O‘zLiDeP - Jizzax


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Jizzax viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О награждении Государственной премией имени Зульфии"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тадбиркор аёллар учун ажойиб имконият!

😎 OʻzLiDeP томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танлови давом этади! Агар сиз ўз бизнесингизни ривожлантиришни истасангиз, янги имкониятларга эга бўлишни ва тажрибали мутахассислардан ўрганишни хоҳласангиз, унда бу танлов айнан сиз учун!

🖼 Шошилинг! Иштирок этиш ва ўз орзуларингиз сари қадам ташлаш имкониятини бой берманг!

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2025

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Озиқ-овқат хавфсизлиги: янги қонун лойиҳаси муҳокамада

😎 Фракция мажлисида “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжат инсон саломатлигини ҳимоя қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини тартибга солишни назарда тутади.

⚡️ Лойиҳага кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва назорат қилиш жараёнлари белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши шарт. Қонун озиқ-овқат занжирининг барча босқичларини қамраб олади ва соҳадаги бошқа қонунчилик нормалари унга мувофиқлаштирилиши керак.

✔️ Шу билан бирга, шахсий истеъмол учун тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва жисмоний шахслар томонидан республикага олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ушбу қонун доирасидан чиқарилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Ҳарбий хизматга оид қонунга ўзгартишлар киритилмоқда

😎 Фракция мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

📌 Ҳужжат мудофаа соҳасидаги электрон ахборот алмашинувини такомиллаштириш, ҳарбий хизматга чақирув жараёнларини автоматлаштириш ҳамда сержантлар таркиби учун янги унвонлар жорий этишни назарда тутади.

⚡️ Тақдим этилган қонун лойиҳасига кўра, ҳарбий рўйхатга олиш ва ундан чиқариш жараёнлари соддалаштирилиб, маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон тарзда юритилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида сержантлар таркиби учун янги ҳарбий унвонлар белгиланиши режалаштирилган. Бу ўзгаришлар ҳарбий хизмат нуфузини ошириш ва Қуролли Кучларни профессионал тузилма сифатида ривожлантиришга қаратилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Қишлоқ хўжалигида суғурта тизими яратилади

😎 OʻzLiDeP фракцияси мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси аграр соҳадаги хатарларни суғурта қилиш, фермерларни эҳтимолий зарарлардан ҳимоялаш ҳамда суғурта шартномаларини тартибга солишни назарда тутади.

⚡️ Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш, унинг даромадлари ва харажатларини белгилаш, шунингдек, суғурта мукофотлари бўйича субсидиялар ажратиш масалалари қамраб олинган.

📌 Шунингдек, давлат томонидан назорат ва мувофиқлаштириш механизмини жорий этиш ҳам кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#Live

😎 Айни вақтда OʻzLiDeP фракциясининг навбатдаги мажлиси бошланди. Дастлаб фракция аъзолари Давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг 25-26 февраль кунлари мамлакатимизга расмий ташрифи бўйича ўз муносабатларини билдиришмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


БАХМАЛДА САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ


 🔰 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Рисқул Сиддиқов жорий йилнинг 28 февраль куни Бахмал туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

🔰 Дастлаб, тумандаги Бахмал тумани Мўғол маҳалла фуқаролар йиғинидаги 7-сон оилавий поликлиникасида тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари, депутатлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

🔰 Шу билан бирга Бахмал тумани "Мўғол" маҳалласидаги 45-мактаб фаоллар залида ижтимоий соҳа вакиллари, маҳалла еттилиги, депутатлар, маҳалла фаоллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

🔰 Сўнгра, Бахмал тумани Новқа маҳалласидаги ҳунарманд Сафарбой ота ханодонига ташриф буюрилди. Сафарбой ота бугунги кунда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида от эгарларини ясаб келмоқда ва 20 нафар ёшларни иш билан таъминлаган.
Ўтказилган учрашувлар, очиқ мулоқотлар давомида амалиётдаги айрим муаммолар ва таклифлар илгари сурилди.

🌐Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|instagram|youtube


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😎 OʻzLiDePнинг ўтган иш ҳафтаси қандай якунланди? Тафсилотлар билан “OʻzLiDeP дайжести”да танишинг.

#uzlidep #dayjest

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: Jizzaxstat | Axborot xizmati
Jizzax viloyatida kimyo mahsulotlari ishlab chiqarish sanoati hajmi qanchani tashkil etdi



2025- yilning yanvar oyida Jizzax viloyatida kimyo mahsulotlari ishlab chiqarish sanoatining ishlab chiqaradigan sanoat tarkibidagi ulushi 1,2 % ni tashkil etib, o‘tgan yilning tegishli davriga nisabatan fizik hajm indeksi 70 ,6 % ni hamda ishlab chiqarish hajmi 20,8 mlrd so‘mni tashkil etgan.

Telegram | Facebook| Rasmiy sayt




Жума - миллий либослар куни. Миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш мақсадида, ЎзЛиДеП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти фаоллари режа асосида ўтказилаётган тадбирларда қатнашчиларнинг миллий кийимларда бўлишига ёки тадбирларда миллий орнаментлар акс этишига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Суратларда Депутатлик гуруҳи, Аёллар ва "Ёшлар қаноти" гуруҳи томонидан ўтказган тадбирлар акс этган.


Репост из: Oydinoy Ismoilova
ЗАФАРОБОД ТУМАНИДА САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда сайловчилар билан учрашувларни олиб боряпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Отабек Мусурмонов Зафаробод туманидаги учрашувлари давомида ижтимоий соҳа объектлари – мактаб, боғча ва тиббиёт масканларида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, соҳа ходимлари билан мулоқотда бўлди.
“Узум” МФЙ ва “Ёрқин” ШФЙлар ҳудудудида жойлашган мактабалар, Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиника, 4- сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида сайловчилар томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилди.
Эътиборли томони, учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар ҳам тумандаги мутасаддилар эътиборига ҳавола қилиниб, уларни бартараф қилиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Сирожиддин Ахматов, O'zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти бўлим мудири



Показано 14 последних публикаций.