IJTIMOIY HIMOYA


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


КАНАЛДА БОЛАЛАР НАФАКАСИ МОДДИЙ ЙОРДАМ ХАКИДА САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШИЛАР МУМКУН...
Жавобларни Bot: @sr_mf_uzbot
@IHMA_11
Тел: 1140 ёки Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги туман бўлимидан билишингиз мумкин
-https://t.me/Ijtimoiy_himoya_savollaga_javob

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


❗️❗️Noyabrda Ijtimoiy himoya milliy agentligi kam ta’minlangan oilalar uchun 270 ming so‘m miqdorida bir martali moddiy yordam to‘lab berdi. 1-dekabrdan butun O‘zbekiston bo‘ylab gaz va elektr energiyasiga tariflar ortishi bilan bog‘liq kompensatsiya uchun arizalar qabuli boshlandi.

Kompensatsiya, ijtimoiy me’yordan oshiq sarflangan gaz va elektr energiyasi uchun to‘lovlarda yordam berish maqsadida, oy yakunlari bo‘yicha to‘lanadi.
Ya’ni, agar siz noyabr uchun kompensatsiya olmoqchi bo‘lsangiz, arizani dekabrda topshirasiz. Dekabrga kompensatsiya olish uchun – arizani yanvarda topshirasiz.
Ijtimoiy me’yordan ko‘proq ishlatgan har oyingiz uchun ariza topshiring.
Hisoblagichlar ko‘rsatkichi kerak emas.
Kompensatsiya miqdori amalda iste’mol qilingan gaz va elektr energiyasiga bog‘liq bo‘ladi. Biroq cheklovlar mavjud.

Har oylik kompensatsiya summasi qanday hisoblanadi

1- namuna – gaz uchun har oylik kompensatsiya
Kam ta’minlangan oila dekabrda 700 kubometr gaz sarfladi. U 625 000 so‘m to‘ladi, lekin kompensatsiya ko‘rinishida kartaga 170 000 so‘m qaytdi.

2-namuna – elektr energiyasi uchun har oylik kompensatsiya
Kam ta’minlangan oila noyabrda 360 kVt·s elektr energiyasini sarfladi. U 234 000 so‘m to‘ladi, ammo kompensatsiya ko‘rinishida kartaga 67 500 so‘m qaytarildi.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

2.4k 0 43 35 14

❗️❗️❗️ Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга "права"га ўқиш пули тўлаб берилади
Қонунчиликка асосан, дафтардаги ёшларнинг автомактабда ўқиш ҳаражатлари қопланади. Бу миқдор БҲМнинг 4 бараваригача, 1 млн 320 минг сўмни ташкил қилади.
Бунинг учун автомактабда ўқишни истаган ёшлар туман ёшлар ишлари бўлимига ариза ҳамда ўқув курси шартномаси нусхасини беради. Шартномада таълим ташкилоти номи, СТИР, ўқув курси ёки касб-ҳунар номи, бир ойлик тўлов миқдори ва умумий муддат кўрсатилган бўлиши лозим.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


📌 Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;
📌 Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;
📌 кўчмас мулкга бўлган такикни текшириш;
📌 Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.
📌 ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;
📌 Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;
📌 Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;
📌 Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;
📌 Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш
📌 Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;
📌 Кам таъминланган деб эътироф этилганлик маълумотномасини олиш;
📌 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам учун ариза бериш;
📌 Яшаш жойида яшовчилар руйихати билиш;
📌 Болани боғчага жойлаштириш учун ариза бериш ва навбатини текшириш;
📌 ишсизлик нафақаси учун ариза бериш;
📌 шахар йуловчи транспорти имтиёзли картасини олиш учун ариза бериш;
📌 тўланган нафақалар хақидаги маълумотномалани олиш;
📌 Ишга мархамат мономарказлари курусларида укиш учун ариза бериш;
📌 Тазйик ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга химия ордери олиш учун ариза бериш;
📌 судланмаганлик ёки судланганлик маълумотномасини олиш учун ариза бериш;
📌 Укиш жойидан маълумотнома олиш учун ариза бериш; олий таълим
📌 Рухий касаллик диспансеридан ва Наркология буйича диспансердан маълумотнома олиш учун ариза бериш;
📌 Алимент бўйича карздорликни аниқлаш
📌 Никох тугрисидаги маълумотнома олиш учун ариза бериш
📌 Туғилганлик хақида маълумотнома олиш учун ариза бериш;
📌 оталик белгиланганлиги хақида маълумотнома олиш учун ариза бериш онлайн хизматини йўлга куйдик...
Хизматимиза кетган вақтимиза ва меҳнатимиза хисобига хизмат кўрсатиш пуллик


Ijtimoiy karta tajriba-sinov bosqichida Toshkent shahri va Toshkent viloyatining Yanigyoʻl tumanida joriy etildi.

Bunda, ijtimoiy karta 2024-yilning dekabr oyidan boshlab yangi tayinlangan 9 turdagi ijtimoiy toʻlovlar oluvchi shaxslarga taqdim etilmoqda. Ushbu shaxslarga ijtimoiy kartalar bepul beriladi va dastlab toʻlov vositasi (bank kartasi) funksiyasini bajaradi.

2024-yil 1-dekabrdan boshlab quyidagi to‘lovlar ijtimoiy karta orqali to‘lab berilmoqda.

✔️Kam ta’minlangan oilalarga bolalar nafaqasi
✔️Kam ta’minlangan oilalarga moddiy yordam
✔️Yoshga doir nafaqa
✔️Nogironlik nafaqasi
Yolg‘iz keksalar va nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun har oylik moddiy yordam
✔️Nogironligi bo‘lgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqalari
✔️Nogironligi bo‘lgan bolalarni parvarishlayotgan onalar uchun nafaqa
✔️Protez-ortopediya buyumlari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari xaridi uchun vaucher
✔️Boquvchisini yo‘qotganlik nafaqasi
2025-yil 1-apreldan boshlab ushbu hududlar (Toshkent shahri va Toshkent viloyatining Yanigyo‘l tumanida) bo‘yicha yana qo‘shimcha 2 turdagi ijtimoiy to‘lovlar ijtimoiy karta orqali to‘lab beriladi.
✔️Homiladorlik va tug‘ish nafaqasi
“Saxovat va ko‘mak”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” jamg‘armalari hisobidan to‘lanadigan bir martalik moddiy yordamlar».

❗️Ijtimoiy karta quyidagi toifadagi shaxslarga bepul beriladi

✔️Kambagʻal oilalar reestriga kiritilgan oilalar (shaxslar)
✔️“Ijtimoiy himoya yagona reestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan oilalar
✔️Koʻp bolali oilalarning aʼzolari
✔️Nogironligi boʻlgan shaxslar
✔️Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar boʻlgan yolgʻiz yashovchi va yolgʻiz keksalar
✔️Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar parvarishi bilan band boʻlgan shaxslar
✔️Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar
✔️Vasiylar (homiylar), tutingan ota-onalar
✔️Muomalaga layoqatsiz shaxslar
✔️Muomala layoqati cheklangan shaxslar
✔️Muomalaga layoqatsiz va muomala layoqati cheklangan shaxslarning qonuniy vakillari
✔️Pensionerlar
✔️Davlat byudjeti mablagʻlari hisobidan stipendiya toʻlanayotgan talabalar
✔️Davlat byudjeti mablagʻlari hisobidan stipendiya toʻlanayotgan oʻquvchilar (tinglovchilar)
✔️Shahar yoʻlovchi transportidan (taksidan tashqari) bepul foydalanish huquqiga ega boʻlgan shaxslarga.

Ijtimoiy karta 2025-yil 1-iyuldan boshlab bosqichma-bosqich respublikaning barcha hududlariga joriy etiladi.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

3.5k 0 39 43 11

2024 YILDA “CALL MARKAZ”GA 1 MILLIONDAN ORTIQ QO‘NG‘IROQ VA MUROJAATLAR QABUL QILINDI!

Ijtimoiy himoya milliy agentligining "1140" va (71) 202-06-00 ishonch telefoni orqali jismoniy va yuridik shaxslardan jami 1 153 536 ta qo‘ng‘iroq va murojaat kelib tushdi.

Hududlar bo‘yicha qo‘ng‘iroqlar taqsimoti:

✔️Andijon viloyati – 192 939
✔️Namangan viloyati – 140 163 Jizzax viloyati – 131 443
✔️ Samarqand viloyati – 126 303
✔️ Farg‘ona viloyati – 81 803
✔️ Toshkent shahri – 93 907

❗️Agar siz ijtimoiy xizmatlar haqida ma’lumot olmoqchi bo‘lsangiz Ijtimoiy himoya milliy agentligi Call markazi "1140" qisqa raqamiga qo‘ng‘iroq qilishingiz mumkin.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

1.7k 0 10 39 14

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️❗️❗️МАЪЛУМОТ УЧУН:

Агар оилангиз "Кам таъминланган" оилалар қаторида бўлмаса биринчи фарзанддан ташқари бошқа болаларингизга "Суюнчи пули" ололмайсиз.

✔️ 2023 йилдаги 550-сон Ҳукумат қарорига кўра, 2024 йил 1-апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

➖ биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;

➖ иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

❗️ҚОЛГАН БАРЧА ҲОЛАТЛАРДА фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади деб белгиланган.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

2.7k 0 24 68 14


2.8k 0 16 22 24

❗️❗️❗️ПЕНСИЯ ТУРЛАРИ.

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга кўра, давлат пенсияларининг қуйидаги турлари бор:

1) ёшга доир пенсия;

2) ногиронлик пенсияси;

3) боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

❗️Фуқароларнинг ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига;

✅ эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

✅ аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.


https://t.me/ijtimoiyhimoya1

5.1k 2 32 107 10

📌 Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;
📌 Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;
📌 кўчмас мулкга бўлган такикни текшириш;
📌 Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.
📌 ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;
📌 Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;
📌 Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;
📌 Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;
📌 Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш
📌 Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;
📌 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;
📌 Кам таъминланган деб эътироф этилганлик маълумотномасини олиш;
📌 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам учун ариза бериш;
📌 Яшаш жойида яшовчилар руйихати билиш;
📌 Болани боғчага жойлаштириш учун ариза бериш ва навбатини текшириш;
📌 ишсизлик нафақаси учун ариза бериш;
📌 шахар йуловчи транспорти имтиёзли картасини олиш учун ариза бериш;
📌 тўланган нафақалар хақидаги маълумотномалани олиш;
📌 Ишга мархамат мономарказлари курусларида укиш учун ариза бериш;
📌 Тазйик ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга химия ордери олиш учун ариза бериш;
📌 судланмаганлик ёки судланганлик маълумотномасини олиш учун ариза бериш;
📌 Укиш жойидан маълумотнома олиш учун ариза бериш; олий таълим
📌 Рухий касаллик диспансеридан ва Наркология буйича диспансердан маълумотнома олиш учун ариза бериш;
📌 Алимент бўйича карздорликни аниқлаш
📌 Никох тугрисидаги маълумотнома олиш учун ариза бериш
📌 Туғилганлик хақида маълумотнома олиш учун ариза бериш;
📌 оталик белгиланганлиги хақида маълумотнома олиш учун ариза бериш онлайн хизматини йўлга куйдик...
Хизматимиза кетган вақтимиза ва меҳнатимиза хисобига хизмат кўрсатиш пуллик


❗️❗️❗️Алимент пулида онанинг ҳаққи йўқ!
Оила кодексининг 90-моддасига биноан вояга етмаган болалар ўз ота-онасидан ва бошқа шахслардан қонунда назарда тутилган миқдорда ва тартибда таъминот олиш ҳуқуқига эга.

❗️Вояга етмаган болалар таъминоти учун олинган маблағ, пенсия, нафақа унинг отаси ёки онаси тасарруфида бўлиб, боланинг таъминоти, тарбияси ва таълим олиши учун сарфланиши керак.


https://t.me/ijtimoiyhimoya1


‼️ Айрим абонентлар ҳисобларидан пул йўқолиб кетаётганини, бунга улар билмаган тўловли обуналар сабаб бўлаётганини билишмайди!

Барча тўловли обуналарни ўчириш учун USSD-кодлар рўйхати:

• Beeline: *115#
• Ucell: *350#
• UzMobile: *199#
• Mobiuz: *190#

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 6 январидан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Давлатимиз раҳбарининг меҳнат таътили якунланган.

https://t.me/tnews247


❗️❗️❗️КИМЛАРГА “КОНТРАКТ ПУЛИ” ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача, аммо базавий ҳисоблаш миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 375 минг сўм)нинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

Яъни, “Ёшлар дафтари”га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади.
✔️ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
✔️ “Меҳрибонлик” уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
✔️ Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба;
✔️ Оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
✔️ Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
✔️ Оиласи кам таъминланган талаба.

“Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:
➖ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;
➖ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
➖боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
➖ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
➖ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
➖ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
➖ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
➖ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
➖ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
➖ Ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
➖ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
➖ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
➖ муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
➖ психологик маслаҳатга муҳтож;
➖ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
➖ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
➖ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


❗️❗️❗️ АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ

Ҳукуматнинг 28.04.2021 йил кунги 250-сон қарорига кўра, хар бир сектор кесимида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

1⃣ Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

2⃣ Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

3⃣ Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;

4⃣ Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;

5⃣ Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;

6⃣ Қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд ёлғиз аёллар;

7⃣ Тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

8⃣ Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;

9⃣ Психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар.

❗️Агар сиз юқорида келтирилган рўйхатдаги тоифага кириб ''Аёллар дафтарига'' киритилмаган булсангиз масьул ташкилотларга мурожаат килиб мазкур руйхатга кириб куйишингизни тавсия киламиз.


https://t.me/ijtimoiyhimoya1

6k 0 60 42 8

“Ёзайми, ёзмайми”, деб ёзишга қарор қилдим. Куни кеча, телефоним жиринглади. Олдим, бир ўрис йигит “телефонингиз рақамининг муддати тугамоқда, узайтириш ниятингиз борми?”
“Бор”, дедим. “Нечча йилга узайтирмоқчисиз?”
Шунда миям ишлаб кетди- “бу мошенник”.
“Русча тушунмайман, давлат тилида гапиринг”, дедим. У, “русчада бинойидек гапиряпсиз”, деди. Гапни кўпайтирмай, телефонни ўчирдим. У яна телефон қилди. Қарасам мутлоқо бошқа рақам. Тушундимики, у фирибгар. “Ишхонам Олой бозорини атрофида, ҳозир офисга кираман”, деб телефонни ўчирдим. Ростдан ҳам офисга бордим. У ерда телефон рақамини умрбод олганимни, ҳеч қанақа муддати узайтирилмаслигини, менга қўнғироқ қилганлар фирибгар эканини айтишди.
Сизларга ҳам маслаҳат. Агар кимдир қўнғироқ қилиб русча гапирса, давлат тилида гапиришини талаб қилинг. Шунингдек, СМС орқали келадиган паролни ҳеч қачон бегона одамга айтманг.
Фирибгарлар кўпайиб бормоқда. Эҳтиёт бўлинг. Огоҳлик давр талаби.
https://t.me/tnews247

4.4k 1 44 30 36

Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарорига мувофиқ, 1 февралдан иссиқлик корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари ўзгарди.


https://t.me/ijtimoiyhimoya1

3k 0 10 25 6

2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал харажатлар қуйидаги кўринишда оширилади:

❗️Бир кВт/соат учун электр энергияси учун 600 сўм;

❗️Бир куб метр табиий газ учун 1000 сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари суюлтирилган газ 25 фоиз, метан 39 фоизга ўсиши белгиланган.


https://t.me/ijtimoiyhimoya1

7.4k 0 148 42 76

❗️❗️❗️"Эски долларни олмаймиз" деб айтаётганлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

❗️Агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


❗️❗️❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!

✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди
ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,
➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

❗️Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


https://t.me/ijtimoiyhimoya1


❗️❗️Қирғизистонда кўп фарзандлик учун 23 минг долларгача пул мукофоти бериладиган бўлди..
Қирғизистон президенти 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган оилалардаги кўп фарзандликни тарғиб қилишга доир фармонни имзолади. Унга кўра, 1 январдан бошлаб баланд тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудларда доимий яшовчи кўп болали оналар учун бир марталик “Бала береке” тўлови белгиланди.

✅ Унга кўра, оилада туғилган:

4-фарзанд учун - 100 минг сом (тахминан 1,14 минг АҚШ доллари);
5-фарзанд учун - 600 минг сом (тахминан 6,9 минг АҚШ доллари);
6-фарзанд учун - 800 минг сом (тахминан 9,2 минг АҚШ доллари);
7-фарзанд учун - 1 миллион сом (тахминан 11,5 минг АҚШ доллари);
8-фарзанд учун – 1,2 миллион сом (тахминан 13,8 минг АҚШ доллари);
9-фарзанд учун – 1,5 миллион сом (тахминан 17,3 минг АҚШ доллари);
10 ва ундан ортиқ болага - 2 миллион сом (тахминан 23 минг АҚШ доллари).

https://t.me/ijtimoiyhimoya1

6.5k 2 29 81 36
Показано 20 последних публикаций.