Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Зарбдор туманидаги харобага айланаётган “Кўк” қабристони
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Зарбдор туманига ташрифи чоғида "Кўк" қабристонига ҳам бориб у ердаги ҳолатни ўрганди.
Зарбдор тумани Янгикент маҳалласи ҳудудида жойлашган "Кўк" қабристони 1978 йил ташкил қилинган.
"Кўк" қабристони 2008 йил туман ободонлаштириш бошқармаси балансига ўтказилган. Ҳозирги кунда 480 та қабр мавжуд бўлиб, уларнинг ичида 10 та бошқа дин вакилларининг қабри бор. Улар ичида 6 тасининг қабри кимлиги номаълум.
Ўтган вақт мобайнида яхшиларнинг беғараз берган ёрдамида "Кўк" қабристони тозаланиб, атрофи девор билан ўралган эди. Дарвоза, таҳоратхона ва маъмурий бинолар таъмирланганди.
Аммо мазкур ишлар вақт ўтиши билан ўз ҳолига ташлаб қўйилиши оқибатида "Кўк" қабристонида бугунги кунга келиб муаммо ва камчиликлар гирдобида қолди.
Вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев қабристондаги камчиликларни қаттиқ танқид остига олиб, масъулларга муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.
Жумладан, қабристон ҳудудини панжара ёки девор билан ўраш, унга кириш учун алоҳида йўлак очиш ва дарвоза ўрнатиш, чорва ёки ёввойи ҳайвонларнинг киришининг олдини олиш, зиёратга келганлар қабрларни босмай ўтишлари учун қулай йўлаклар ётқизиш, тиловат ва дуо қилиш учун махсус ўриндиқлар ўрнатиш, зиёратга келган кишиларга зиёрат одобларини эслатиб, ножоиз, хурофий амалларни қилишларидан қайтариши бўйича топшириқлар берилди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi