Россия Ўзбекистон мигрантлари учун энг хавфли мамлакат: Бир йилда 474 та жасад!
2024 йилда 483 нафар мигрантнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган. Шундан 474 нафари Россиядан, 5 нафари Туркиядан, қолгани Жанубий Корея ва Қозоғистондан қайтган.
Бу ҳақда 17 январь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Агентлик бошқарма бошлиғи Нигора Исроилованинг қайд этишича, чет элларда вафот этган ўзбекистонлик муҳожирларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланган.
«Жасадларни олиб келиш харажатлари, қайси давлатдан эканлигига қараб, турлича ҳисобланади. Мисол учун, Россиядан битта жасадни олиб келишга 1000 долларгача, Англиядан 4−5 минг долларгача, Япония, Кореядан эса 9 минг долларгача маблағ кетади», - деб маълумот берди Исроилова.
https://t.me/kanalg_obuna_boling