Бизнинг жамиятимиз касал, аниқ касал!
Бу касалллик илдизи қаерга бориб тақалади, билмайман, балки союз давридир, балки мустақиллик давридир...
Абдуқодирнинг фамилияси тармоқларда айланавергач, мен ҳам қизиқиб, таржимаи ҳолини, отасининг фидоийлигини ўқиб чиқдим.
Медиа оламида Абдуқодирнинг бу қадар машҳур бўлишига бизнинг жамият ҳеч қандай ёрдам қилмаган. Боланинг оёққа туришига отанинг қарори асосий роль ўйнаган. Болани шартта олиб, 16 ёшидаёқ, бизнинг чойхонабозлик, уруғбозлик, иккиюзламачилик урчиб кетган тўдамиздан, ширин оила паноҳидан узиб олиб, Белоруссга ташлаб келган. Кўп ўтмай бу иш берган, йигитча француз жамоасида ўзини кўрсатишни бошлаган. Оқибатда у "шаҳарликлар" назарига тушган. Унга жозибали таклиф берилган ҳамда бугун у дунёнинг энг лидер клубларидан бирида ўз карьерасини давом эттирмоқда.
Воқеанинг шу жойигача, жамиятимиз "Алламжонов",
" Дўстов" эйфориясида сузиб юрган эди. Абдуқодирнинг парвозини эшитгач, жамият яна да эйфорияга берилди.
Бу ердаги хатолик шундаки, биз бўлажак юлдузнинг, борингки, юлдуз бўлиб порлаган бошқа юртдошларимизнинг мутлақо бизга алоқаси бўлмаган ютуқларига ҳаяжонга берилаверамиз. Улар шу ергача ўз қадами билан етиб келганини, биздан ҳеч қандай сармоя, ёрдам берилмаганини ҳис қилмаймиз. Бизга фақат натижалар осон бўлгандек кўринаверади. Аслида отанинг нияти ўша пайтда оилавий қарор сифатида осон бўлмагани аниқ. Буни боласини айни балоғат ёшида узоққа жўнатишга мажбур бўлганлар ҳам, бўлмаганлар яхши тушуниши даркор.
Лекин биз буларни ҳис қилолмаймиз, тушунишни истамаймиз.
Фақатгина ҳайқириқ, шовқинлар билан Абдуқодирдан кўпдан кўп натижалар кутаверамиз. Изоҳларга тўлдириб, Она Ватан, Ўзбекистон деган сўзларни ёзаверамиз, камига байроқнинг суврати билан тўлдириб ташлаймиз.
Демак, бизнинг жамиятнинг касали шундаки, якка тартибда кимдир шуҳрат қозонса, ярим йўлдан туриб, ундан кўпроғини, яна да кўпроғини кутаверамиз, кутаверамиз.
Лекин бунга бизнинг маънавий ҳақимиз, йўқ, ишонинг, тан олинг, ҳақимиз йўқ.
Бола оиласининг тўғри кўрсатмаси ва ўз меҳнати билан шу ергача келди, давом ҳам этади.
Биз жазавага тушмаслигимиз, томошабин мақомидан чиқишимиз керак.
Ундан ҳеч нарса кутмаслигимиз керак.
Бошқа юлдузлардан ҳам ҳеч нарса кутмаслигимиз керак. Улар биздан қарздор эмас, улар сизнинг Ватан ҳақидаги баландпарвоз гапларингизга эҳтиёжманд эмас. Улар шунчаки, ишлаяпти, меҳнат қиляпти.
Хато қилса, қарғашингиз ҳам шарт эмас. Ютуқлари сизники бўлмагандек, хатолари ҳам ўзиники.
Сизнинг бунга ҳеч қанақа ҳиссангиз йўқ.
Футбол янгиликлари тўлиб тошган тармоқда Сардор Рашидовнинг ҳам интервьюларига кўзим тушди. Изоҳларда баъзи ақллилар, унинг босиб пул йиғганини, машиналарини муҳокама қилган.
Ишонинг, ҳеч қайси футбол юлдузи сизга ҳисобдор эмас, у ўйинда иштирок этади ва оила тебратади.
Бошқаси билан ишингиз бўлмасин.
Яхшиси, йўлингизда давом этинг. Киракашмисиз, машинангизни ҳайданг, муаллиммисиз, дарсингизни ўтинг. Футболга фанатликни баландчақириқ ватанпарварлик билан аралаштирманг.
Ватан ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси абсурд. Ватан ҳақидаги гапларнинг ўз чегараси бор. Профессионал спорт фақат меҳнатни тан олади.
Ўзингизни қийнаманг, футболчиларимиздан кўп нарса кутманг. Кутманг. Улар сиздан ўз йўли давомида ҳеч нарса сўрамади, бундан кейин ҳам сўрамайди.
Мен ҳам тошбағир ватандош эмасман, Абдуқодирнинг дебютини жуда ҳам ижобий баҳоладим.
Лекин ундан яна да кўпроғини кутишга ҳақим йўқ, шунчаки йўқ. Чунки у шу ергача ўз кучи билан етиб келди.
Бундан кейин ҳам йўлида собитқадам бўлишига тилакдошман. Лекин Ватан деган ҳайқириқлардан йироқман, чунки у оиласини соғиниб, узоқ юрганида, шу Ватаннинг бир вакили бўлиб унга ҳеч қандай кўмак,тасалли бермаганман.
Хуллас, биз жамиятимизнинг бир касалини: юлдузларнинг ютуғини кўриб, бу ўзбек ўғлони, бу ўзбек қизи деб ҳаяжонга берилишимизни тўхтатишимиз керак. Хатосини кўриб эса, пулларини ҳисоблаб, қарғиш оҳангини ҳам тўхтатишимиз керак. Ҳа, керак.