#Тақдимот “Каттақўрғонлик прокурор нега қамалган”лигига театрда жавоб топилдиВилоят мусиқали драма театрида “Миллат фидойиси” номли спектаклни Бадиий кенгаш эътиборига ҳавола этишга бағишланган тақдимот
бўлиб ўтди.Каттақўрғон шаҳар драма театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган ушбу асар муаллифи - Фармон Тошев, режиссёр - Фарҳод Бойназоров. Бош ролни истеъдодли актёр Жасур Исломов ижро этган.
Тақдимотда Бош прокуратура, Маданият вазирлиги, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Асарда Каттақўрғонда ўсиб-улғайган, қатағон даврида Ўзбекистон прокурори, Олий суди раиси бўлиб ишлаган, совет тизимининг қурбонига айланган Бадриддин Шариповнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.
Тақдимот якунида спектаклни тайёрлашда жонбозлик кўрсатган ижодкорлар республика Бош прокуратураси томонидан тақдирланди.
✅
@Zarnews_uz