Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Пахтакор туманидаги аҳоли яшайдиган кўпқаватлик уйлар ва марказдаги маҳаллалар кўздан кечирди
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев дастлаб, туманининг Самарқанд маҳалласи ҳудудидаги кўпқаватлик уйларга борди.
Самарқанд маҳалласи ёнидан катта канал ўтишига қарамай аҳоли уйлари олдида қурғоқчиликни эслатадиган мудҳиш манзара намоён бўлиб турибди. Ачинарлиси аҳоли уйлари олди абгор ҳолатда. Бу борада масъуллар билан учрашувда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев қисқа фурсатларда муаммоларни ҳал этиш ва ҳудудда боғ яратиб, ерлардан унумли фойдаланиш бўйича топшириқ берди.
Кейинги манзил туман Истироҳат боғи бўлди. Туман марказида жойлашган боғнинг бугунги кўриниши ҳам ачинарли ҳолатга келиб қолган.Йўлаклар йўқлиги, ёритиш воситаларини яхши ишламаслиги, чиқиндиларга тўла ариқлар, ҳудуддаги аҳоли дам олиши учун шароитнинг умуман йўқлиги қаттиқ танқид остига олинди.Истироҳат боғи ёнидаги Дўстлик маҳалласига борган вилоят ҳокими бу ердаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бирин-кетин санаб ўтди ва сектор раҳбарлари ва масъулларни ўз ишига лоқайдликда бўлаётганини танқид қилди.
Туман аҳолисини энг қийнаётган муаммолардан бири бу чиқинди сувларини чиқиб кетиши ва бунда ҳосил бўладиган бадбуй ҳид ва бу тизимни ишламаслигидир. Мазкур йўналишдаги ишларни тўғри ташкил қилиш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Ғалаба маҳалласи ҳудудида барпо қилиниши режалаштирилаётган сув тозалаш иншоати билан танишди. Мазкур иншоат барпо этилиши билан аҳолини яна бир катта муаммоси ҳал этилади.
Шунингдек, туман марказидаги Тошкент, Ғалаба ва Дўстлик маҳалласидаги барак типида қурилган уйлар бугунги кунда бузилиб, ҳозирда ўз ҳолига ташлаб қуйилиши натижасида вужудга келган муаммолар танқид қилинди. Ушу барак типидан бузилган уйлар ўрнига замонавий 5-7 кўпқаватлик уйларни қуриб, инфратузилмани яхшилаш мактаб, боғча, тиббиёт муассасаларини қуришга хусусий секторни жалб этиш бўйича ишларни ташкиллаштириш юзасидан топшириқ берилди.
Ўрганишлар давомида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев марказий кўчаларини ободонлаштириш, ёритиш тизимларида замонавий тежамкор технологиялар жорий этиш, пиёдалар ўтиш жойларида хавфсизликни кучайтириш, савдо хизмат кўрсатиш марказларини тартибга келтириб, турли хил кўринишдаги ташқи рекламаларни тўғирлаш, транспорт хизматига эътибор қаратиш бўйича муаммолар танқид остига олиб, туман ҳокими ва соҳа мутахассисларига кўрсатма ва топшириқлар берди.
Ўз ўрнида туман ҳокими Асилбек Ашуров юқорида келтириб ўтилган муаммо ва камчиликларни тез орада бартараф этилишини таъкидлади.
Қизиқ, туман марказидаги маҳаллаларда шунча камчилик бўлса, марказдан узоқ ҳудудларда аҳвол қандай экан?
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi