Ватан ҳимоячилари куни нишонландиШу кунларда
“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида барча ҳудудларда, хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда
Ватан ҳимоячилари куни юқори савияда нишонланмоқда.
Шу боис, бугун Қарши шаҳрида ҳам ватан посбонлари, уларнинг яқинлари ва оила аъзолари иштирокида байрам шодиёнаси ўтказилди.
Байрамни табрик сўзи билан очиб берган вилоят ҳокими
Муротжон Азимов барча ватанни қўриқлашдек муқаддас ва шарафли бурчни адо этаётган мард ҳамда жасур инсонларни байрам билан самимий табриклади.
Шунингдек, бир қанса соҳа ходимлари фаолияти давомидаги фидокорона хизматлари учун
вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланган бўлса
Муборак, Косон ва Китоб туманлари Мудофаа ишлари бўлимлари учун уларнинг бошлиқларига
"Damas" автомашинаси калитлари топширилди.
Шундан сўнг элимиз ардоғидаги санъаткорларнинг куй-қўшиқлари барча байрам иштирокчиларига янада кўтаринкилик улашди.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X