"Муҳаммад Розиқбой" жомеь масжиди.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Шаҳрихон тумани "Муҳаммад Розиқбой" жомеь масжидининг расмий телеграм канали.
@M_Roziqboy

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ijtimoiy

📹 ТИЛ ОЗОРИ - ДИЛ ОЗОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Рамазонда истеъмол қилинадиган хурмолар нави билан танишинг:

1 - Ажва гўштли олий нав асосан Мадинада етиштирилади
2 - Худри сувсиз ширали
3 - Междол юмшоқроқ сувли, шираси камроқ
4 - Халас кўпроқ Фаластин / Миср ерларида етиштирилади, жуда ёқимли, шираси ўрта
5 - Сагай ноёб, лекин шираси пастроқ арабларда машхур бўлган нав
6 - Сафавий - кўпинча араблар муроббо ва сирка қилишда фойдаланишади
7 - Бархий кам ва танқис, таъмида хулвани таъми бор ёқимли нав
8 - Суллаж асосан барча араб диёрларда кўп истеъмол қилинадиган машхур хурмо , медага тегмайдиган, шираси ўрта
9 - Хелва у кам ва ноёб хурмо нави
10 - Мабрум - ширали, муроббобоп хуштаъм хурмо нави
11 - Набавт сейф - бироз нордон, ширасиз, сувли хурмо нави
12 - Суккари биз билган машхур ва оммабоп, ширали ва хамёнбоп хурмо нави

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/M_Roziqboy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲОМИЛАДОР АЁЛ РЎЗА ТУТМАСА БЎЛАДИМИ?

🎤Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#хушхабар #Рамазон_2025
📞 КОЛЛ-МАРКАЗ РАМАЗОНДА 12 СОАТЛИК ИШ ТАРТИБИГА ЎТДИ

⏺Рамазон ойи муносабати билан Фатво марказининг Колл-маркази иш тартибига ўзгартириш киритилди.

📢 Эндиликда Рамазон ойи давомида саволларингизга Фатво марказининг малакали мутахассислари ҳар куни (шанба, якшанба ва байрам кунлари ҳам) эрталаб соат 06:00 дан 18:00 га қадар жавоб берадилар.
📞Фатво марказининг Колл-марказ
телефон рақами: 781503344.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#call_markaz #fatvo #savol_javoblar #ramazon #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Рўзадорлар учун Райён дарвозаси

Рамазон ойи – Аллоҳ таолонинг раҳмати, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойидир. Бу ойда тутилган рўза мўмин-мусулмонлар учун жаннат эшикларидан бири бўлмиш "Райён" дарвозаси орқали кириш шарафига сабаб бўлади.

Райён дарвозаси ҳақида ҳадис

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутишнинг ажри ва Райён дарвозаси ҳақида шундай деганлар:

إِنَّ فِي الجَنَّةِ بَابًا يُقَالُ لَهُ الرَّيَّانُ، يَدْخُلُ مِنْهُ الصَّائِمُونَ يَوْمَ القِيَامَةِ، لَا يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، يُقَالُ: أَيْنَ الصَّائِمُونَ؟ فَيَقُومُونَ، لَا يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، فَإِذَا دَخَلُوا، أُغْلِقَ، فَلَمْ يَدْخُلْ مِنْهُ أَحَدٌ

"Жаннатда «Райён» деган эшик бор. Ундан қиёмат куни рўзадорлар киради, улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. «Рўзадорлар қаерда?» дейилади. Шунда улар туриб келишади ва улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Уларнинг ҳаммаси кириб бўлганидан сўнг эшик ёпилади ва у эшикдан бошқа ҳеч ким кирмайди."
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари)

Рўзанинг фазилати

Рўза – инсонни нафсдан, шаҳватдан ва ёмон ишлардан тийиб, тақвога етаклайдиган энг улуғ ибодатдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

"Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдин ўтган умматларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсангизлар."
(Бақара сураси, 183-оят)

Рўзанинг ажри ва Райён дарвозасига лойиқ бўлиш
Аллоҳ таоло рўзанинг мукофотини Ўзи беради.

Ҳадисда шундай дейилади:

"Одам боласининг ҳар бир амалининг ажри ўн баробардан етти юз баробаргача оширилади. Лекин рўза мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман..." (Бухорий ва Муслим)

Рўза тутган киши учун икки хил хурсандлик бор.

Ифтор вақтида рўзасини очганида қувонади.

Қиёмат куни Аллоҳ билан кўришганда, рўзасининг ажрига ҳурсанд бўлади.

Рўза дўзахдан сақлайди.

Ҳадисда шундай келтирилади:

"Кимки бир кун Аллоҳ учун рўза тутса, Аллоҳ уни етмиш йиллик масофада дўзахдан узоқлаштиради." (Бухорий ва Муслим)

Райён дарвозасидан фақат рўзадорлар киради.

Бу дунёда чин ихлос билан рўза тутган мўминлар қиёмат куни жаннатнинг энг гўзал дарвозаларидан бири бўлган
Райён эшигидан ўтадилар ва уларга абадий жаннат неъматлари насиб этади.

Рўза – бу Аллоҳ таолога яқинлашиш ва тақво соҳибларидан бўлиш учун энг яхши йўлдир. Бу ибодат инсоннинг қалбини поклаб, уни жаннатга муносиб даражага етказади. Биз ҳам шу улуғ ибодатни чинакам ихлос билан адо этиб, Аллоҳнинг розилиги ва Райён дарвозасидан кириш шарафига эришишга ҳаракат қилайлик.

Аллоҳ таоло барчамизни шу улуғ неъматдан баҳраманд қилсин!

@M_Roziqboy


#xabar
🗣Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

🫥 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

💬Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#kun_hadisi

Гўзал хулқ эгасининг даражаси

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: "Мўмин киши яхши хулқи билан (кундузлари) рўзадор, (кечалари) бедор бўлганларнинг даражасига етади, деб айтганларини эшитдим» (Имом Абу Довуд ривояти).

#Rasululloh #momin #xulq #roza #tahajjud

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қай бир мусулмон банда биродари ҳаққига ғойибона (нима деб бўлса ҳам) дуо қилса, фаришта: «Сенга ҳам шундай бўлсин», ― деб туради».

(Муслим ривояти).

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐@M_Roziqboy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ijtimoiy

📹 ТИЛ ОЗОРИ - ДИЛ ОЗОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 РАМАЗОН 1-КУН

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларга бу ой келди. Унда минг ойдан яхши бўлган Қадр кечаси бор. Ким у кечадан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумларгина бебаҳра қолади”, дедилар (Ибн Можа ривояти).


🤲 Аллоҳ таоло тутаётган рўза ва қилаётган дуоларимизни ҳусни қабул этсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 РАМАЗОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг
РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИГИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#tabrik #qutlov #ramazon #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌙 БУГУН РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?

〰🌸Жаннат зийнатланади🌸〰

☝️ Рамазоннинг биринчи куни келганида Аллоҳ таоло Ризвон (жаннат эшикларини қўриқловчи фаришта)га: “Уммати Муҳаммаддан рўза тутиб, кечалари қоим бўладиганлар учун жаннатни зийнатлагин!” деб айтади.

💬Аллоҳнинг яна бир фариштаси борки, унинг бир қаноти ёқутдан, иккинчиси эса зумраддандир. У ҳар кеча: “Тавба қилувчи борми?” деб нидо қилади (Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ. Тарихул Ислом).

🔥Дўзах эшиклари ёпилади🔥

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!”, дейди”, деганлар (Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙Аллоҳнинг раҳмати ёғилади🌙

☝️ Манбаларда, “Рамазон ойининг биринчи кечасида Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч қачон азобламайди”, дейилади.

💬Афсуски, кўпчилик бу кунни бозорда “ҳали уни, ҳали буни сотиб олишим керак” деган бекорчи ўй-ҳаёллар билан ўтказиб юборади.

✅Демак, банда рамазоннинг илк кунларидан бошлаб уни ғанимат билмоғи лозим экан.

😄Бугун шом намозидан кейин Рамазоннинг илк кечаси кириб келади...

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#mutolaa #ramazon #taroveh
✅MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳу!

Аллоҳ таоло бугунги муборак Жума кунимизни, кириб келаётган Рамазон  ойини  барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Якунида Аллоҳ барчамизни амалларимизни қабул, гуноҳларимизни мағфират этган ва  Ўзи рози бўлган бандалари қаторида қилсин.
Жазаллоҳу аънна саййидина Муҳаммадан саллоллоҳу таъала алайҳи васаллама маа ҳува ва аҳлуҳу.

Барчаларингизни "Мухаммад Розиқбой " жоме масжидида Хатми Қуръон кечаларида кутиб қоламиз.

Бу йил сиз азизларга иншаАллоҳ
Қосимжонқори, Умарбекқори ҳамда Дилшодбекқори акаларимиз Қуръони каримни 27 кун мобайнида тўлиқ хатм қилиб берадилар.

Каналга аъзо бўлиш:

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Yaqinlaringizga ham ulashing.

https://t.me/M_Roziqboy


🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#xabar
📢 1 700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА 27 КУНЛИК ХАТМИ ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИ

🕌 Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади. 


🌙 Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий).

🤲 Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.

🗣Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#taroveh #namoz #masjid #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


@M_Roziqboy

Шаҳрихон вақти билан.

РАМАЗОН ТАҚВИМИ 2025/1446


@M_Roziqboy
@M_Roziqboy
@M_Roziqboy


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
«Унда унинг тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно», дейилган.

Шарҳ: ҳадиси шарифда Ислом уммати учун ҳафтанинг энг яхши куни қилиб берилган ва жамоат бўлиб ибодат қилинадиган улуғ бир кун жуманинг қандоқ кун экани ва у кунда нималар бўлгани ҳақида сўз бормоқда.
«Жума» сўзи арабча сўз бўлиб, жамлаш деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Показано 20 последних публикаций.