Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах шаҳрида аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича сайёр қабул ўтказилди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах шаҳрида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда миграцияда бўлган фуқаролар билан манзилли ишлаш масалаларига бағишланган Республика ишчи гуруҳи бошчилик сайёр қабул ташкил этилди.
Жиззах шаҳридаги Махсус иқтисодий зона дирекцияси биносида Жиззах шаҳри, Фориш ва Шароф Рашидов туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабулни Республика ишчи гуруҳи раҳбари Умар Исмаилов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев очиб бериб аҳоли мурожаатларини тинглашди.
Сайёр қабулда Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ҳудудгазтаъминот», «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятлари, Автомобиль йўллари қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Марказий банк, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Кадастр агентлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкилоти раҳбарлари ва вилоят секторлар иштирок этишди.
Фуқаролар тиббиёт, ички йўллар, субсидиялар, уй-жой таъмирлаш, электр тармоқлари, ичимлик суви таъминоти, кредит ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилди.
Барча мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотлар вакилларига тегишли топшириқлар берилди ва муаммоларни белгиланган муддатларда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиши маълум қилинди.
Жиззах шаҳрида ўтказилган сайёр қабул аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, давлат идоралари ва фуқаролар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилади.
Бу каби тадбирлар аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий муаммоларга тезкор ечим топиш ва давлат идораларининг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi