Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айрим оилалар дабдабали тўй қиламан деб бўйнигача катта қарзга ботиб кетяпти. Бу нафақат шахсий молиявий барқарорликка, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатишини билишганда унақа қилишмасди. Тўй учун олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаса, банк тизимига ҳам юклама бўлиб, умумий иқтисодий барқарорликка таҳдид солиши бор гап.

Ортиқча харажатлар оиланинг келажакдаги молиявий имкониятларини ҳам чеклайди. Агар тўйга сарфланадиган маблағлар ёшларнинг таълими, касбий ривожланиши ёки уй-жой шароитларини яхшилашга йўналтирилса, нафақат оила, балки жамият учун ҳам анча манфаатлироқ бўларди. Чунки таълим ва касбий ривожланишга киритилган сармоя келажакда юқори даромад ва иқтисодий барқарорлик келтиради.

Шунинг учун ҳам тўйларни камтарона ўтказиб, маблағларни келажак учун фойдали йўналишларга сарфлашни тавсия қилишда давом этиш керак.

Роликни кўринг!


Самарқанд вилоят судида адолат бор!

Бир вилоят шифохонасини раҳбари ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг ҳукми билан 420 миллион сўмни ўзлаштирганлиги учун ЖКнинг 167-моддаси учинчи қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланган эди.

Бош врачнинг шикоятини кўриб чиққан вилоят суди унинг чин кўнгилдан пушаймонлиги ва оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб, барча жазолардан озод этибди.

Бошқа судлар ўрнак олса бўларкан!


Сермаъно сурат…


1-майдан бошлаб қамоқдан озод этилган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули тўланади.

Бир марталик нафақа пули «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.


@manifestcanal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда ноқонуний диний жамоат ортидан божхона идоралари ходимларига жиноят иши қўзғатилди

@manifestcanal


Бугун 13 феврал, бутун дунёда Энг яхши дўстлар куни нишонланади.

Садо


Волида-ю падарларга қуллуқ ва раҳмат!
Ташаккурлар бўлсин нурли инсон зотига.
Фикрингизни лекин бу ён буринг бир фурсат,
Зеҳн солинг гапнинг асл тафсилотига:
Икки дўстнинг садоқати, меҳри, ҳиммати
Коинотнинг қадридан ҳам тургайдир баланд.
Ҳеч не билан ўлчанмайди дўстлик қиммати,
Қулатгай у сарҳадларни қудрати билан.
Ҳикоятдан мурод шулким, улуғ, муҳтарам
Дўсти содиқ насиб этсин ҳар кимга ҳар он,
Жаннат ато қилажакман иккингизга ҳам!
Жаннат йўли мана, Сизга очиқ, чароғон.


©️Абдулла Ориповнинг "Жаннатга йўл" драматик достондан

Қадрдонларга юбориб қўйинг😉

@manifestcanal


Мен ҳам Анора Содикова каби айрим блоггер ва троллар (уларнинг кимлигини аниқ биламан) устидан ҳақорат, туҳмат ва шаънни топташ ҳамда диний қадрият ва ҳис-туйғуларимни камситиш кабилар бўйича иш очтирмоқчи бўлдим. Аммо мен уларни ахлат ва нажосат (шахсиятини зикр қилмадим), деб ҳисоблаганим сабабли атроф-муҳит сасимаслиги учун бундай қилмадим.

Умид қиламан, журналистларнинг шикояти эътиборсиз қолмайди ва ҳақоратчилар жазоланиши таомулга киради (прецедентга айланади). Бу адлия тизимимизга бўлган охирги ишончни сақлаб қолади. Тролл ва атеистларга эса сабоқ бўлади. Бугун сабоқ бўлмаса, эртага албатта бўлади.
Кузатамиз.

Мубашшир Аҳмад

@manifestcanal


Сардор Умурзаков раислигидаги кенгаш ҳузурида янги жамғарма ташкил этилади

Президент қарори билан Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади, жумладан:

⁃ мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
⁃ таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
⁃ ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

Маълумот учун, аввалроқ Президент қарори билан таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилганди. Кенгаш раиси сифатида Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзаков фаолият юритади.

@manifestcanal


К.Алламжоновга суиқасд иши: Олий суд матбуоти нимани сир тутмоқчи?

Бугун Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинганлиги ҳақидаги хабарни тарқатди.

Унда айтилишича, Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланганлиги айтилади.

Лекин, негадир қолган ўша 5 нафар айбдор деб топилганларнинг шахси очиқланмаган.

Қизиқ. Нимасига кўра танланди?

Қолаверса, хабарда маҳкумлар Жиноят кодексининг айнан қайси моддалари билан айбдор деб топилганлиги ҳам очиқланмаган.

Ваҳоланки, жиноят ишига махфий грифи берилганлиги шахсларни айбдор деб топилган моддаларни ҳам сир тутилиши кераклигини билдирмайди.

Адвокат Абдуллаев


Jurnalist Anora Sodiqova bloger Mirsaid Haydarovni sudga berdi

Jurnalist Anora Sodiqova Mufasa taxallusi bilan faoliyat yurituvchi bloger Mirsaid Haydarovni sudga berdi. U bloger tomonidan ijtimoiy tarmoqlardagi turli anonim kanallarda o‘z sha’ni, qadr-qimmati kamsitilgani va tuhmatga uchragani haqida shikoyat kiritgan. Sud majlisi 26-fevral kuni bo‘lib o‘tadi.

@manifestcanal


Ўтган йилларни солиштирганда айблашда ўсиш, оқлашда пасайиш.

@manifestcanal


СУДЛАР ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 77 995 нафар шахсга ( 2023 йил 73 797 ) нисбатан 61 481 та (2023 йил 58 418 ) жиноят иши кўриб чиқилди.

723 (2023 йил 1 244 ) нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.

Судланган шахслар сони 61 502 (55 763) нафарни ташкил этиб, шундан 20 659 (17 396) нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 39 763 (37 077) нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 080 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 54 370 нафари эркак, 7 132 нафари аёл, 22 757 нафари ёшлар (шу жумладан 2 214 нафари вояга етмаган) ва 2 637 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

7 956 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 33 151 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 11 581 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 14 991 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

124 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

33 146 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, 11 581 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

Ҳисобот даврида кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини

фирибгарлик,

транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш,

ўғрилик,

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар,

ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш,

ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш,

қасддан баданга енгил шикаст етказиш,

безорилик,

қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш
,

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш
билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 13 434 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Апелляция тартибида 11 992 нафар шахсга нисбатан 8 740 та жиноят иши кўриб чиқилди. 482 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 598 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Кассация тартибида 4 497 нафар шахсга нисбатан 4 025 та жиноят иши кўриб чиқилди. 322 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 1 001 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Тафтиш тартибида 5 993 нафар шахсга нисбатан 5 048 та жиноят иши кўриб чиқилди. 172 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 700 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 269 нафар шахсга нисбатан 1 103 та жиноят иши кўриб чиқилди. 163 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 281 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

@manifestcanal


Комил Алламжонов "Котта ойим раҳматлик ҳар доим дуо қилганларида, ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ тухматдан Аллоҳни ўзи асрасин дердилар. Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилгандаям икки букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам.
Аллоҳга минг шукур. Бандасидан қочганлар яратгандан қочолмайди. Хали олдинда қиладиган ишлар, яна кўп синовли кунлар бор. Илоҳим буларнинг ҳаммасидан ёруғ юз билан ўтиш насиб қилсин!

Аллоҳ ҳаммамизни омадимизни берсин☝️"

@manifestcanal


РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

@manifestcanal


Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди - Қонун Сенатда кўриб чиқилмоқда.

P.S. Фикримча муҳлат бўлиши керак. Оз эмас, кўп эмас 4 ойлик муҳлат энг рисола муҳлат. Турмушда ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин.

@manifestcanal


Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

Қонун (ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

❗️Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.

@manifestcanal


Манави бечора МИБнинг Нурота туман бўлимини қаранглар!

Ўтган йили ноябр ойидан бери “Агробанк”дан фуқарога ундириб бериш мумкин бўлган 12 млн. сўм маблағ топа олмаганмиш. Роса қидирган, лекин топа олмаган. Бўлиши мумкинку шунақаси?!

Охири банкнинг мол-мулкларини қидиришга тушган. Узоқ қидирувлар натижасида банкнинг битта машинаси топилган ва хатланиб, бечора банк бошқарувчисини ўзига топширилган.
Ахир у пиёда юрмайдику?!

@manifestcanal


Эри Россияда бўлган аёлнинг уйида профилактика инспектори ушланди

Шовотда профилактика инспектори 31 январ куни ярим тунда аёлнинг уйида бўлган вақтида эрнинг қариндошлари томонидан ушлаб олинган.

Яқинларининг билдиришича инспекторнинг “ташрифи” биринчиси эмас.

ИИВ ушбу ҳаракатлари учун ходимни ички ишлар органлари сафидан бўшатиш масаласи кўриб чиқилаётганини билдирди.

@manifestcanal


"Зарур дорихона амалиёти - GPP" - дорихоналар учун янги сифат стандарти бўлиб, аҳолига самарали дори-дармон ва фармацевтик хизматларнинг тегишли сифатини таъминлаш учун ишлаб чиқилган қоидалардир.

Илк марта...
Кўп йиллик тажриба ва илмий даражага эга фармацевтика соҳаси вакилларининг бир гуруҳ жамоаси "Зарур дорихона амалиёти - GPP" талабларини дорихоналарга татбиқ этиш бўйича ижтимоий тармоқда махсус платформа - @myGXP мутлақо бепул телеграм каналини ишга туширишган бўлиб, Республикадаги барча дорихона раҳбарлари, мудирлар ва сифат учун масъул ходимлар ушбу маълумотлар асосида ўз дорихоналарига янги стандартни жорий қилишда фойдаланишлари мумкин.

Обуна бўлинг: https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

@manifestcanal


Худо жазо бераман деса, аввало одамнинг ақлини олади.

©️Достоевскийнинг “Телба” асаридан

@manifestcanal

Показано 20 последних публикаций.