У ЯСИН СУРАСИНИ 40 КУН ЎҚИДИ...КEЙИН ЭСА...
Бир муслима ҳикоя қилади:
Одамзод яшар экан бошидан бахтли ва синовли кунларни кечириши табиий ҳол. Бундан анча йиллар аввал ҳосилига интиқлик билан кўз тикиб турган уч гектар олхўри боғимиз қийғос гуллаб турган вақтида бир кечада ўзини совуққа олдирди. Биз эса ўшанда боғ учун шунча қилган меҳнат , киритган сармоямизга чапак чалиб қолавердик.
Ҳаммадан ҳам ёмони умиддан жудо бўлиш экан. "Мол аччиғи - жон аччиғи" деганлари топиб айтилган гаплигига ўшанда амин бўлгандик. Хўжайиним бир кунда куйиб, унниқиб кетдилар.
Гарчи бари синов Аллоҳдан эканлигини яхши англаб, ҳис қилсак- да ўзимизни ўнглашимиз қийин бўлди.
Мен ҳам тушкунликка тушдим , аммо билдирмаслик ҳаракатидаман. Эру- хотин бир биримизга далда бериб термуламиз. Хўжайин қўл силкидилар :
- Бош омон бўлса дўппи топилади. Кетганга ачинмайлик. Сабр билан дуо қилайлик- чи, бизга аталгани ҳам бизни четлаб ўтмас.
Хўжайиним дуо дейишлари билан хаёлимга ярқ этиб узоқ йиллар аввал бўлиб ўтган бир воқеа келди.
Ўшанда ўн тўрт ёшлардаги ўспирин қиз эдим. Бир куни уйқудан турсам ўнг қўлимнинг усти қизариб , қичишиб турибди. Иккита ерида эса ҳудди ари чаққани каби қизил нуқта кўринади . Ўша нуқталардан кўнгилни беҳузур қиладиган симиллаган оғриқ тарқаларди. Орадан уч кун ўтмай ўша нуқтачалар ҳуникдан-ҳуник ғудда сўгалга айланди. Бир ой ичида эса иккала қўлимда ўнлаб катта-кичик сўгаллар пайдо бўлди. Мен ҳатто ўзим қараганда сесканиб , жирканадиган сўгаллар ва бундай ҳолга тушиб қолганлигим учун тинимсиз йиғлар эдим. Ота - онамнинг кўрсатмаган шифокорлари , қаратмаган табиблари қолмади. Ҳар бир муолажадан кейин дардим аримас , қайтага баттар авж олар эди.
Шундай кунларнинг бирида уйимизга дадамнинг бир оғайнилари ўз онаси билан меҳмонга келишди. Меҳмон ая менинг қўлларимни беркитиш учун енгимни узун қилиб тушириб кийиб олган кийимимни кўриб ҳайрон бўлди. Шунда ойижоним ўкинч билан бор воқеадан у кишини ҳабардор қилдилар.
Ая эса кўп ўйланмадилар. Мени ўз ёнига чақириб ўтказдилар ва сочларимни силаб қуйидаги маслаҳатни бердилар:
- Қизим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беради. Фақат сен бунга ишонишинг ҳамда ихлос қилишинг керак бўлади. Шу вақтгача қанча шифокорга қаратибсизлар , аммо "бош шифокор"ни назардан қочирибсиз. Мен оламлар Роббиси - Қодир Эгам ҳақида гапиряпман.
Энди қизим бундай қиласан. Сен қирқ кун мобайнида чин дилдан ихлос билан "Ясин сураси"ни ўқийсан. Ўқиб қўлларингга дам солсанг ҳам бўлади. Унутма, фақат ихлос билан ўқи. Бир кунда қанча қодир бўлсанг , кўнглинг қанча ўқишни тиласа шунча ўқишинг мумкин.
Мана мени айтди дейсан, бор дардинг шу билан ариб кетади.
Мен аянинг сўзларига жудаям ишондим. Ўша куннинг ўзиданоқ "Ясин" сурасини ўқишга киришдим.
Ва ...
Ва мўъжиза юз берди !
Ўн кунларда сўгалларим қуриб қовжирай бошлади. Буни кўриб "Ясин"ни янада азм-у жаҳд билан ўқий бошладим.
Ая айтган қирқинчи кунга бориб сўгаллардан ному нишон қолмаган эди.
Боғ билан боғлиқ бўлган воқеадан кейин "Ясин" сураси бекорга кўнглимга келмагандир деган хаёлга бордим ва бор гапни Хўжайинимга айтдим. Эр - хотин иккимиз дилимизга таскин, ишимизга ривож беришини сўраб қалблар шифоси бўлмиш "Ясин" сурасини ўқий бошладик. Дастлабки ҳис қилганимиз энг биринчи ўринда кўнглимизнинг ёп- ёруғ , руҳимизнинг эса енгил бўлиб қолганлиги бўлди.
Кўп ўтмай деҳқон хўжалигимизга катта фермадан бир киши излаб келди. У боқаётган қорамоллари учун озуқавий қовоқ ва қанд лавлаги экиб беришимизни сўради. Унинг таклифи маъқул бўлиб шартнома имзоладик. Кузга бориб ҳосил кўтарилганда эса ҳайратдан оғзимизни очиб қолдик. Фермага топширилган сабзавотлар шу қадар оғир тош босди-ки , бу баҳорда олхўри мевасидан чамалаган фойданинг бир неча баробар ортиғига тенг келар эди.
Муслима Солиха
@konspektor