Бугун ~ Арафа куни
Қўни~қўшни, ёр ~ биродарлар бир ~бирига таом улашади, бир ~бирини улуғ айём билан муборакбод этади
Болалигимда арафа ошини тарқатиш катта байрам, улкан масъулият, зўр қувонч ҳисобланарди. Онамнинг сергўшт, чиройли дамланган ош устига қўйиб берадиган бўғирсоқ, чак~чак, ўрамаларини кўтариб узууун кўчамиздаги деярли ҳамма хонадонга кириб чиқардик. Йўлда учраган дугоналаримизга мамнуният билан боқиб, зўр ишни уддалаётгандек югуриб юрардик...
Бугун кичик ўғлим Юнусхўжа айтиб қолди.
~Ўғлим улғайса, худди адамга ўхшаб Ҳайит куни кўп пул бераман, шунда Арафа куни эртага Ҳайит деб ухлолмай чиқади, бу куннинг улуғлигини болалигидан ҳис қилади, ~деб қолди...
Халқимиз «ур калтак, сур калтак» замонларда ҳам ўзлигидан кечмаган миллат. Муқаддас байрамлар олди кунлари- Арафаларни ҳам муқаддас билади.
Қўни-қўшни, қариндош-уруғларини бир коса ош билан йўқлаб қўяди. Неча минг йиллардан буён келадиган бу гўзал одатларимизда ҳам эзгулик тарқатиш, яхшиликни улашиш, хурсандчиликни бўлишиш бор
Арафа куни дўзахдан озод бўладиган, дуолар ижобат бўладиган ва икки йиллик гуноҳлар ўчириладиган кун...
Аллоҳдан сўрайлик, зурриёдларимиздан қори-қориялар чиқсин! Икки дунё саодати барчамизга насиб бўлсин!
Келаси йил шу кунларга бағри бутунликда етиб келайлик!
Қадриятлар ўлмасин, яхшиликлар мана шундай бардавом бўлади...
Азизлар, Арафа кунингиз муборак бўлсин. Уйларимизга Аллоҳнинг барокатлари ёғилсин.
Хонадонларингизда фақат хурсандчиликлар, яхши кунлар кўп бўлсин. Юрган йўлимиз ибрат, борар манзилимиз охир ~ оқибат Жаннат бўлсин.
Феруза Салходжаева
@ishqimsohili