Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан барча ҳудудлардаги муаммолар ўрганилмоқда.
Бу галги манзил Зафаробод тумани бўлди. Аввало, туман марказига элтувчи автомобил йўлининг ҳолати жуда ачинарли эканлиги диққатимизни тортди.
Бу мавзуга яна қайтамиз.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Бу галги манзил Зафаробод тумани бўлди. Аввало, туман марказига элтувчи автомобил йўлининг ҳолати жуда ачинарли эканлиги диққатимизни тортди.
Айниқса, Нурафшон шаҳарчасига борувчи йўлларда юриш қиш-қировли кунларда жуда мураккаблашади.
Ёғин–сочин сабаб йўлнинг аҳволи буткул яроқсиз ҳолга келмоқда.
Нурафшон шаҳарчасининг Карвонсарой кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг ҳолати ҳам аҳолининг турмуш даражаси ва яшаш сифати паст эканлигини кўрсатмоқда. Сабаби уйларнинг ёнига ўзбошимчалик билан қуриб ташланган ҳожатхона-ю молхоналар эндиликда жиддий муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Ёрқин шаҳарчаси Ёркент кўчасидаги бундай хунук манзаралар дилни хира қилади. Ахлатларнинг бу холда сочилиб ётиши нафақат инсон саломатлигига балки атроф муҳитга ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.
Туманнинг Узун маҳалласи Ҳалқабод кўчаси ҳам ободонлаштирилмаган, Нурота кўчасидаги мана бу болалар майдончаси кўпқаватли уйларда истиқомат қиладиган ёшлар учун яхши ният билан барпо этилган. Унинг ён-атрофига эса аҳоли томонидан чиқиндилар олиб чиқиб ташланади. Шамол сабаб улар ҳар томонга сочилади.
Шу кўчада жойлашган Мусиқа санъат мактаби биносининг кириш дарвозаси ёнига уйиб қўйилган ахлатлар қачон йиғиштириб олиниши бизни қизиқтирди.
Туманнинг Бўстон маҳалласи Алишер Навоий кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган савдо дўкони хароб ҳолга келган. Бу эса туман марказига яқин бўлган мазкур ҳудудда шаҳарсозлик талаблари жиддий равишда бузилаётганини кўрсатмоқда.
Мазкур кўчага туташган зовурлар ичи ҳам тозаланмаган. Кўп қаватли бинолар атрофи тартибсиз ҳолатда. Болалар майдончаси бегона ўтлардан тозаланмаган, ободонлаштирилмаган бир сўз билан айтганда қаровсиз ҳолатга келган.
Мазкур маҳалланинг Дўстлик кўчаси асосий йўл ёқасида бўлишига қарамай ободонлаштирилмаган.
Самарқанд маҳалласи Нодирабегим кўчасини ёритиб турувчи кўча чироқлари қуёшдан энергия олувчи тизимга ўтказилса айни муддао бўлар эди. Энергия тежовчи ускуналарнинг кенг миқиёсда тадбиқ этилиши мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир этувчи омилларнинг энг самарали усулларидандир.
Тумандаги Чўлигулистон маҳалласи Чимқўрғон кўчасига элтувчи йўлнинг аҳволи ҳақида мана бу тасвирлардан билиб олишингиз мумкин. Бу ҳам ўша ҳудуд аҳолиси учун катта ноқулайликлар туғдирмоқда.
Лолазор Маҳалласидаги маданият биноси атрофида ҳам чиқинди уюмларига кўзингиз тушади.
Бирлик маҳалласидаги 13-сонли умумтаълим мактаби атрофи, маҳалла марказига киришдаги кўп қаватли уйларнинг ёнида ҳам тартибсиздир.
Бундай ўрганишлар натижасида муамоларнинг ҳал бўлиши аҳоли турмуш сифати ва яшаш даражасини яхшилаш борасидаги ислоҳотларнинг амалий ифодаси эканлигини унутмаслигимиз лозим. Бунинг учун эса мутасаддилардан масъулият ва эътибор талаб этилади.
Бу мавзуга яна қайтамиз.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi