Биз келиб кетувчи тўгарак жаҳон,
На боши маълум на сўнги аён.
Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас,
Биз қайдан келдигу, кетармиз қаён.
Кекса, ёш ҳаётга ҳар кимки етар,
Ҳаммаси изма-из, бирма-бир ўтар.
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий,
Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар.
Келмоқ қўлда бўлса, келмасдим бир дам,
Кетмоқ қўлда бўлса, кетмас эдим ҳам.
Жуда соз бўларди бу ғамхонага,
Келмасам, турмасам, келиб кетмасам.
Афсуски йигитчилик мавсуми битди,
Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб етди.
Ёшлик деб аталган у севинч қуши,
Билмадим қачонлар келдию кетди.
Умар Хайём
П.с Бу улфатлар орасида айтиледигон кадах сузи эмас.
@komporuz
На боши маълум на сўнги аён.
Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас,
Биз қайдан келдигу, кетармиз қаён.
Кекса, ёш ҳаётга ҳар кимки етар,
Ҳаммаси изма-из, бирма-бир ўтар.
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий,
Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар.
Келмоқ қўлда бўлса, келмасдим бир дам,
Кетмоқ қўлда бўлса, кетмас эдим ҳам.
Жуда соз бўларди бу ғамхонага,
Келмасам, турмасам, келиб кетмасам.
Афсуски йигитчилик мавсуми битди,
Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб етди.
Ёшлик деб аталган у севинч қуши,
Билмадим қачонлар келдию кетди.
Умар Хайём
П.с Бу улфатлар орасида айтиледигон кадах сузи эмас.
@komporuz