❗️❗️❗️КИМЛАРГА “КОНТРАКТ ПУЛИ” ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача, аммо базавий ҳисоблаш миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 375 минг сўм)нинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.
Яъни, “Ёшлар дафтари”га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади.
✔️ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
✔️ “Меҳрибонлик” уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
✔️ Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба;
✔️ Оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
✔️ Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
✔️ Оиласи кам таъминланган талаба.
“Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:
➖ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;
➖ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
➖боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
➖ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
➖ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
➖ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
➖ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
➖ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
➖ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
➖ Ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
➖ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
➖ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
➖ муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
➖ психологик маслаҳатга муҳтож;
➖ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
➖ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
➖ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.
https://t.me/ijtimoiyhimoya1