К.Алламжоновга суиқасд иши: Олий суд матбуоти нимани сир тутмоқчи?
Бугун Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинганлиги ҳақидаги хабарни тарқатди.
Унда айтилишича, Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланганлиги айтилади.
Лекин, негадир қолган ўша 5 нафар айбдор деб топилганларнинг шахси очиқланмаган.
Қизиқ. Нимасига кўра танланди?
Қолаверса, хабарда маҳкумлар Жиноят кодексининг айнан қайси моддалари билан айбдор деб топилганлиги ҳам очиқланмаган.
Ваҳоланки, жиноят ишига махфий грифи берилганлиги шахсларни айбдор деб топилган моддаларни ҳам сир тутилиши кераклигини билдирмайди.
Адвокат Абдуллаев