чоп этилди

https://t.me/mib_qashqadaryo_vil


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳайъат мажлиси: фаолият сарҳисоб этилди, келгуси режалар белгиланди


"QASHQADARYO AXBOROTI"

#29jan #qashqadaryo_trk

https://t.me/mib_qashqadaryo_vil


Интернетнинг “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали фуқаро С.Жомартованинг суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги ва алимент пуллари тўлиқ тўлаб берилмаганлиги юзасидан хабар жойлаштирилди. Мазкур хабар Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Э.Ҳакимовдан ундирувчи С.Жомартова фойдасига 4 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ½ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қарши шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Ижро ҳаракатлари жараёнида, Қашқадарё вилоят Мудофаа ишлар бошқармасининг 30.01.2025 йилда тақдим этган маълумотномасига кўра, қарздор Э.Хакимовнинг нафақасидан 50% (фоиз) миқдорида алимент пуллари ушлаб келинган ва шу кунга қадар жами 68 млн. 159 минг сўм алимент пуллари С.Жомартовага тўлаб берилиши таъминланган.

Жумладан, 03.01.2025 йилда Э.Ҳакимовнинг январь ойи нафақаси ҳисобидан 2 млн. 760 минг 450 сўм пул маблағи С.Жомартованинг пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланган.


Жорий йилнинг 28 январь куни интернет ижтимоий тармоқларида Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан "KALEON INFORM" МЧЖ фойдасига қарздорлик ундириб берилмаётганлиги юзасидан мурожаат жойлаштирилди. Мазкур муромурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 28.06.2024 йилдаги қарздор "TECNO AVTO" МЧЖдан ундирувчи "KALEON INFORM" МЧЖ фойдасига 206 347 382 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қарши шаҳар бўлими иш юритувига
29.10.2024 йилда келиб тушган.

Ижро ҳужжати буйича Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 46, 47-моддаларига асосан 11.12.2024 йилда қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солинган.

Ижро харакатлари давомида қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли давлат ташкилотларига сўров хатлари юборилганда қарздорнинг номида мулклари аниқланмаган.
Бундан ташқари, Бюронинг Қарши шаҳар бўлими иш юритувида қарздор қарздор "TECNO AVTO" МЧЖдан 5 133 322 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд.

Ижро харакатлари давомида, 28.01.2025 йилда қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилига борилганда, қарздор ушбу манзилда фаолият юритмаслиги аниқланди.

Келгусида қарздордан ундирилган пул маблағи Қонуннинг 79, 80-моддаси талаблари асосида тақсимланади.


Турмуш давридаги мулкдан улуш ундириб берилди

Оила кодексига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.

Бир оз муддат биргаликда ҳаёт кечириб, турмушлари ўхшамагач, фуқаро Ш.Умарова ушбу ҳуқуқидан фойдаланиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига мурожаат қилди. Суд фуқаронинг никоҳ давридаги мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирди.

Жавобгар собиқ турмуш ўртоғи Н.Қораевдан турмуш даврида орттирилган 2 та “Lacetti” русумли автотранспорт воситасидан жами 122 млн. 440 минг сўм ундириш белгиланди.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Қамаши туман бўлими иш юритувига 21.01.2025 йилда келиб тушди ва ижро ҳаракатларига киришилди.

Қарздор Н.Қораев ижро ҳужжати талаби билан таништирилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилгач, 3 кун ичида барча қарздорликни тўлиқ бартараф этди.




Ҳайъат мажлиси: фаолият сарҳисоб этилди, келгуси режалар белгиланди

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармасида 2024 йилда суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаш юзасидан навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.


Йиғилишда бошқарма таркибий тармоқлари барча ходимлари, туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари, ўринбосарлари ва давлат ижрочилари иштирок этди.

Ҳайъат йиғилишини бошқарма бошлиғи О.Ж.Паянов олиб борди ва йил якунлари юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича маъруза қилиб, амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Қайд этилишича, 2024 йил давомида олиб борилган ижро ҳаракатлари ҳамда кўрилган чора-тадбирлар натижасида иш юритувидаги 2,3 трлн. сўмлик 277 мингта ҳужжатлар ижроси таъминланди.

Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га ўтган даврда 79,4 млрд. сўм йўналтирилди.

Давлат фойдасига 937 млрд. сўм, ДСИ фойдасига 801 млрд. сўм, банклар фойдасига 615,2 млрд. сўм амалда ундирилди.

Бугунги кунда савдога чиқарилган 1.266 та 777,9 млрд. сўмлик мол-мулклар бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Йиғилишда 2024 йил давомида йўл қўйилган хато - камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, хайъат йиғилишида шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқларининг хисоботлари эшитилди.

Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.




Қарши шаҳридаги ноқонуний қурилмалар буздирилмоқда

Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувида ноқонуний қурилмаларни бузиш билан боғлиқ 117 та ижро ҳужжатлари мавжуд.

2024 йилда олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 36 та ижро ҳужжатлари юзасидан қонуний қарорлар қабул қилинди.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан мазкур йўналишдаги ҳужжатлар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниб, ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси жавобгар А.Холмуродовнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтаришга доир низолар тўғрисидаги аризаси билан Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига мурожаат қилган.

Суд томонидан мазкур маъмурий иш бўйича А.Холмуродов томонидан ўзбошимчалик билан Хўжахиёл МФЙ ҳудудидаги 6.0 кв.метр ер майдонида ноқонуний равишда қурилган қурилишни ўзининг ҳисобидан буздириш белгиланди.

Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида мазкур ижро ҳужжати ижроси таъминланди.

Шунингдек, жавобгар М.Темиров томонидан Хонтепа МФЙ ҳудудидаги 67,0 кв.метр ер майдонида ноқонуний равишда қурилган қурилиш ҳам суд қарорига асосан буздирилди ва ер дастлабки ҳолатга келтирилди.

Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органларига ишга қабул қилинган ёш мутахассисларни тарбиялаш, касбга ўргатишда ота-оналар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ёш мутахассислар, Бюро органларига янги қабул қилинган ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан доимий учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Qashqadaryo MTRK

https://t.me/mib_qashqadaryo_vil




Жиноят иши қўзғатилган қарздор судда ҳам 98 млн. алимент қарзини тўлади, ҳам оиласи билан ярашди

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманларараро судининг 28.01.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Б.Сайитниёзовдан ундирувчи С.Нуржовова фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алиммент ундириш белгиланган.

Аммо қарздор 04.04.2023 йилга қадар жами 44 млн. 330 сўм алимент пулларини тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 47/4-моддасига асосан 10 сутка мамурий қамоқ жазоси тайинланган.

Б.Сайитниёзов маъмурий жавобгарликка тортилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, алимент пулларини тўламасликни давом этади ва натижада 30.11.2024 йилда қарздорлик 97 млн. 842 минг сўмга етади.

Мазкур холат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122/1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилади.

Жорий йилнинг 17-январь куни Жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди биносида ўтказилган суд мажлиси жараёнида Б.Сайитниёзов мазкур қарздорликни тўлиқ бартараф этди ҳамда турмуш ўртоғи билан ярашишга қарор қилди.

Шу сабабли жиноят иши иш юритувдан тамомланди.


https://t.me/mib_qashqadaryo_vil



Показано 20 последних публикаций.