#тахрирсиз_узатилди
Ассалому алейкум ҳурматли Komporuz жамоаси!
Наманган вилоят ҳокимлигига!
Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўлллари Давлат Қўʻмитасига!
Наманган Автомобил йўллари Бош Бошқармасига!
Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДМ ходимлари
Мурожаатимиз асосий сабабчилари Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДМ рахбари Ж.Алиматов, инжинер Н.Акбаралиев, директор ўринбосари А.Еркинов жанобларидир. Ж.Алиматов муассасага рахбар бўлиб ўтиргандан буён ёнидаги икки замлари билан келишиб, ҳодимларга нисбатан хар хил ноҳақликлар қилмоқда. Булар давлат ташкилотини гўёки, ўзининг хусусий мулкидак кўриб, ҳодимларга зулм ўткизиб келмоқда. Бундай ишлар бўлишини асосий сабабчиси Наманган АЙХБ бошқармасининг собиқ рахбари Б.Нурматов жанобларидир. Бу икки рахбар биргаликда, ҳоҳласа ходимларни лавозимидан озод этиб, хохласа пулсиз меҳнат таʼтилига мажбурлаб чиқариб, арзимаган нарсаларга ходимларга хайфсан бериб, ҳодимларни мажбурлаб асоссиз важлар билан ўз ҳоҳишига кўра ариза ёзишга мажбурлаб, йиллик сметамизда кўрсатиб, тасдиқлаб ўтилган ЖОРИЙ МУКОФОТ ва УСТАМА пулларини бир йил мобайнида сабабсиз ходимлар иш ҳақидан ушлаб қолмоқда. Йил якунида ушбу пулларни қайта ҳисоблаб берамиз деб ҳодимларни алдаб буйруҳлаштириб, иш хақимизни шу кунгача бермай йилни якунлади.
Рахбар Ж.Алиматов ўзининг қариндоши бўлган Б.Алиматовни ҳайдовчи вазифасига феврал ойида ишга олди лекин Б.Алиматов 15 кун ишга келиб шу бн қорасини кўрсатмади. Лекин ҳар ой Б.Алиматов табелга қўйдириб, ойлик иш хақини жаноб рахбар Ж.Алиматов олиб келмоқда. Биз ҳодимлардан арзимаган нарсаларни бохона қилиб, тушунтриш ҳати ёздириб, ҳайфсан беришади, керак бўлса мажбурлаб лавозимидан озод қилишади лекин бир йил мобайнида ишга келмаётган ходим қариндоши Б.Алиматов эса ҳар ой табелга қўйилади.
Адолатли рахбаримиз Ж.Алиматов, ташкилот инжинери Н.Акбаралийев , директор ўринбосари А. Эркиновлар биргаликда тил бириктириб, пудратчи ташкилотлардан обʼектларни олиб, тизимдаги ташкилот теҳникаларини пулсиз обйектларида ишлатиб, ўз манфаати йўлида даромад қилиб келмоқда.
Бу уч рахбар июл ойида ҳар бир ҳодимларни ўз ҳисобидан мажбурлаб пулсиз татилга асоссиз чиқариб юборди. Асос нима дейилса, "молиявий имкониятимиз етарли эмас", шаффоф платформаси ишламаяпти деб турли хил бахоналар қилишди, ваҳоланки шаффоф платформаси ҳам ишлаётган ва молиявий имкониятимиз ҳам етарли даражада бўлган.
Ж.Алиматов, Н.Акбаралийев, А.Еркиновлар янги 2025 йилдан муассасага қисқартириш келади деб ҳодимларни ишлашга бермаяпти.
Собиқ рахбар жаноб Б.Нурмаёвни ҳам бу ишлардан ҳабари бўлган лекин булар тили бир бўлгани сабаб юқорида қилган мурожаатларимз жавобсиз қолган.
Жаноб рахбарларимиз Ж.Алиматов бир умр шу лавозимда қоламан деб ўйлаяптилар шекилли, молиявий имкониятимиз етарли эмас деб бахона қилаверади. Ҳар ой ўзимизни иш хақимизни олишимиз учун ходимлардан икки уч киши кириб рахбаримиз жаноб Ж.Алиматовга соатлаб илтимос қилиши керак.
Раис Д.Сайфиддинов Сиздан илтимос бу юқоридаги уч раҳбарга керакли чора кўришингизни ва Молиявий имкониятларимиз етарли даражадалигини инобатга олиб, жорий мукофот ва устама пулларимзни пешона тери иш хақимзни қайта хисоб китоб қилинишида амалий ёрдан беришингизни илтимос қилиб қоламиз.
Давоми бор.............
Рахбар: Д.САЙФИДДИНОВ ИЛТИМОС МУРОЖААТИМИЗНИ ЭТИБОРСИЗ ҚОЛДИРМАНГ.
@komporuz