MAGNIT⚡️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


🧲Магнит - позитив лидерлар танлови!
🧠Онг ости машқлари
📜Ажойиб афоризмлар
📝Руҳий ривожлантирувчи маълумотлар
Taplink: https://taplink.cc/magnituspexa
Admin: http://t.me/muxlis_aloqa_bot
Reklama uchun: @magnituspexa_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тун

Бугунги ширин орзучиларга хайрли тун!❤️
Эртага бари янгидан бошланади, юрагингиз капалакларини🦋 ой нурига қўйиб юборинг, Сиздек улар ҳам орзуларга тўлишга ҳақли азизим...😍🥰

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Лирик_чекиниш

Бир қоп пулим бўлса...💰

Бир қоп пулим бўлса нима қилардим,
Қўй бундай балодан асрагин Аллоҳ.
Иймоним бут қилгин сабр бергину,
Шайтон чангалидан асрагин йироқ.


Бир қоп пулингиз бўлса нима қилардингиз?!

@Magnituspexa


#Тест_жавоблари

1. Қизча

Мафтункор. Сирли. Ижодкор.

Ўзига хос жозибага эга бўлган ижодкор инсон. Дўстларингиз кўп. Атрофингиздагилар сизга жуда қизиқишади, буни билган ҳолда сиз ҳам ўзингизни энг яхши тарафдан кўрсатасиз. Ҳар доим диққат марказида бўлганингиз сабабли сизга ҳасад қилувчилар ҳам йўқ эмас. Муҳаббат борасида сизга етадигани йўқ, жуфтингизга борлиғингизни аста-секинлик билан очасиз. Сизда сирли жозиба бор.

2. Калла суяги

Юмшоқфеъл. Барча фикр ва ғояларни бирдек қабул қилувчи. Яхши тушунувчан.

Юмшоқ феълли толерант инсон. Атрофингиздагиларни яхши тушуниш ва ўзингизга жалб қилиш қобилиятига эгасиз. Барча фикр ва ғояларни толерантлик билан қабул қиласиз. Ҳамма нарсани холисона баҳолайсиз. Тез ўрганувчан бўлганингиз сабабли ҳар қандай вазиятга яхши мослашасиз. Ҳамиша тўғри қарор қабул қилувчи ақлли инсонсиз. Саҳоватпеша бўлганингиз сабабли кўпчилик одамлар сизни ҳурмат қилишади ва сизга эргашишади. Ажойиб интеллект соҳиби, киришимли ва хушмуомала инсонсиз.

3. Табиат манзараси
Иштиёқманд. Мулоҳазали. Ҳазил-мутойибага мойил.

Иштиёқманд ва фаол инсон. Мулоҳазали ва ҳазилкаш. Атрофингизда дўстларингиз кўп, ҳаммага яхши кайфият улашасиз. Тўғри деб билган йўлингиздан борасиз, кўпчилик сизга ишонади ва эргашади. Масъулиятли ва ишончли одамсиз.

T.me/magnituspexa


#Мулоҳаза

Тириклигида сўйилган ҳайвон гўштини еб турган пайтингизда адолат ҳақида ўйлайсизми?

Жаҳлингизни бошқаролмай фарзандингизни аёвсиз калтаклаб, кейин ҳаётдан адолат кутасизми?

Сизга ҳеч қачон зарари тегмаган дўстингизни дилини оғритиб, ортидан ишдан бўшатилсангиз, раҳбарингизни адолатсизга чиқарасизми?

Йўлларда дуч келган жойларни ифлослантириб, дарахтларни кесиб, Ер қимирласа қалтираб офият сўрайсизми?

Ўзи билан ўзи овора бўлиб тинч яшаб юрган ўзга миллат вакилига ичингизда нафрат сақлаб, мусулмон ўлкаларда уруш бўлса қарғаниб адолат қидирасизми?

Бу ҳаёт бумеранг. Ўзингиздан қандай ҳиссиёт таратсангиз—шунга эга бўласиз.

@Magnituspexa


​​

ҲАҚҚИНГНИ ҲАЛОЛЛА.

Айтайлик,  қассоб ҳеч қачон бировнинг ҳаққидан тарозида уриб қолмаса,  доим яхши чорваларни сўйса,  мижозларига чиройли муомала қилиб,  эҳсонини бериб юрса,  бу одам аввало Аллоҳ буюрганидек яшаган,  инсон номига яраша иш қилган ва қадарига касб қилиб берилган ҳунарни хор қилмаган одам ҳисобланади.

Ўқитувчи ҳам шундай.  Қирқ беш  дақиқа халқнинг боласига сидқидилдан дарс ўтса,  илмини улашса,  фидойилигини намоён этса у ҳам ўзига юклатилган бурчни адо этган,  Аллоҳ буюрганидек яшаган,  фаолият юритган,  ҳаққини ҳалоллаган бўлади.

Аллоҳ ёзишни ҳам ҳаммага юклайвермайди.  Кимдир ёза оляптими,  у ҳам ҳаққини ҳалоллаши керак.  Олди-қочди нарсаларни ёзавермай кимнингдир яхши томонга ўзгаришига,  хатолари устида бош қотиришига,  тўғри йўлни топиб кетишига туртки бўладиган,  насиҳатни,  таскинни,  умидни,  йўлни кўрсата оладиган нарсаларни ёзиши керак.

Фаррош ҳам шундай.  Шу касб ўзига берилдими,  аввало яхшилаб ўйлаб кўриши керак.  Аллоҳ бу инсонни ётқизиб қўйиб,  қайсидир дард билан дардман этиб,  ўрнига бошқа одамни кўча супурувчи қилиб қўймади.  Бу қисматида кўриниб турибдими,  демак у ҳам ҳаққини ҳалоллаб ишласин. 

Ҳеч қандай ҳунарингиз йўқ.  Ишингиз уйда ўтириш.  Аллоҳ раҳмингизга фарзанд солса,  демак зиммангизга юкни юклади.  Сизга берилган топшириқ бу бола тарбиялаш.  Уни яхши инсон қилиб тарбияланг!

Уйга ўтказиб қўйди.  Фарзанд ҳам йўқ.  Ҳеч нарсанинг заҳмати елкангизга юкланмади. Битта жойда фалаж ётибсиз. Хўш,  нима қиласиз?   Ўзингизга боқинг:  гапиришдан сизни маҳрум қилиб қўймади,  ҳали қабрнинг ичида ҳам эмассиз!  Тириклигингизнинг ҳаққини адо қилинг:  яхши гаплардан гапириб ўтиринг!

Бизда ҳаққини ҳалоллаш деган тушунчани йўқолганига анча бўлди.  Шунинг учун ҳамма нарсани заҳмат деб тушунадиган бўлиб қолдик.  Шунинг учун бировнинг ҳаққига киришлар бошланди.

Зиммага нима юк юкланган бўлса,  ҳисоби ҳам бор.  Болани туғиб,  тарбиясини бермай,  телевизорга қараб ўтирган бўлсак,  бунинг учун ҳам жавоб берамиз... Таънаси бўйинда бўлади.  Бу дунёда тарбиясиз боламиз бизни қанча ўтдан олиб,  чўққа солиб куйдирса,  у дунёда ҳам ўша қисматни бўйнимизга қўяди.

Фаррош бўлиб ишлаб,  битта чўпни у ёқдан бу ёққа олмай ҳар куни хўшшайиб туришга ишга бориб-келаётган бўлсак,  бесамар ўтказган вақтимизга ҳам ҳисоб берамиз.  Кун келади:  кўзимизга ўша хўшшайиб турганларимиз ҳам тўтиё туюлиб қолиши мумкин.

Ёки шоир бўлсагу жазавага берилиб "зўр шеър ёзаман"  қабилида иш тутиб,  шаккок ва осийларга ҳос сатрларни ёзсак,  уни ўқиган одамнинг ичида бир қур иккиланиш зоҳир бўлса,  берилган илҳомни ҳисобини берар кунда жуда бир катта янгилик яратмаганимизни тушунамиз.  Қилган ишимиз шайтонникидан бир тук фарқ қилмабди. 

Халқнинг боласига билим бериш...  Илмни қачон Аллоҳ таолонинг ўзи одамлар бошидан кўтарса кейин у йўқ бўладиган нарса. Унгача ўқитувчи ҳаққини адо этиб бермаган билимни баъзан ҳаётнинг ўзи ҳам бериб қўяверади. Ёки бошқа ўқитувчи бериши мумкин. Қилганимиз фақат ўзимизнинг фойдамизга.  Бу давр ҳам ғанимат.  Эртага ишонинг,  бўрни доскага тақиллатиб бир нималарни ёзган кунларимиз ҳам ҳали кўп кўз олдимиздан ўтади. 

Ҳаёт шундай.  Унинг азим ғилдирагини ҳаққини ҳалоллаш истагида яшаётганларгина олдинга айлантира олади.  Бўлмаса,  ҳамма нарса жой-жойида қолган бўларди...

©️Азизахон  Исмоилова.

https://t.me/magnituspexa


#Психоматика

Томоқ оғриғи:
Томоқ оғриғини ҳам 2хил тавсифлаш мумкин.

Кучли йўтал.
Самооценка ва турли хил (ёзилмаган) одатларимиз сабаб ичингиздан келган гапни гапиролмаслик, ичга ютиш.

Қуруқ оғриқ ва гапиришга қийналиш.
Ёқтирмаган одамларга яна ўша турли хил баҳоналар билан кулиб туриб жавоб қайтариш яъни гапиришни истамаса ҳам гапиришни истамаган гапларини гапириш.

14ёшгача болаларда учраса, онаси юқоридаги нарсаларни такрорлагани учун..

П/с: Соғлик керакми ё қаердадир қолган эскилик сарқитими, ўйлаб кўринг..

@Magnituspexa


#Психологик_тест

💫 Бу тест жуда кўпчиликда тўғри чиқмоқда сиз ҳам албатта ишлаб кўринг.
🎆 Расмда биринчи бўлиб нимани кўрдингиз ? Бу тест сизнинг яширин қирраларингизни очиб беради.

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кун_ҳақиқати

📝 Донишманд дономи ёки девонами деса девона, чунки у ишонч билан гапиради, донишманд эса ҳамма нарсага иккиланади деган экан...

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мотивация

⚡Позитив бефарқликни ёқиш инсон учун фойдалидир.

@Magnituspexa


#Кун_ҳикмати

«Қалб кўкракдаги қозонга ўхшайди. Шу қозонда қайнаган нарсани сузиб оладиган чўмич тилдир. Бировнинг кимлигини билмоқчи бўлсанг, унинг сўзига эътибор бер. Чунки тил сенга қалбдаги ширин, нордон, хуштаъм ва аччиқ нарсаларни кўрсатади».

©️Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кайфият

Бунисига ишонооорин😳🤣

@Magnituspexa


#Тарона

🎉 Ман бир тарона топиб биттада кайфиятизга чироқ ёқаман десам ишонасизми?

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_кун

Ҳаётни яхши кўринг. Қаранг, у қанча ажойиботларга тўла!🥰 Нима бўлишидан, қаерда ва КИМ бўлишдан қатъий назар СИЗ ЭНГ бахтли инсонсиз! Чунки ҳаётсиз! Яшаш, ҳис қилиш, севиш - оҳ, оҳ, маззаю!'
Ҳаёт лотереяси ҳам ҳаммага чиқавермайди мен СИЗГА айтсам. 😊🥰
Борлигингизнинг ўзи бахтиёрликдир азизим!🥰
Лаҳзаларни севинг! Оламга табассум билан боқинг.
Ва у ҳам СИЗГА энг яхши онларни совға қилади.🎁🎁🎁

@Magnituspexa


#Хайрли_тонг

Бугун энг яхши кун!
Энг аълоси, энг ёқимлиси, хотираси бутун умрингиз давомида ёдингизда қоладиган кун, энг гўзал кун, маззасини ҳеч қайси кундан тополмайдиган кунингиз, соғинасиз ҳали бу кунларни,...
Ҳозирги вақтингиз эса севиш вақти, муҳаббат вақти, яралиш ва яратиш вақти, мўъжиза вақти, бахт вақти, нур вақти, табассум вақти...
Юзингизга кулгу югурдими ёки юрдими?!🤩😊
Нима бўлса ҳам кайфият пайдо бўлди! Бу энг муҳими азизим!🤗
Энди эса давом этамиз ҳаммаси билан....
Хайрли кун, омонмисиз?🤝

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тун

Хайрли тун жасоратли, фаросатли, ориятли ғаниматларим✨

@Magnituspexa


#Кун_ҳақиқати

"Энг олий лаззат – инсоннинг ўзидан рози бўлишидир."

✍🏻 Жан-Жак Руссо

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ривож

Ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ, ♾️ ҳатто ноталар ҳам бежизга шундай номланмаган.👍🏻

@Magnituspexa


#Ривож

Квант майдонида – ҳамма нарса ўзаро боғлиқ, ҳамма нарса энергия, ҳамма нарса вибрация, ҳамма нарса онг, ҳамма нарса маълумот.
100% ҳеч қандай моддийлик йўқ, ҳеч қандай жисмоний нарса йўқ, ҳеч қандай сен ҳис қила оладиган нарса йўқ. Ҳамма нарса – ҳеч нарсадир. Агар сен барча одамларни, Ерни, Ойни, Қуёшни, Қуёш нури ва юлдузларни, галактикаларни йўқотсанг, сенда фақат вакуум қолади. Бу бўшлиқ – улкан энергияга эгадир.
Ҳар бир фикр ўз частотасига эга, шунинг учун инсон ўз шахсиятидан воз кечиб, ҳақиқий "ўзи"га етиб борса ва пок онгга айланса, у ўз-ўзи билан уйғунлашиши мумкин. Бу жараёнда қалбнинг юксак ҳиссиётлари пайдо бўлади!
Қачонки сенинг энергиянг ва квант майдонида мавжуд бўлган маълум бир потенциал ўртасида вибрацион мослик пайдо бўлса, сен хоҳлаган нарсангни олиш учун ҳеч қаерга боришинг шарт эмаслигини англайсан.

@Magnituspexa


#Кун_ҳикмати

Заифлар сенга ҳужум қилишса, иложи бўлса ютқазиб бер, бу билан уларни яна ҳаётга қайтарасан!

Брюс Ли

@Magnituspexa


#Ҳафта_прогнози
#Тавсия

10.02 ДУШАНБА

📌 Яқинлашиб келаётган ҳафтанинг энг яхши куни!

Муҳим ишлар ва янги лойиҳаларни бошлаш учун қулай кун.
📌 Агар “муваффақиятли муваффақият” қидираётган бўлсангиз, бугун ишга тушинг!
• Резюмеларни юборинг,
• Янги ишга жойлашинг,
• Суҳбатларда қатнашинг,
• Лойиҳаларни ишга туширинг,
• Бизнесни бошланг,
• Муҳим музокаралар ўтказинг,
• Контрактлар имзоланг!

📌 Бугунги саъй-ҳаракатларингиз улкан натижа келтириши мумкин!

11.02 СЕШАНБА

Янги лойиҳаларни бошлаш учун яхши кун эмас.

📌 Кун энергияси йил энергияси билан тўқнашади. Бу эса кутилмаган вазиятларга олиб келиши мумкин, ва кейинчалик уларни ҳал қилишга тўғри келади.

🔹 Муҳим ишларингизни бошқа кунга қолдирганингиз маъқул!

12.02 ЧОРШАНБА

📌 Муҳим маълумотларни олиш куни!

👀 Атрофингиздаги барча хабарларга эътиборли бўлинг!
📌 Интернетда, реклама билбордларида, радио ва телевидениеда керакли ишоралар ва маълумотлар бўлиши мумкин.

💡 Бугун сиз келажакдаги ишларингизга ёрдам берувчи калит маълумотни топишингиз мумкин!

13.02 ПАЙШАНБА

📌 Тугалланмаган ишлар ва эски муносабатлардан қутулиш куни!

✅ Лойиҳаларни якунлаш,
✅ Ҳамкорликни тугатиш,
✅ Кўпдан бери давом этган ва ҳеч қандай ривожланиш бермаган муносабатларни расман тугатиш учун қулай вақт.

14.02 ЖУМА

📌 Гуруҳ иши ва жамоавий ҳамкорлик учун ажойиб кун!

🧠 Жамоавий муҳокамалар ва ижодий фикрлаш (мозговой штурм) учун қулай.
📌 Агар муҳим масалаларни ҳал қилиш керак бўлса, жамоангиз билан йиғилиб муҳокама қилинг!

💰 Бугун мижозларга ҳисоб-фактураларни юбориш ҳам яхши натижа беради, чунки тўлов имконияти юқори бўлади!

15.02 ШАНБА

📌 Катта харидлар ва битимлар учун қулай кун!

🏡 Мол-мулк сотиш ва расмийлаштириш учун яхши кун!
📌 Эълон бериш учун энг яхши вақт: 19:00 - 21:00 (махаллий вақт бўйича).
💰 Бу соатларда муваффақиятли сотиш имконияти юқори бўлади!

16.02 ЯКШАНБА

📌 Учрашувлар ва муносабатларни яхшилаш учун яхши кун.

Бироқ, якшанба куни энергия кам бўлади.

📌 Муҳим ишлар ва катта лойиҳаларни бугун бошламаслик тавсия этилади, чунки уларнинг давомий ривожланиши қийин бўлиши мумкин.

Барчага омадли ҳафта тилайман!

✍🏻нумеролог_Камола

T.me/magnituspexa

Показано 20 последних публикаций.