Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
zboy berdi (mushukning oyog'i ho'jayinini adabini berib qo'ydi)
***
Mushuk kuniga deyarli 16 soat uxlaydi.
Uxlamagan vaqtda esa yani vaqtning uchdan bir qismini o'ziga g'amxo'rlik qilish bilan vaqtini o'tkazadi..

@marwauzb




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O‘zganing haqqi o‘zgaga yuqmas

bechora maymun (berkitib yeyish oqibati)

@marwauzb


Yaxshi nomni ikkinchi umr dermish ulug'lar.

@marwauzb


Сувни ичдингиз шу билан лабингиз намланди, томоғингиз намланди, насиба фақат буларники эмас бадандаги ҳар битта жой ўз насибасини олади. Аммо биз бандамиз ҳисоб китобни билмиймиз, баданимизга керак бўладиган сувни чанқоқлик билан биламиз-у лекин қанча миқдорда керак бўладигани  билмаймиз ва керагидан ортиқ ичиб қўямиз.  Керагидан ортиқ ичиб қўйсак баданимизга керакли бўладиган сув керакли жойларга бориб-бориб ҳизматни қилиб бўлиб, баданни ювиб бўлиб пешоб бўлиб чиқиб кетувради.

Ҳазрат Тақий Усмоний сизни лол қолдирадиган бир нарсани айтиб берайн дейди. У нарса шуки акам Раъфий Усмоний дейди, ер юзида энг почкашунос инсон билан гаплашган дейди. Акам ўша буйракшунос инсон билан гаплашиб турганда бир нарсани айтган экан.

Сизлар бир одамнинг буйрагини 50-40 минг $ га сотиб олиб туриб нариги одамга қўйиб юборяпсилар. У почкани бу почкага уласаларинг ҳам ишлаворяпти.  Энди бу почкани бошқа баданга ўтқазиб ишлатишга қудратларинг этар экан янги бир почка ясаб қўя қолмисанларми дебди. "Кичкинагина гўшт" ча бўлса, почка ясаш нима дебди. 

У киши кулиб айтган экан. Ҳазрат почкани дебди шунақанги филтри бор дебди, фильтр шунақанги нозик иплардан яратилганки дунё ҳалқи оёққа турса сантиметрини ясаб бўлмайди дебди. Фаразан, япон ҳозир ривожланяпти, ривожланиб-ривожланиб шунақанги бир нозик ипни яратишни имконини қилса, бир сантиметрга билмийман миллиардлаб  $ доллар кетармиди.

Фаразан арзон пулга ҳам ясаб берди дейлик. Шунақанги филтрни ясашни имкони топилди дейлик. Лекин ҳазрат бир нарса банданинг қўлидан келмайди, бу нима?
Почкачанинг ичида бир кичкинаа бир мияча бор, Ҳазрат ниҳоят қичкина мияси бор. Инсоннинг баданига қанча сув керак булади, қанчасини чиқазиб юбориш керак ўшани ҳал қилади дебди.

50 кгли одамга, 50 кгли яраша сувни талаб қилади, кичкинагина 2 яшарли болага, 2 ёшли болага етадиган сувни талаб қилади. Биттасини, биттасига аралаштириб юбормайди ваҳоланки у ҳам одам бу ҳам одам. Ўша миясини қилиб бўлмайди Ҳазрат дейди.

Буни нимага айтади сувни ичиб турган вақтда "БИСМИЛЛАҲ" деб айтишга тарғиб қилиб туриб айтади.

Устоз Ёрқинжон домла мавизаларидан


БИСМИЛЛАҲ [СУВ]

Бизни ҳожатимизга ишлатадиган сувни Аллоҳ таоло океан, денгиз шаклида сақлаб беради. Сув битта жойда турувурадиган нарса бўлгани учун ачиб қолмаслик учун унинг ичларига тузларни тўлдириб ташлайди. Биласиз туз қўшилган нарса ачимайди.  Аммо туз қўшилган гўштингиз туриб қолиб барибир сасиганидек у денгизнинг ичида, океаннинг ичида кечасию, кундузи миллиард-миллиард жониворлар ўлиб кетяпти.  Сасиб кетиши керак сув бор, туз бор, у сувга Аллоҳ таоло мавж бериб "тўлқин" ҳакаратлантириб қўйгани учун у сув ачиб қолмайди.

Аллоҳ таоло сувни бизга шундай қилиб етказиб берди. Она булут бўлади, она булутики ичида сув йўқ бўм-бўш булутни Аллоҳ таоло денгиз билан океаннинг тепасига шундай олиб келади. Ичидаги ҳалиги шўр сув инсони бевосита тўғри фойдаланаман деса уни олиб кела олмасти. Аввало у денгиз сувни олиб кела олмайди, иккинчида у шўр сувни ича олмас эди. Лекин Аллоҳ таоло тепага булутни олиб келиб ширин-ширин чучук сувларни олдирдию, денгиз ичига туз сувларни қолдириб қўйди.

Сизнинг қадамингиз етмайдиган, сизнинг ҳаёлингизга етмайдиган тарзда тезликта, булар дунёнинг қаерида банданинг ҳожати этса бориб ёғдириб-ёғдириб берувради. Энди тепамизда ёғдириб қўйган ёмғирни, йерларни кўкартиргандан кейин ўзимиз ичадиган қисмига келганда сақлаб қўйишга бизнинг имконимиз бўлмаганлиги учун, Аллоҳ таоло қор шаклида, қаттиқ бир шаклида тоғнинг тепасига гўзал, чиройли қилиб ёғдириб қўйди. Кўринишидан тоғга ҳусн бўлиб турган шу нарса, аслида сиз билан менинг ҳожатим учун турган нарса.

Энди тоғнинг тепасига қуёшни чиқазиб таг қисмни еритиб, ариқча қилиб эшигингиз тагига оқизиб олиб келиб қўйди. Бунга сиз ҳеч қанақанги ҳизмат қилганингиз йўқ. Ўша кўринишда турган тоғларнинг тепасида гўзал бўлиб турган қорларни, Аллоҳ таоло ҳар бир далаларнинг тепасига ёғдириб қўйса бўлмасмиди. Йўқ, бу ерда ҳам тоғнинг тепасида туришнинг ҳам, сиз билан менинг маслаҳатим бор, бу ҳар ифлос қиладиган нарса ифлос қилмайди. Ит бориб ифлос қилмайди, одам бориб босиб ташламайди. Шу тепада ғубор ҳам, чанг ҳам тегмайди, чиройли бўлиб туради.

27. «Ва Биз унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик». [77-27]

Оқиб-оқиб сой бўлиб эшигингиз тагига оқиб бўлиб келяпти, ариқ бўлиб ҳам келяпти. Сиз бу ернинг юзидан кўриниши. Гоҳида Аллоҳ таоло ернинг у табақасидан, бу табақасига ўтказиб-ўтказиб филтрлаб қаерга турба  қоқсангиз эшигингиз тагидан сув чиқиб турибди.  Буларга сиз нима ҳизмат қилдингиз? На борса, сиз қилган ҳизмат 10 метрлик пластмасса турба қўйдингиз ва ковлайдиган одам ёки машина олиб келдингиз лекин шу қилган арзимас ишимиз учун қанча кун қийналамиз. Лекин Аллоҳ таолонинг бу маҳлуқотларининг катта-катта  мавжудотларининг қилган ҳизматнинг олдида сиз билан бизнинг ҳизматларимиз аслида ҳизмат деб айтишга ҳижолат бўласиз дейди Тақий Усмоний.

Энди шунчаа маҳлуқотлар ҳизмат қилиб сувни ёнингизга олиб келди. Қандай қилиб бу келтирган зотнинг номини айтмастан ичворасан? Энди сен бу сувни ичдинг, томоғингдан ўтиб кетди. Энди бу ердаги ҳизматларни кўз билан кўрса, ақл билан уни олса бўлади, аммо ичкарига ўткандан кейин ҳизматни ҳай-ҳай одамнинг ақли ҳайрон дейди, ақлларни лол қолдиради, у ердаги ҳизматлар. Аллоҳ таоло бу берган неъматини бир ўйлагин. Инсони бармоғидаги ҳар битта зарра-зарра жойларига сув керак бўлади.

45. «Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди».[24-45]

Ҳамма нарсага ҳаёт, тириклик фақат сувдан бўлади. Энди баданингизнинг ҳар битта қисмига, ҳатто тирноғингиз остига, ҳатто тукнинг остига сув етиб бормаса қуриб қолади. Банда ўша азоларининг остига, ичкарида ишлайдиган органларига қачон сув керак бўладию қанча керак бўлади, буни билмайди.

Энди Аллоҳ таоло қачон сув керак бўлиши кераклигини билиш учун чанқоқлик деган бир неъматни беради. Бу сув керак бўлиши бу ўзи бир сигнал. Сиз билан ман  кўзимизга чанқоқлик  мусибатга уҳшайди, йўқ ўша сув керак бўлади, ичкарига у фақат лаб қўриб қолиб, томоқ қуриб қолиб огоҳлантириб қўяди ҳалос.


Go'zal chehraga pardozning nima hojati bor?

@marwauzb


Жалолиддин Румийнинг шу ҳикоядан ибратларини айтади..

- "Қаранг дейди, булар ҳеч ким бизни кечаси кўрмаяпти деб турган бир вақтда буларни пошшо кўриб турибди.
Банда минг қилганларини яширмасин пошшоларнинг пошшоси кўриб турибди.

- Яна битта ибратим шуки, пошшо ҳамма ишни кўрди, лекин жазони эртага суриб қўйди. Аллоҳ таоло ҳам банданинг қилган гуноҳини кўриб туради. Сизнинг қилиб турган гуноҳингизга жазо бермай турганлиги ишингизни Худонинг ҳузурида мақбулигида эмас бу. Аллоҳ таоло сабрлигидан, ҳалимлигидан кечириб юборади.

- Яна битта ибрат шуки булар ҳаммалари камолотимиз бизнинг зўр ишларимиз фахрланган нарсалари, дор остига олиб бориб қўйди. Банданинг кўп суянган ишлари жарга олиб бориб қўяди.

- Энг кучли ибрати шуки, ҳаммаси дорга осилиб турган вақтда қайсининг ҳислати уларни дордан қутқариб қолди? Пошшони танигани дордан қутилтирди деган экан. Демак Худони таниш улуғ иш экан дейди. Худони таниган киши ўзи ҳам қутилади, атрофдагиларни ҳам қутулишига сабабчи бўлади.

Эътиборларингиз учун раҳмат.
Саломат бўлинглар..

Устоз Ёрқинжон домла мавизаларидан.
Манба: t.me/muhammadodiluzofficial/6870


Йўлда кетиб туришса, йўлда ит вовулабди. Ит вовулаб турса ичларида итнинг тилини танийман деган киши ўртоқлар гапимга ишонасизларми йўқми билмайманку, лекин ит ичларингда биттангиз пошшо деяпти..

Ҳеч ким бунинг гапига қулоқ солмапти. "Жалолиддин Румий ибрат қилиб айтадиларки, қаранг дейди. Одам бир ифлос ишни қиламан деб таъама қилиб олгандан кейин ҳеч насиҳатчининг гапига қулоқ солмайди. Қиламан деган ишини қилади нафс шундай нарса дейди. Айтиб турибди ичларингда пошшо деб йўқ қабул қилмади, бўлмаса бошида бунинг истеъдодига тан бердилар. Истеъдодинг зўр экан деб, ўзларига ўғирликга олдилар лекин айтганда гапини қабул қилмадилар."

Пошшонинг саройига бориб айланиб туриб ичларида ҳидни сезадиган бир жойда тўхтаб мана шу ерда деб тўғримизда деб айтибди. Арқони отадиган, арқони отиб чиқишибди. Ғазнани тешадигани тешибди, шу билан тиллоларни олиб ҳаммаси уйларига кетишибди. Пошшо ҳаммасининг жойини кўрибди. Саройга бориб сенлар билмай қолдинглар бугун кечаси катта ўғирлик бўлди. Ўғриларнинг уй жойларини айтиб фалончи - фалончи деб олиб келинглар саройга деб ҳизматкорларига айтибди. Ҳаммасини осишга деган ҳукм қилибди. Буларга гувоҳнинг ҳам кераги йўқ, гувоҳ ўзимман дебди.

Ҳаммаси осилишга шайланиб қўрқиб туришса ичларида бир киши ҳотиржам экан. Ҳалиги кечаси пошшони таниб
қолганда-у. Кечаси кўрганимни кундузи ҳам танийман деган киши. Лекин пошшо бўлгандан кейин қўрқиши ҳам бор, осворса-чи деган қўрқув. Тақсир деди, ўғирлик қилган кишиларни кўрдингиз булар ҳаммалари айтган гапидан устидан чиқди. Ман ҳам айтувдим кечаси кўрган кишини кундузи ҳам танийман деб мен танидим сиз ўшасиз! Биз билан ўғирлиқ қилган киши. Сиз ҳам ўшанда, битта ваъда берган эдингиз. Соқолимни қимирлатасам қутулади деб айтувдингиз. Энди соқолни қимирлатинг дебди. Кейин пошшо айтибдики бир одам билан бир кеча ошно, ўртоқ бўлиб юргандан кейин освориш ҳам ёмон қийин экан дебди..

Сизлар тавба қилинглар шу шарт билан сизларни кечираман дебди.


МАҲМУД ҒАЗНАВИЙ
[НАЖОТ – АЛЛОҲНИ ТАНИШДА]

Маҳмуд Ғазнавий деган пошшо бўлган экан. Ҳиндистонни фатх қилган ўзлари Ғазна Афғонистонлик.

Жалолиддин Румий айтган экан, бир куни Маҳмуд Ғазнавий пошшо гоҳида кечаси кўчаларда айланиб юрар экан. Пошшони ҳеч ким кўрмаган оддий кийим кийиб олган халқнинг ичида юрар экан.

Бир куни қоронғида бир жойга келса, 5-6 ўғрилар йиғилиб бир жойнинг улушини маслаҳат қилиб ўтирган экан. Маҳмуд Ғазнавий ҳам ўғриларнинг қаторига келиб ўтирса, ўғриларнинг биттаси кимсан? дебди.. Ман ҳам сизларга ўҳшаган яъни ўғриман деб жавоб берди. Улар ҳам, ҳаа бу ҳам бизга ўхшаган яҳши ўғри деб буни ҳам қабул қиламиз ишга дебди.

Кейин ичларидан биттаси айтибди энди ҳаммамиз ўғри бўлгандан кейин биттамизга Худо берган ҳислатимизни бошқаларга бермаган. Шундай экан ўзимиздаги энг зўр ҳислатимизни яъни "талант"имизни бир биримизга айтайлик.

- Биринчиси айтибди манга Худо берган бир ҳислатим бор шу ит вовулаб турганда нима демоқчи бўлганини биламан дебди.
- Иккинчиси айтибди менда шундай ҳислатим бор тупроқни ҳидлаб туриб, Мажнун Лайлини кўмилган жойини ҳидлаб топиб олгандай Лайлонинг гўрини топиб олмасам ҳам, тиллонинг қаерга кўмилганини топа оламан. Бурнимда шундай ҳислат бор дебди.
- Учинчиси айтибди менда шундай ҳислат бор ҳар қанақанги девор бўлса тешиб кириб кетаман дебди.
- Тўртинчиси айтибди менда шундай ҳислат бор арқонининг илмоқини шундай тепага отаман ҳар қандай тепаликга илинади дебди. Маҳмуд Ғазнавийга қараб ўғрилар, янги ўғри сизда қандай ҳислат бор?
деб сўрабди.
- Эй мани ҳислатимни билмайман сизларга фойда берадими йўқми шу одамни дорга осилиб турган вақтида соқолимни қимирлатиб қўйсам, осилмий қолади дебди.

Ичларида бир киши айтибди, бизларнинг қиладиган ишларимиз дорнинг тагига олиб борса сенинг ҳислатинг дорнинг тагидан қутқаради дебди. Сан бизнинг авлиёимиз экансан деб кеттик Маҳмуд Ғазнавийнинг саройига ўғирлик қилишга деб йўлга тушишибди.


ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.

Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар.

(Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр"

(Имом Термизий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Тўлиқ: t.me/muslimuzportal/33938


Зулҳижжанинг ўн кунлиги кириб келар экан...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зулҳижжа ҳаром ойларнинг бири бўлиб, унинг аввалги ўн кунлигида улкан фазилат бор. Унда энг аҳамиятли бўлган ҳаж амаллари ва Aрофатда туришдек энг улуғ рукн бор. Aллоҳ таоло Қуръони Каримда унинг фазилатини баён қилиш учун қасам ичиб айтади: "Фажрга қасам ва ўн кечага қасам".

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг фазилатини таъкидлаб: "Aллоҳ таолога энг маҳбуб бўладиган амаллар мана шу кунлардадир" деганлар.

(Имом Бухорий Ибн Aббос розиялллоҳу анҳудан ривоят қилган. 969-ҳадис)

Бу ойда қилинадиган амаллар қуйидагилар:

1. Жисмдаги барча аъзолар мағфират қилиниши учун қурбонлик қилишни ирода қилган кишига сочни қисқартириш ва тирноқларни олишни тарк қилиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Aгар ўн (кунлик) кирса, қурбонлик қилишни ирода қилган киши сочини қисқартирмасдан ва тирноғини олмасдан қурбонлик қилади".

(Имом Муслим Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. 1977-ҳадис)

2. Қуръон қироати ва кўп зикр билан машғул бўлиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Унда (зул ҳижжанинг аввалги ўн кунлигида) таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар".

(Имом Aҳмад Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 5446-ҳадис)

3. Унинг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ундаги рўза тутилган ҳар бир кун бир йилнинг рўзасига, ундаги ҳар бир кеча қадр кечасига тенг бўлади".

(Имом Термизий Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 758-ҳадис)

4. Бу ойнинг тўққизинчи куни рўза тутишнинг фазилати таъкидланган. Чунки у Арафа кунидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу куннинг рўзаси ҳақида сўрадилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Олдинги ва келаси йилларга каффорат бўлади", дедилар.

(Имом Муслим Aбу Қатода Aнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 1162-ҳадис)

5. Ўнинчи куни рўза тутилмайди. Чунки у Қурбон ҳайити кунидир. Ундаги энг афзал амаллар: такбир айтиш, қурбонлик қилиш, садақа қилиш, яқинларга силаи раҳм қилиш... Кимки Байтуллоҳни севса, унга шавқи бўлса-ю, ҳожилар қаторида бўлмаса, унга биз зикр қилган тоат ва ибодатлар билан машғул бўлиши эваз бўлади. Aллоҳим, бизга Байтингнинг ҳожилари ажрлари мислидек ажр ёзгин ва бизни солиҳларнинн даъватларига шерик қилгин. Омин!

Доктор Муҳаммад Дарвеш.

Манба: https://islom.uz/maqola/17145


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ota (yakshanba kuni)

@marwauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Sukut buyuklarning lug’atidur.

@marwauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ot birodarlari bilan taomni baham ko'ryapti..

@marwauzb


ЗИКР ОРҚАЛИ ҲУЗУР ПАЙДО БЎЛМАСЛИГИДАН ШИКОЯТ

Бир киши Ҳазрат Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳга шундай деб ёзди: «Жуда кўп зикр ва тиловат қила бошлаганман. Таҳажжуд ҳам хуфтондан кейин (кечанинг охирги кечасида) давомийдир. Лекин ҳануз қалбда ҳузур пайдо бўлмади».

Жуда кўп одамларда шундай шикоят бўладики, биз зикр қиламиз, тиловат ҳам қиламиз. Лекин бирор завқ, ҳузур ва халоват сезилмайди. Чунончи, бунинг натижасида одамлар, менинг амалим бекордир ёки қандайдир бағритош ва бераҳимлигим сабабли ҳузур бўлмаяпти ёки Худо билади нима сабаб экан деб ўйлайдилар. Яна бунинг натижасида у хавотир бўлиб қолади ва баъзида маъюсликгача навбат етиб боради. Бу тавфиқ ҳам неъматдир.

Бунинг жавобида Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дедилар:
«Раҳмат»ку пайдо бўлгандир. У раҳбарлик қиляпти.
«Ҳузур» ўзи унга итоаткордир. Ўзининг навбатида у ҳам ҳозир бўлади.

Яъни, асл нарса Аллоҳнинг раҳмати, яъни, амал тавфиқидир. Амал қилиш тавфиқи бўляпти, бу улуғ неъматдир. Уни қадрланг ва унга шукр қилинг. Бу раҳмат сизга раҳбарлик қиляпти. «Ҳузур» қолди, у раҳматга итоаткордир. Қачонки, унинг навбати келса, у ҳам ҳозир бўлади. Нима у ҳам ҳозир бўлиши зарурийми? Йўқ, хечам зарурий эмас. Агар бутун умр ҳузур ҳосил бўлмаса, унда ҳам бирор зарар йўқ. Лаззат ва кайфият мақсад эмас. Амалнинг ўзи асл мақсаддир. У амал орқали ҳосил бўладиган кайфият мақсад эмас.

Масалан, амал натижасида лаззат бўляпти ва ҳузур бўляпти, мулойимлик бўляпти, йиғи келяпти. Бу нарсалар асли ўзи мақсад эмас. Агар ҳосил бўлса, у ҳолда Аллоҳнинг неъматларидир. Агар ҳосил бўлмаса, унда бирор зарар йўқ. Асл мақсад амалдир. Шунинг учун амал қилиб олинг. Хоҳ у тиловат бўлсин, намоз бўлсин ёки бирор бошқа амал бўлсин. Бас, у ҳосил бўлсин.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.

«Ислаҳий мажаалис» китобидан. 3-жилд,108-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Манба: https://t.me/muttaqiyuz/7266

@marwauzb


Rassom buxgalter

#suratlarsozlaganda


Тоғлардек тўлқин

Ушбу расм денгизда кетаётган кеманинг ичидан олинган бўлиб, мавж худди тоққа ўхшайди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَهِيَ تَجْرِي بِهِمْ فِي مَوْجٍ كَالْجِبَالِ

"Ва у(кема) уларни тоғлардек тўлқинда олиб кетаётганида..."

(Ҳуд сураси, 42-оят)

Манба: t.me/nozimjonuz/11440


Toshdagi yozuv: "Siz ketsangiz ham to'liqnlar to'xtamaydi". Hayot bizsiz ham davom etadi.

Манба: https://t.me/AzamatAkbar_Lektorium/4117

#suratlarsozlaganda

Показано 20 последних публикаций.

721

подписчиков
Статистика канала