Сергели машина бозори ва ахборот асимметрияси
Instagram`да яқин ойларда бир машина сотуви ҳақида видеолар қўйиладиган профиль эгаси анча машҳур бўлди. Эҳтимол, лентангиздан чиққан бўлса ҳам керак. У Сергели машина бозорида ишлайди ва ўз фаолиятини тармоқда ёритиб боради. Кўпчилик мижозлари уни шу тармоқдаги видеолари орқали танийди ва ҳатто узоқ ҳудудлардан машина олиш учун олдига келишади.
Иккиламчи автомобиль бозорида одатда харидор ва сотувчи ўртасида ахборот жуда нотекис тақсимланган бўлади. Яъни, машинани сотаётган одам у ҳақида деярли барча нарсани билса, харидор автомобилнинг ҳолати ҳақида деярли маълумотга эга бўлмайди. Оддий харидор одатда машинанинг параметрларини текширишга ҳам қодир эмас. Шунинг учун бунда уларга машина усталари ва ўша ердаги бошқа одамлар ёрдамга келади.
Энди Instagram’даги ўша блогер ҳақида нега ёзганимга келсак. Ўша одам қайсидир маънода бозордаги шу ахборот асимметрияси муаммосига ечим бераётгани учун пул топяпти дейиш мумкин. Унинг ўзи алдамаслигига ким кафолат беради дерсиз. Айнан шу ижтимоий тармоқдаги репутатция уни мижозларни алдамаслигини озми-кўпми кафолатлайди.
Яъни, кўчадаги бегона одам сизга ёмон машинани сотиб кетса унга бунинг ҳеч қандай ёмон оқибати бўлмаслигини биласиз. Лекин ўша блогердан олган машинангиз айтилгани каби соз ҳолатда чиқмайдиган бўлса, битта видео орқали унинг репутатциясига катта зарба беришингиз мумкин (ҳар ҳолда бунинг эҳтимоли баланд).
Ўз навбатида ўша блогер аканинг ўзи ҳам бу нарсани жуда яхши тушунади ва обрўсини хавф остига қўймаслик учун ҳам харидорларга катта эҳтимол ёлғон маълумотлар билан машина сотмайди.
Uzbekonomics подкастининг навбатдаги эпизодида айнан ахборот асимметрияси ҳақида гап борган. Албатта, бу жуда катта тушунча ва фақатгина иккиламчи автомобиль бозори билан чекланмайди. Лекин шу бозор бу мавзуни тушунтириш учун энг кўп фойдаланиладиган мисол саналади. Тўлиқ подкастни мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
https://youtu.be/wyjglQwPfZc