Ижтимоий соҳада 2025 йилда нима ўзгаришлар бўлади?Президентнинг бугунги йиғилишида муҳим
кўрсатмалар бериб ўтди:
- Ҳар бир туманда биттадан ногиронлар учун қулай бўлган
наъмунавий кўча ташкил этилади;
- Ҳар бир туманда камбағал оиладаги ва
ногиронлиги бўлган болага боғча таълими бериш хизмати очилади, боғча тўловлари тўлаб берилади;
- Камбағал оила фарзандлари
IT ва касбга ўқитилади, ўқишнинг 80% давлат томонидан қопланади. Олийгоҳга грант асосида киришига ёрдам берилади;
-
ногиронга қараб ўтирган оила аъзосига иш топиб, ўрнига қараб туриш хизмати ташкил қилинади;
- энди ногиронларни битта ижтимоий уйга жойлаштирмасдан, маҳалласидаги уйни ижарага олиб,
ижараси тўлаб берилади;
- Битта
ижтимоий карта ташкил қилиниб, бу карта пенсия, ногиронлик, талабалик каби ҳужжатларни кўтариб юриш шарт бўлмайди;
- Ногиронларга бериладиган
протез ва реабилитация воситалари сони 18 тадан 35 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилади;
- Ногирон ишчилар учун
ижтимоий солиқ 1% этиб белгиланди;
-
Ногиронлар мос спорт тури билан шуғулланишларига эътибор қаратилади;
- Ногирон болалар ўз оиласидан узоқда эмас, энди ҳар бир туманда биттадан боғчада ва мактабда
инклюзив гуруҳлар очилади.
- ва бошқа кўплаб ўзгаришларни президент матбуот котиби каналидан билиб олишингиз мумкин.
@jizzaxreport