Британиянинг машҳур OCA MAGAZINE журнали ўтган ойдаги сонида ўз муқовасини Жиззахга атаб, унда Мария Ивановна Ахмеджанова (née Shevel) расмини жойлаштирди.
Мария Ивановна Ахмеджанованинг Жиззах билан қандай алоқаси бор. Мария 1943 йилда Украинада туғилиб, Тула политехника институти Қурилиш муҳандислиги факултетини битириб, Қирғизистондаги даврининг энг йирик Токтагол сув омбори ва гидроэлектростанция қурилишини лойиҳалаштиради. 1965 йил Жиззахга жўнатилган Мария Жиззахлик Исмоил Аҳмаджонов исмли йигит билан турмуш қуради. Жиззахда бош архитектор лавозимигача кўтарилади.
Мария Аҳмеджанова Жиззах вилоят ҳокимлиги биноси, Жиззах драма театри, Жиззах Давлат Педагогика университети, Ўзбекистон меҳмонхонаси, Зомин санаторияси каби Жиззахнинг рамзига айланган бинолар муаллифи.
90-йилларда ўз юртларига кўчиб кетган кўплаб миллатлар қаторига кирмай, умрининг охиригача Жиззахда қолиб, ислом динини қабул қилиб, 2011 йилда Жиззахда вафот этган.
Мария Аҳмеджанова турли миллатли Жиззахнинг рамзи сифатида қабул қилишга лойиқ инсон.
@jizzaxreport