Конспект


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.
Абдулла Авлоний
Реклама: @pekin8017

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


"Менга салом бермай қўйишган эди..."

Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.

Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Мангами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб, “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” деди.

Давронбек Тожиалиев.

@konspektor


• Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг оёққа тура олишингда.
• Мағлубиятга учраганинг, бу сени ҳеч нарсага арзимаслигингни билдирмайди.
• Агар сен мағлубиятдан сабоқ олган бўлсанг, ўтган воқеани эсдан чиқар!
• Ҳали ниманидир амалга оширишга ҳаракат қилаётган экансан, сен омадсиз одам эмассан.
• Мўлжалдаги ишни бажаришдан тўхташ - ҳаётдаги энг катта мағлубият.
• Инсоннинг энг катта хатоси эрта таслим бўлишидир.
• Токи тирик экансан, таслим бўлма!

@konspektor


⚡️ Дангасаликдан бутун умрга қутилиб, аниқ мақсад қўйиш ва унга интизом билан эришишингизда ёрдам БEПУЛ бермоқчиман

Исмим Давронбек Турдиев, 11 йилдан бери мияни ривожлантириш билан шуғулланиб келаман.

🚀 Шу пайтгача 40 000 дан ортиқ инсонларга дангасаликдан қутулиб, ўз мақсадларига интизом билан эришишларига ёрдам бердим.

24-25-26 декабрь кунлари соат 20:00 да "Мақсад 2025" номли мутлоқ БEПУЛ онлайн вебинар ташкил қиляпман.

Ҳаволани босиб ёпиқ каналга қўшилишга улгуринг чунки вақт чекланган.

👉 Ҳозироқ БEПУЛ қўшилишга улгуринг
👉 Ҳозироқ БEПУЛ қўшилишга улгуринг
👉 Ҳозироқ БEПУЛ қўшилишга улгуринг


Бахт манзили

Оқшом чўка бошлади. Мусофир қишлоқдаги энг кўримсиз уйнинг эшигини қоқиб, бир кеча тунашга жой сўради.
Уй эгаси ҳижолат бўлиб, келинг меҳмон, хуш кўрдик. Сизни яхши меҳмон қила олмасак, хафа бўлмайсиз, боримизни баҳам кўрамиз дебди.У уйда деҳқон, хотини ва икки фарзанди яшарди.
Мусофир остона ҳатлаб кирди, уй бир хонадан иборат, кичкина дарчаси бор эди.
Хона четида эскигина сандиқ, унинг устида эски, аммо озода кўрпа-тўшак йиғилган, ўртада кичкина хонтахта бор, устида дастурхонда нон, чой, қанд ва ўрик бор эди. Ўша оқшом мезбонлар меҳмон билан уйидаги бор нарсаларини баҳам кўришиб, у билан ширин суҳбат қуришди.
Суҳбат давомида меҳмон уй эгаларидан, "Сиз бахтлимисиз? ", деб сўради. Уй эгалари:
— Бахтлимиз, - деб жавоб беришди.
Мусофир эса ҳайрон бўлиб, " "Кичкина бир кулбада яшасангиз, устингиз юпун, мол- давлатингиз ҳам йўқ, шу аҳволда ҳам бахтлимиз дейсиз", деса
уй эгаси унга жавобан, "Меҳмон сиз бахтни чиройли қасрда ёки бойликда деб ўйлайсизми?
Менинг бахтим оилам, оқила рафиқам, фарзандларим, бахт мен учун соғлик, тинчлик, хотиржамлик, фарзандларимнинг кулиб турган кўзларидир.
Мен бахтни шунақа тушунаман", дебди.
~ Сизнинг бахт ҳақидаги фикрингиз менга ёқди, мен сиз билан қоламан, мен ўз манзилимни топдим, - дебди мусофир.
Унинг бу сўзидан уй эгалари ҳайрон бўлганини кўриб, мусофир ўзининг асл қиёфасини кўрсатибди.
У мусофир инсон қиёфасида кириб келган бахт экан.

Саодат Қурбонова.

@konspektor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ушбу дўкон Данияда жойлашган бўлиб, эшигини фақат кулиб турган одамларгагина очар экан. Қойил!!!

БАХТ КУЛИШДАН БОШЛАНАДИ

Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Табассум қилсангиз, мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар боради. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган.

Кулги билан атрофдагиларга қувонч улашиш мумкин...

Кулгу — юқумли. Сиз кулсангиз, ўз-ўзидан ён-атрофингиз қувончга, яхши кайфиятга тўлади... Табассум учун сабаб шарт эмас

Доим кулиб юринг!

@konspektor


Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Ак
а, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Си
нглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

У
ка, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Жи
гарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Заршидбек Матғозиев

@konspektor


• Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради;
• Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради;
• Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз;
• Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди;
• Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг!

@konspektor


Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-оналарнинг қилган дуосидир.

Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатларга қўрғон бўлса, розилигига сазовор бўлиш жаннат сари қўйилган қадамингиздир. Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.

@konspektor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сизу бизга ушбу йилнинг сўнгги тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ушбу тонг дуонгизда сўраган ниятларингизнинг барчасига Аллохим етказсин!

Биласизми, қадрдон... Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, хуш кайфият ила қилинажак яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларга бериладиган ажр савоблардан тенг улуш вада қилинган. Шундай экан, яқинларингизга меҳр ва хуш кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!

Умримизнинг яна бир йили ўтиб бормоқда. Уни хуш кайфият ва шукроналик билан кузатайликки, Аллоҳ келгуси йилда бизларга берадиган нематларини янада зиёда қилсин!

Бугунги кунингиз қувонч ва шодликка тўла бўлсин!

@konspektor


Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди. Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: "Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти", деди. Хўроз унга жавобан "Бу менинг муаммойим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин", деди.

Сичқон: "Майли", деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга "Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли", деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари "Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса, ўша ҳал қилиш керак", деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: "Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит беряпти". Мол: "Бу менинг муаммойим эмас", деди...

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир хўжайинга "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди", деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди...

Эл-улус: "Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас", деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, "Қардош-қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай", деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди...

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди...

Масалнинг қизиқ жойи шундаки, "Бу менинг муаммойим эмас", деганларнинг биронтаси омон қолмади. "Муаммо меники", деб жон кйдирган сичқон эса ҳамон тирик...

Хулоса ўзингиздан!

@konspektor


Ҳамма иш ёки ходим топиш қийин деб ўйлайди

Тўғри ростан ҳам қийин, қачонки сиз иш ёки ходимни тўғри жойдан қидирмасангиз.

Ҳар куни сотувчидан тортиб курьергача, ўқитувчидан тортиб уй бекаси учун ҳам мос келадиган иш ўринлари жойлаб бориляпти.

Ходим қидираётганлар учун 400 мингга яқин аудиторияга эга вакансиялар агентлигимиз (@qamar_ads) ҳам бор.

✅ Ҳа айтганча, ўзингизга муносиб бўлган офлайн ва онлайн ишларни ўтказиб юбормасликнинг эса битта йўли бор.

Ҳозироқ обуна бўлиш:⤵️

https://t.me/+7-FM-x3-Z3FmNzQ6
https://t.me/+7-FM-x3-Z3FmNzQ6


Вақт қадри

Бир бизнесмен миллион-миллион доллар пул тўплади. У энди ишлашни бас қилиб, бир йил дунё кезиб, ҳордиқ чиқармоқчи бўлди. Аммо бу қарорга келиб улгурмасидан унинг олдида ажал фариштаси пайдо бўлди.
У фариштадан озгина вақт сўради:
- Менга уч кун яшашимга имкон бер – бойлигимнинг учдан бир қисмини бераман.
Фаришта кўнмади.
- Хўп, унда, икки... йўқ, уч миллион бераман! Менга гўзалликлардан баҳра олиш ва ишни деб анчадан буён бирга бўлмаган оилам билан бўлиш учун бир кун вақт бер. Аммо фаришта қарорида қатъий эди. Шунда бизнесмен ўғлига хат ёзиш учун бир дақиқа вақт сўради. Фаришта унга имкон берди.
«Вақтнинг қадрига ет, ўғлим, - деб ёзди киши. – Мен умрим давомида тўплаган миллионларимга ҳаттоки бир соат ҳам вақтни сотиб ололмадим».

@konspektor


Нотаниш йигит бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига:
— Салом! танишсак бўладими? — деб ёзибди.

Қизнинг жавоби:
• Мени аввал ким эканлигимни билинг. Сиз азоб бермаслигингиз учун ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман;
• Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман ва аёлингизман.
Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман;
• Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: "Аёлингизга яхши муносабатда бўлинг" деб, васият этиб қолдирганлар;
• Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал;
• Мен ўшаманки, бир куни сизга ўхшаган бир инсоннинг ҳалоли ва жуфти;
• Мен ўшаманки, отам, ака-укаларим, амаки-тоғаларим, боболарим номусини елкасида кўтариб юрган хаммол.
• Мен ўшаманки, номус аталмиш гавҳарни ягона эгасига тақдим этиш учун кўз қорачиғидек асраб юрган баҳил.
• Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг....
• Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз, эй ҲУРМАТЛИ инсон?!

Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
— Мен кўзи кўр бир БАНДАман. Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ !!

@konspektor

22k 1 366 328

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшиликлар келаверади.

Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсанг Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилишинг орқали сени ҳам ризқлантиради.

Сен олишни эмас, беришни ўйла. Ҳар гал берганингда, сен сўрамасанг ҳам Аллоҳ сенга берарини зиёда қилади.

@konspektor


"Ҳалолнинг томири тоғдай"

Тадбиркор” юрагини ушлаб қолди, ранги оқариб, кўзи бўзарди. Мана, неча ҳафтадирки касалхонада. Улгурган-улгурмаган ишларини сарҳисоб қилди. Ўйлаб қараса, умри алдам-қалдам билан ўтибди, истеъдодини юрт хазинасини ўмаришга, эл ризқидан юлишга сарфлабди. Оқибатда эса, мана.

~ У яшаѐтган уй кошона эди. Машинасини ҳар ойда алмаштирар, одамларга ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирарди. Уйига бирон ҳожат билан, айниқса, қарз сўраб келганларни жини суймасди.
Қарзни фоизга оладиганлар эса бошқа гап...
Уни қачон, қандай миқдорда ундириш ҳақида ширин хаѐлларга берилиб ҳузурланарди.
Сўнгги марта ҳам шундай бўлганди. Ишончини қозонган, олганини айтган фоизи билан доим вақтида қайтарадиган мижози бу сафар ундан катта устама билан қайтаришга ваъда бериб маблағ сўради. Синашта эмасми, дарров ишонди.

…Кунлар ўтди. Айтилган фурсат ҳам етиб келди. Ўша кеча тинч ухлолмади. Оладиган фойдани ўйлаб юраги ҳапқирса-да, негадир кўнгли ғаш эди. “Мижоз” келавермагач, уни ўзи излаб борди.
Унинг “муҳим операция” устида қўлга тушганини эшитганида эса... Қолганини эслолмади.
Мана, энди касалхонада... Ногаҳон, ѐнидаги китобга қўл чўзди. Дуч келган жойидан ўқий бошлади:

“Ота ўғлига насиҳат қилди: Болам, ҳаромнинг боши тоғдай, томири қилдай бўлади. У қанчалик қудратли, серҳашам кўринмасин, куни келиб чирт узилганини билмай қоласан. Ҳалолнинг боши қилдай, томири тоғдай бўлади. Кўринишда заиф туюлса ҳам, унга ҳеч қандай куч зарар қилолмайди”.

“Тадбиркор”нинг пешонасини тер босди. Бу сўзлар унга қарата айтилаётгандек эди.

@konspektor


Машҳур олимга иккита савол беришибди:

Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар;
— Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар;
— Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар.

Гал иккинчи саволга келди
Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:
— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
— Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
— Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
— Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.

@konspektor


Ўзбек рассомларининг ҳали сиёҳи қуримаган карикатураларини фақат "Муштум"да кўрасиз!

Ҳам кулдиради, ҳам куйдиради!

“Муштум”, барибир – МУШТУМ-да!  👉 @mushtumjurnali

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


— Омадим бор экан, — дема. Балки:
— Аллоҳ муваффақият берди, — дегин.

— Тўғри топдим, — дема. Балки:
— Аллоҳ тўғрилади, — дегин.

— Ўзим эришдим, — дема. Балки:
— Аллоҳ ризқлантирди, — дегин.

— Бирор ишни аниқ бажараман, — дема. Балки:
— Аллоҳ хоҳласа (ин шаа Аллоҳ), — дегин.

@konspektor


У ЯСИН СУРАСИНИ 40 КУН ЎҚИДИ...КEЙИН ЭСА...
   
Бир муслима ҳикоя қилади:

Одамзод яшар экан бошидан бахтли ва синовли кунларни кечириши табиий ҳол. Бундан анча йиллар аввал ҳосилига интиқлик билан кўз тикиб  турган уч гектар олхўри боғимиз қийғос гуллаб турган вақтида бир кечада ўзини совуққа олдирди. Биз эса ўшанда боғ учун шунча қилган меҳнат , киритган сармоямизга чапак чалиб қолавердик.
   

Ҳаммадан ҳам ёмони умиддан жудо бўлиш экан. "Мол аччиғи - жон аччиғи" деганлари топиб айтилган гаплигига ўшанда  амин бўлгандик.  Хўжайиним бир кунда куйиб, унниқиб  кетдилар.
  
Гарчи бари синов Аллоҳдан эканлигини яхши англаб, ҳис қилсак- да ўзимизни ўнглашимиз қийин бўлди.
   
Мен ҳам тушкунликка тушдим , аммо билдирмаслик ҳаракатидаман. Эру- хотин бир биримизга далда бериб термуламиз. Хўжайин қўл силкидилар :
    - Бош омон бўлса дўппи топилади. Кетганга ачинмайлик. Сабр билан дуо қилайлик- чи, бизга аталгани ҳам бизни четлаб ўтмас.

Хўжайиним дуо дейишлари билан хаёлимга ярқ этиб узоқ йиллар аввал  бўлиб ўтган бир воқеа келди. 
    Ўшанда ўн тўрт ёшлардаги ўспирин қиз эдим. Бир куни уйқудан турсам ўнг қўлимнинг усти қизариб , қичишиб турибди. Иккита ерида эса ҳудди ари чаққани каби қизил нуқта кўринади . Ўша нуқталардан кўнгилни беҳузур қиладиган симиллаган оғриқ тарқаларди. Орадан уч кун ўтмай ўша нуқтачалар ҳуникдан-ҳуник ғудда сўгалга айланди.  Бир ой ичида эса иккала қўлимда ўнлаб катта-кичик сўгаллар пайдо бўлди. Мен ҳатто ўзим қараганда сесканиб ,  жирканадиган сўгаллар ва бундай ҳолга тушиб қолганлигим учун тинимсиз йиғлар эдим. Ота - онамнинг кўрсатмаган шифокорлари , қаратмаган табиблари қолмади. Ҳар бир муолажадан кейин дардим аримас , қайтага  баттар авж олар эди.
   

Шундай кунларнинг бирида уйимизга дадамнинг бир оғайнилари ўз онаси билан меҳмонга келишди.  Меҳмон ая менинг қўлларимни беркитиш учун  енгимни узун қилиб тушириб кийиб олган кийимимни кўриб ҳайрон бўлди.  Шунда ойижоним ўкинч билан бор воқеадан у кишини ҳабардор қилдилар.
   

Ая эса кўп ўйланмадилар. Мени ўз ёнига чақириб ўтказдилар ва сочларимни силаб қуйидаги маслаҳатни бердилар:
- Қизим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беради. Фақат сен бунга ишонишинг ҳамда ихлос қилишинг керак бўлади. Шу вақтгача қанча шифокорга қаратибсизлар , аммо "бош шифокор"ни назардан қочирибсиз. Мен оламлар Роббиси - Қодир Эгам ҳақида гапиряпман.

Энди қизим бундай қиласан. Сен қирқ кун мобайнида чин дилдан ихлос билан "Ясин сураси"ни ўқийсан. Ўқиб қўлларингга дам солсанг ҳам бўлади. Унутма, фақат ихлос билан ўқи. Бир кунда қанча қодир  бўлсанг , кўнглинг қанча ўқишни тиласа шунча ўқишинг мумкин.
    Мана мени айтди дейсан, бор дардинг шу билан ариб кетади.
Мен аянинг сўзларига жудаям ишондим. Ўша куннинг ўзиданоқ "Ясин" сурасини ўқишга киришдим.
Ва ...
    Ва мўъжиза юз берди !
Ўн кунларда сўгалларим қуриб қовжирай бошлади. Буни кўриб "Ясин"ни  янада азм-у жаҳд билан  ўқий бошладим.
  Ая айтган қирқинчи кунга бориб сўгаллардан ному нишон қолмаган эди.
   

Боғ билан боғлиқ бўлган воқеадан кейин "Ясин" сураси бекорга кўнглимга келмагандир деган хаёлга бордим ва бор гапни Хўжайинимга айтдим. Эр - хотин иккимиз дилимизга таскин,  ишимизга ривож беришини сўраб қалблар шифоси бўлмиш "Ясин" сурасини  ўқий бошладик. Дастлабки ҳис қилганимиз энг биринчи ўринда кўнглимизнинг ёп- ёруғ , руҳимизнинг эса енгил бўлиб қолганлиги бўлди.
   

Кўп ўтмай деҳқон хўжалигимизга катта фермадан бир киши излаб келди. У боқаётган қорамоллари учун озуқавий қовоқ ва қанд лавлаги экиб беришимизни сўради. Унинг таклифи маъқул бўлиб шартнома имзоладик. Кузга бориб ҳосил кўтарилганда эса ҳайратдан оғзимизни очиб қолдик. Фермага топширилган сабзавотлар шу қадар оғир тош босди-ки , бу баҳорда олхўри мевасидан чамалаган фойданинг бир неча баробар ортиғига тенг келар эди.

Муслима Солиха

@konspektor


Цемент сотувчи йигитнинг айтганлари

“…тўғрисини айтсам, мен илгари ўғри бир бола эдим. Ўрганиб қолган эканман, ов илинжида бош тиқмаган тешигим қолмаган.

Бировнинг ҳамёнини ковлаш, дўкондан ниманидур сўрамасдан олиш, қўшнинг молига кўз олайтириш – булар мен учун майда чуйда ишлар эди. Бу жаҳилият замонларимни ҳеч эслагим келмайди. Аммо ўн йиллар муқаддам нажиб бир ибрат содир бўлдиким, ўғриликни ташлаттириб қалбимга имон чўғини солган у воқеани ҳар доим эслаб тураман.

Миршаб (милиса) халқи ўғриларни яҳши танийди. Уларда қандайдир ички сезги, ички туйғу бўлади, шекилли. Тажрибали миршаблар юриш-туришидан қўл ва кўз ҳаракатларидан боланинг кимлигини фарқлаб олади.

Бир куни менинг йўлимни тўсган миршаблар ҳам тажрибалилардан эди.
-Ўғрига ўхшайди, - деди бири иккинчисига.
Кўп тўқнаш келган эмасманми, ўзимни эркин, бепарво тутаман. Бирон нарсани исботлашга уриниш бефойда барибир.

-    Бўлимга олиб бориб, яхшилаб текшириш керак, - деди иккинчиси.
Худо кўрсатмасин.
-    Ока ?! – дея бир оғиз сўз билан эътироз ва ҳайрат билдираман.
Мени бошдан-оёқ кўздан кечирар эканлар:

-    Ҳов анави чўнтагингдаги нима? – дейди.
-    Ҳужжатим! – дейман ва беихтиёр кўйлак чўнтагимдан “ҳужжатимни” чиқариб бераман. Бу “ҳужжат”ни чўнтагимга қачон, қаерда ва нима учун солиб қўйганимни ўйлаб, ҳали бугунгача ўйимнинг охирига ета олмайман.

-    Ие, бу Ёсин сураси-ку?! – дея улардан бири йўл бўйида тик турганича, бисмиллоҳ деб ўқий бошлади: - Ёсин. Вал Қуръанил ҳакими иннака ламинал мурсалина ъала сиротим-мустақим. Танзилал-ъазизир-роҳим…
Мен довдирадим, донг қоттим. Чунки, аввало ёнимда ҳужжатим ёқ, иккинчидан, ёлғончи бўлдим…

Худо ҳаққи, Аллоҳ уларга инсоф берди. Қўлимга Ёсинни – Аллоҳнинг каломи битилган мўжаз китобчани тутқазаркан, бири иккинчисига:
-    Юр, кеттик, бу бола ўғри эмас, - деди.
Улар ўз йўлига, мен уйга қайтдим.

Шу-шу ўғриликни ташлаганман. Қалбимда Аллоҳнинг каломига ихлосу муҳаббат ҳам ўша воқеадан кейин пайдо бўлди…
Тўғри гап, китобни ҳарфлаб қийналиб ўқирдим. Аллоҳга осон экан: уйда ётиб олиб, жуда кўп китоб ўқиб ташладим арабий имлони тузук-қуруқ билмайман-у, аммо намозни канда қилмайман.

Мана, кўриб турганингиздек тинчлик учун шу бозорга чиқиб цемент сотаман. Бир кун ундай, бир кун мундай. Аллоҳ берган ҳалол ризқни олиб бориб бола-чақага едираман, ота онамнинг дуосини оламан”.

Қалбида ички бир ҳаяжон гупуриб турган бу йигитнинг айтадиган гапи кўп эди. Ҳолбуки, вақтим зиқ. Гап-гапга уланиб бошланиб кетган суҳбатни тўхтатиш ниятида цементнинг нархини яна бир бор сўраб, нари кетдим.

“Мусулмонлар тақвим китоби”дан

@konspektor

Показано 20 последних публикаций.