Фикр


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ijtimoiy muammolar tanqidiy fikrlar eng sara maqolalar bizning kanalda. Ijtimoiy muammolarni birgalikda hal qilamiz.
Murojaat uchun @Murojaat_borbot ga yozing

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Россия Ўзбекистон мигрантлари учун энг хавфли мамлакат: Бир йилда 474 та жасад!

2024 йилда 483 нафар  мигрантнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган. Шундан 474 нафари Россиядан, 5 нафари Туркиядан, қолгани Жанубий Корея ва Қозоғистондан қайтган.
Бу ҳақда 17 январь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Агентлик бошқарма бошлиғи Нигора Исроилованинг қайд этишича, чет элларда вафот этган ўзбекистонлик муҳожирларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланган.
«Жасадларни олиб келиш харажатлари, қайси давлатдан эканлигига қараб, турлича ҳисобланади. Мисол учун, Россиядан битта жасадни олиб келишга 1000 долларгача, Англиядан 4−5 минг долларгача, Япония, Кореядан эса 9 минг долларгача маблағ кетади», - деб маълумот берди Исроилова.

https://t.me/kanalg_obuna_boling


#Mahalla

Маҳалла Раислари, маҳалладаги хотинғқизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари учун муҳум

🔰 Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...


https://t.me/kanalg_obuna_boling


⚡Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматида янгилик:

Президент суратларига қўйиладиган логолардан воз кечилди

Президент Матбуот хизмати Давлат раҳбари фаолиятига оид суратларда ўзининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати" номи остидаги логотипини муҳрлашни тўхтатди.

Бунгача ушбу логотип Давлат раҳбарининг суратларида доимий равишда акс этар эди.

Бу логолар аслида собиқ матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов даврида амалиётга киритилган.

Одатда жаҳон амалиётида бундай суратлар халқ мулки ҳисоблангани учун унга ҳеч қандай белгилар ишлатилмайди. Нима учундир бизда бюджетдан ҳақ олиб, халқ учун ишлаши керак бўлган амалдорлар шу вақтгача давлат раҳбари суратларига ҳам эгалик қилишган ва уни махсус белги билан муҳрлаб монополлаштириб олишган эди.

Кейинчалик бу нотўғри амалиётни бошқа давлат ташкилотлари, ҳокимлик ва вазирликлар ҳам қўллай бошлаган.


Пакет ҳужжатлар (МК 161, 2, 5) (9).docx
31.8Кб
#namuna

"Статья" билан бўшатиш ҳақидаги ҳужжатлардан намуналар

Прогулга йўл қўйган ходимни ишдан бўшатиш билан боғлиқ барча ҳужжатлардан намуналар берилмоқда.

➖Далолатномадан тортиб, билдирги, тушунтириш хати, тушунтириш хати беришдан бош тортганлик ҳақидаги далолатнома, касаба уюшмаси қўмитаси розилиги, огоҳлантириш хати ва буйруқларгача бор бу ерда.

https://t.me/kanalg_obuna_boling


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Afsuskiy faoliyatimizdi davom ettiramiz deydimi😜😜😜😜😜

P/S: Aka afsuslansayiz davom ettirmaslik tanlovi bor sizda

https://t.me/kanalg_obuna_boling


Hurmatli yoshlar! Firibgarlardan ogoh bo‘ling! 

📢 Ular “Yoshlar daftari” nomidan foydalanib, pul evaziga Sizni “Yoshlar daftari”ga kiritib berishni va’da qilishi mumkin.

💡 Eslatma: 
“Yoshlar daftari”ga kiritish jarayoni faqat rasmiy va bepul tarzda amalga oshiriladi. Quyidagi usullardan birini tanlab murojaat qilishingiz mumkin: 

yoshlardaftari.uz platformasi orqali elektron shaklda ariza qoldirish; 
1093 qisqa raqami orqali operatorlar bilan bog‘lanish; 
➖ O‘z mahallangizdagi yoshlar yetakchisi yordamida murojaat qilish. 

📲 Ariza topshirgandan so‘ng, mutaxassislar Sizning arizangizni ko‘rib chiqadi va natijasi 6500 qisqa raqami orqali SMS shaklida xabardor qilinadi.

❗️ Xizmat mutlaqo bepul!

https://t.me/kanalg_obuna_boling


⚡️ Вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди. Шошилинг!

Қуйидаги ташкилотлар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилинмоқда:

▪️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
▪️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
▪️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
▪️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
▪️ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
▪️ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
▪️ Рақамли технологиялар вазирлиги
▪️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
▪️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
▪️ Сув хўжалиги вазирлиги
▪️ Транспорт вазирлиги
▪️ Энергетика вазирлиги
▪️ Маданият вазирлиги
▪️ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
▪️Спорт вазирлиги
▪️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
▪️ Давлат активларини бошқариш агентлиги
▪️ Ёшлар ишлари агентлиги
▪️ Солиқ қўмитаси
▪️ Маданий мерос агентлиги


https://t.me/kanalg_obuna_boling


📌 Эндиликда маҳалла банкирлари 1,5 млн кишини доимий ишга жойлаштиришга ёрдам беради

Шавкат Мирзиёев 17 январь куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Унга кўра, эндиликда маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади.

https://t.me/kanalg_obuna_boling


Базавий_тариф_ставка_коэф_да_01_10_2024.pdf
155.5Кб
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдори

https://t.me/kanalg_obuna_boling


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Шунчаки_дахшат

📸📹Ўзбекистонда 1 кунда РАДАР ва КАМEРАлардан тушган тушум 6 МИЛЛИАРД СЎМни ташкил қилар экан.
500 000 ДОЛЛАР дегани бу!😯

1 йилда камида 2 ТРИЛЛИОН(1+12 та 0 дегани) сўм соф фойда бу...


https://t.me/kanalg_obuna_boling


Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси чекка ҳудудлардаги, оғир тоифадаги қишлоқларга ишчанлик руҳини олиб кириб, боқимандаликни камайтиришга, камбағал оилалар меҳнатини қўллаб-қувватлашга масъул бўлади.

2025 йил 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Биринчи марта 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.

Маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади.

https://t.me/kanalg_obuna_boling


ҲОКИМИЯТНИНГ 48 ҚОИДАСИ

5 #QOIDA

ОБРЎ КАТТА АҲАМИЯТГА ЭГА - УНИ ҲАЁТИНГИЗ БИЛАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ


Обрў кучнинг асосидир. Фақат обрў орқали сиз қўрқитишингиз ва ғалаба қозонишингиз мумкин, лекин у бир марта тушуб кетса, сиз заиф бўласиз ва ҳар томондан ҳужумга учрайди. Обрўйингизни мустаҳкам ва дахлсиз қилинг. Ҳар доим бўлажак ҳужумларга қарши ҳушёр бўлинг ва уларни содир бўлишидан олдин тўхтатинг.

Шу билан бирга, душманларингизни уларнинг обрўсидаги тешикларни очиш орқали йўқ қилишни ўрганинг. Сўнгра четда туриб, жамоат фикри орқали душманларингизнинг обрўсини барбод бўлишини секин кузатинг.

https://t.me/kanalg_obuna_boling


ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ЛАВОЗИМИ ЁПИЛАДИМИ?
Ҳоким ёрдамчиси нега керак ёки бу лавозим ёпилиб кетадими деб?

Жавобимиз шундай!

Ўртоқлар бу лавозим ҳали бери ёпилмайди.

Сабаби улар зиммасига Маҳаллада ишсизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш, тадбиркорликка жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ўзини ўзи банд қилганларни ЯТТ ёки оилавий корхона сифатида иш бошлашига ёрдам бериш каби асосий вазифалар юклатилган. Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларини 👉 мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.

☑️Бундан ташқари қўшимча қилиш мумкин:

- Аҳоли хонадонлари даромадини ошириш, уларга лойиҳалар пакетини тақдим этиш, томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича экин эктириш;
- Аҳолига ажратилган ерлар ҳам уларнинг назоратига ўтган, доимий хатлов қилиб, тўлиқ экилишини назорат қилиб боради;
- "Бир контур - бир маҳсулот" тамойили асосида ташкил этиладиётган лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этиш каби бир нечта вазифалар уларнинг зиммасида.

https://t.me/kanalg_obuna_boling


#Pora_olma

Yana Prokuratura organlari xodimi pora bilan qo'lga tushgani aytilmoqda.

Bu yanvar oyi davomida nechinchi holat. Tizimda obdon tozalash ishlari olib borish kerakdek tuyilmoqda.

Rasmiy ma'lumot berilmadi hali...

https://t.me/kanalg_obuna_boling


🇺🇿Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини телефондан текшириш мумкин – йўриқнома

Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин:

📌 ЯИДХП (my.gov.uz) дан;
📌 Мажбурий ижро бюроси сайтидан;
📌 МИБ иловасидан;
📌 МИБнинг махсус Telegram ботидан (@mibuzrasmiy_bot).

Telegram бот орқали текшириш энг осони:

1. Мессенжер орқали ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасига босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз (масалан: AA1234567);
4. Туғилган кунингизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Бот сизга номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатади.

Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сизда мамлакатни тарк этишга тақиқ йўқ

Постни яқинларга улашинг, бизга обуна бўлинг!


https://t.me/kanalg_obuna_boling


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Taqdir - Alloh tomondan yozib qo'yilgan qonun.

Taqdirni qabul qilish kerak xolos

https://t.me/kanalg_obuna_boling


#Sarkazm


Bu ketishda chaqaloqlar qanday dunyoga kelishini ko'rsatib berishmasa bo'ldi, "Milliy" tvdagi "Millar" dasturi ijodkorlari😁

🦢Chindan laylak tashlab ketsa-ya👶..

Nimavulyapti😉😉😉😉

https://t.me/kanalg_obuna_boling


Turkiyada qo‘lbola alkogoldan zaharlanib vafot etgan o‘zbekistonliklar 14 nafarga yetdi

Istanbul shahrida 14-yanvar kuni 6 nafar, 15-yanvar kuni 4 nafar va 16-yanvar kuni yana 4 nafar O‘zbekiston fuqarosi qalbaki metil va etil spirtidan zaharlanish oqibatida vafot etdi.

Shuningdek, hozirda spirtli ichimlikdan zaharlanish bilan shifoxonaga yotqizilganlardan 3 nafarining ahvoli og‘irligi aytilmoqda.

Ayni paytga kelib, Turkiya bo‘ylab qo‘lbola alkogoldan zaharlanganlar soni 88 nafarga yetdi. Ulardan 37 nafari vafot etdi. Qurbonlar orasida mahalliy aholi vakillari hamda xorijliklar ham mavjud.

https://t.me/kanalg_obuna_boling


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Maskning Starship raketasi yettinchi sinov parvozi paytida portlab ketdi

Hodisa parvoz boshlanganidan taxminan sakkiz yarim daqiqa o‘tgach sodir bo‘lgan. Maskning aytishicha, avariyaga yonilg‘i sizib chiqishi sabab bo‘lgan.

Meksika qo‘ltig‘i ustidan parvoz qilayotgan samolyotlar Starship’ning qulayotgan bo‘laklarini aylanib o‘tishga majbur bo‘lgan. O‘nlab aviakompaniyalar yo‘nalishini o‘zgartirdi, deb yozmoqda Reuters.

https://t.me/kanalg_obuna_boling


Davlat fuqarolik xizmatchilariga davlat fuqarolik xizmati lavozimlarining guruhlari va toifalaridan kelib chiqqan holda davlat fuqarolik xizmati lavozimlarining quyidagi malaka darajalari beriladi:



📌 Davlat fuqarolik xizmatchilariga davlat fuqarolik xizmati lavozimlari malaka darajalari (bundan buyon matnda malaka darajalari deb yuritiladi), qoida tariqasida, izchil tartibda, oliy ma’lumotga va muayyan ish stajiga, malaka oshirish kurslarini tugatganligi to‘g‘risidagi sertifikatga, malaka komissiyasining ijobiy xulosasiga ega bo‘lgan taqdirda beriladi.
Davlat fuqarolik xizmatchilariga malaka darajalarini berish tartibi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan belgilanadi.


https://t.me/kanalg_obuna_boling

Показано 20 последних публикаций.