Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Чекиниш
#Онаизорим.
У сиқилганда ҳоли жойга кириб йиғлолмайди...
Уни ҳатто ҳожатхонада ҳам тинч ўтиришга қўймайдиган боласи ҳоли-жонига қўймай орқасидан эргашиб боради.
Афсуски, жуда кўпчилигимиз болалигимизда онамиз қачонки, бизни қучоқлаган ёки сочимизни силаб ўйланиб ўтирган пайтида дам олаётганини, ҳордиғи чиқаётганини хаёлимизга келтирмаганмиз.
Қачондир у ҳамма эътибори ўзига қаратилган гўзал қиз бўлган. Биз ўша ҳамма эътиборни ўзимизга қаратилишини истадик.
Бир кўйлакни ўн йиллаб кийган пайти бизга ҳар йили янги кийим бош олиб бериш учун бозор оралаб юрарди онамиз...
Турмушга узатилдик. Борини бериб бировнинг даргоҳига қўйиб келди-ю, яна ортимиздан тугунлар тугиб жўнатди.
Тўлдириб келган сумкаларини бизникидан кетар чоғ индамай қоқиб, чўнтагига иҳчамгина қилиб таҳлаб солган инсон ҳам ўша бизнинг онамиздир...
Дунёда ўзини унутиб, охирги томчисига қадар бировга қўшқўллаб тутақазадиган бошқа тимсол йўқ!
Она У!
✍🏻Азизахон Исмоилова
@Magnituspexa