💖 ИШКИМ СОХИЛИ 💖


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


ИШҚИМ_СОҲИЛИ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Супер_тилак

Ҳайит арафасида айтилган
тилаклар ижобат бўлади
дейишади, уйингиз шундай
"ивирсиб" кетсин🥰🤗


@ishqimsohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жигарларим Келаётган Қурбон ҳайитиз муборак бўлсин доимо Аллоҳ паноҳида бўлилар бошимизга тож бўлиб юрилар😇

Қариндошларга жўнатиб қўйинг🫶

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇


@ishqimsohili


Уни қўй ўз ҳолига...
Билганини қилсин, кулиб қўй...


@ishqimsohili


Ҳақиқий ўғил -- онаизорга хизмат қилиши лозим ҳолида узоқ ўлкаларга илм истаб кетишдан воз кечади, волида ҳузурида қолади.

Ҳақиқий она -- Имом Бухорийнинг онасига ўхшаб боласини илм олиши учун олис юртларга-да олиб боради.


@ishqimsohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биз хаммамиз дунёга мехмон,
Доим уйлаб босинг кадамлар.
Асабларни килмангиз тамом,
Кулиб яшанг Азиз одамлар.


@ishqimsohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Арафа кунингиз муборак бўлсин!

Тушлик қилаетганларга ёқимли иштаха😋


@ishqimsohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@ishqimsohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@ishqimsohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ҳеч бўлмаса тушларимга киринг,
Соғинганим — отажоним мени”.  Ота-оналаримизни борида қадрлайлик♥️


@ishqimsohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎉Бугун, 15 июнь - Халқаро оталар куни!

Меҳрибонимиз, ғамхўримиз, суянчиқларимиз байрами, аслида бизни соғ-саломатлигимиз, тинч-осойишталигимизни кўриш улар учун байрам.

Оиламизнинг суянчиғи бўлмиш оталаримизни ушбу кун билан чин қалбдан табриклаймиз!

Уларга дунёларни совға қилманг. Шунчаки сиздан ғурурлансин, шунинг ўзи уларга совға!


@ishqimsohili


❗️Арафа кунидаги Дуо...

Савоб учун тарқатинг, жўнатган инсонингиз табиийки албатта шу дуони бир марта бўлса хам ўқиб кўради, ИншаАллоҳ савобидан ажр олинг


@ishqimsohili


Бугун ~ Арафа куни
Қўни~қўшни, ёр ~ биродарлар бир ~бирига таом улашади, бир ~бирини улуғ айём билан муборакбод этади

Болалигимда арафа ошини тарқатиш катта байрам, улкан масъулият, зўр қувонч ҳисобланарди. Онамнинг сергўшт, чиройли дамланган ош устига қўйиб берадиган бўғирсоқ, чак~чак, ўрамаларини кўтариб узууун кўчамиздаги деярли ҳамма хонадонга кириб чиқардик. Йўлда учраган дугоналаримизга мамнуният билан боқиб, зўр ишни уддалаётгандек югуриб юрардик...

Бугун кичик ўғлим Юнусхўжа айтиб қолди.
~Ўғлим улғайса, худди адамга ўхшаб Ҳайит куни кўп пул бераман, шунда Арафа куни эртага Ҳайит деб ухлолмай чиқади, бу куннинг улуғлигини болалигидан ҳис қилади, ~деб қолди...
Халқимиз «ур калтак, сур калтак» замонларда ҳам ўзлигидан кечмаган миллат. Муқаддас байрамлар олди кунлари- Арафаларни ҳам муқаддас билади.

Қўни-қўшни, қариндош-уруғларини бир коса ош билан йўқлаб қўяди. Неча минг йиллардан буён келадиган бу гўзал одатларимизда ҳам эзгулик тарқатиш, яхшиликни улашиш, хурсандчиликни бўлишиш бор
Арафа куни дўзахдан озод бўладиган, дуолар ижобат бўладиган ва икки йиллик гуноҳлар ўчириладиган кун...
Аллоҳдан сўрайлик, зурриёдларимиздан қори-қориялар чиқсин! Икки дунё саодати барчамизга насиб бўлсин!
Келаси йил шу кунларга бағри бутунликда етиб келайлик!

Қадриятлар ўлмасин, яхшиликлар мана шундай бардавом бўлади...

Азизлар, Арафа кунингиз муборак бўлсин. Уйларимизга Аллоҳнинг барокатлари ёғилсин.

Хонадонларингизда фақат хурсандчиликлар, яхши кунлар кўп бўлсин. Юрган йўлимиз ибрат, борар манзилимиз охир ~ оқибат Жаннат бўлсин.

Феруза Салходжаева


@ishqimsohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@ishqimsohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чиройлигим АММАЖОНИМ 🦋
ХАЙИТ байрамингиз муборак бўлсин! 🌙


@ishqimsohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴Аёлга "хўп, ҳал қиламан" дейиш керак!

😉Буни турмуш ўртоғингиз билиши керак.


@ishqimsohili


Салом гуруҳ, салом канал,
Телеграмга кирдим яна,
Яхши юрибдими хамма?
Нима гап биз томонларда?
🌺🍃🌺
Укаларим, сингилларим!
Яхшими жон жигарларим?
Соғиниб бир хол сўрадим,
Нима гап сиз томонларда?
🌺🍃🌺
Қўни-қўшни қариндошлар,
Эй дўстларим гуруҳдошлар,
Мехрибон-у бағри тошлар,
Нима гап сиз томонларда?
🌺🍃🌺
Боқишлари жайрон кўзлар,
Ой хам хасад қилган юзлар,
Сиз гап отган ўша қизлар,
Нима гап сиз томонларда?
🌺🍃🌺
Юрибди бу дея четда,
Ёзмайсиз ҳеч интернетда,
Салом йўлланг хеч йўқ битта,
Нима гап сиз томонларда?
🌺🍃🌺
Хаётимни изга солдим,
Шукур ишим бошлаб олдим,
Мен ўз йўлим топиб олдим,
Нима гап сиз томонларда?
🌺🍃🌺
Топингиз гуруҳда қадр,
Яшаяпмиз қилиб сабр,
Гуруҳимиз тинчми ахир?
Нима гап сиз томонларда?
🌺🍃🌺
Группага тегмасин кўз!
Кўришамиз хали эй дўст!
Админларда нима гап сўз?
Нима гап биз томонларда?
🌺🍃🌺
Юрибман мен соғ-саломат,
Дуоларим сизга фақат,
Бари зўр биз томонларда!
Нима гап сиз томонларда?


Муалифга рахмат.


@ishqimsohili


Уйимиз тўрида тўкиб сиз савлат
Борлигингиз ўзи мен учун давлат
Дуолар ичра сиз Ота-Онажон !
Уйингиз нурларга, файзларга тўлсин !
Арафа кунингиз муборак бўлсин !
Кўрмасакда меҳр ила боғланган
Дардларимга юрак бағри доғланган
Бирингиз опамсиз, бирингиз синглим !
Бағрингиз баҳорий гулларга тўлсин !
Арафа кунингиз муборак бўлсин !
Акам дедим, укам дедим ва дўстим.
Малолим келмайин сиз билан ўсдим
Мусофирда юрган биродарларим
Ширин дийдорларга бағрингиз тўлсин
Арафа кунингиз муборак бўлсин !
Арафа ошини менга илиниб
Йўқлигим бир пасда унга билиниб
Беморман, тенграмда бедоргинам
Қўшнижон уйингиз буғдойга тўлсин !
Арафа кунингиз муборак бўлсин !
Ҳар куни минг бора қўнғироқ қилиб
Кўнглимга пайвандим меҳрга кўмиб
Дардини яшириб, табассум қилиб
Қизларим уйингиз бахтларга тўлсин !
Арафа кунингиз муборак бўлсин !
Аҳли диндошларим, қадрдонларим
Кўнглимга яқиним сиз сирдошларим
Тоғдайин виқорли сабрдошларим
Кафтингиз беҳисоб дуога тўлсин !
Арафа кунингиз муборак бўлсин !
✍️Юлдуз Абдусамат қизи


ХАЙРЛИ ТОНГ

Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ билан бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ билан якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин,
ИншаАллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

ТОНГ ХАЙРЛИ БЎЛСИН


@ishqimsohili

Показано 20 последних публикаций.