Бугун 13 феврал, бутун дунёда Энг яхши дўстлар куни нишонланади.
Садо
Волида-ю падарларга қуллуқ ва раҳмат!
Ташаккурлар бўлсин нурли инсон зотига.
Фикрингизни лекин бу ён буринг бир фурсат,
Зеҳн солинг гапнинг асл тафсилотига:
Икки дўстнинг садоқати, меҳри, ҳиммати
Коинотнинг қадридан ҳам тургайдир баланд.
Ҳеч не билан ўлчанмайди дўстлик қиммати,
Қулатгай у сарҳадларни қудрати билан.
Ҳикоятдан мурод шулким, улуғ, муҳтарам
Дўсти содиқ насиб этсин ҳар кимга ҳар он,
Жаннат ато қилажакман иккингизга ҳам!
Жаннат йўли мана, Сизга очиқ, чароғон.
©️Абдулла Ориповнинг "Жаннатга йўл" драматик достондан
Қадрдонларга юбориб қўйинг😉
@manifestcanal