БЕҲУДА НАРСАНИ ТАРК ЭТИНГ!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фойдасиз нарсаларни тарк этмоқлик киши исломининг гўзаллигидандир”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Киши на динига ва на дунёсига фойдаси бўлмаган ишлар ва сўзларни тарк этмоғи унинг исломи гўзаллигидан, имони камолотидандир.
Баъзи уламолар ушбу ҳадисни диннинг ярмидир дейдилар. Чунки дин буйруқ ва қайтариқдан иборат. Ушбу ҳадис эса мусулмон инсон тарк этмоғи лозим бўлган барча ишларни ўз ичига олади.
Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ: ”Ушбу ҳадис одобнинг энг катта тамойилларидан биридир”, дейди.
Луқмони Ҳакимдан: “Бундай олий фазилатларга қандай эришдингиз?” – деб сўрашибди. У зот: “Рост сўзлаш, омонатдорлик ва фойдасиз ишларни тарк этиш билан эришдим”, дея жавоб берган эканлар.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ:“Аллоҳ бандасидан юз ўгирганининг аломати, уни фойдасиз ишлар билан машғул қилиб қўйганидир”, дейдилар.
@Imronuzmingbuloq
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg