“Ёзайми, ёзмайми”, деб ёзишга қарор қилдим. Куни кеча, телефоним жиринглади. Олдим, бир ўрис йигит “телефонингиз рақамининг муддати тугамоқда, узайтириш ниятингиз борми?”
“Бор”, дедим. “Нечча йилга узайтирмоқчисиз?”
Шунда миям ишлаб кетди- “бу мошенник”.
“Русча тушунмайман, давлат тилида гапиринг”, дедим. У, “русчада бинойидек гапиряпсиз”, деди. Гапни кўпайтирмай, телефонни ўчирдим. У яна телефон қилди. Қарасам мутлоқо бошқа рақам. Тушундимики, у фирибгар. “Ишхонам Олой бозорини атрофида, ҳозир офисга кираман”, деб телефонни ўчирдим. Ростдан ҳам офисга бордим. У ерда телефон рақамини умрбод олганимни, ҳеч қанақа муддати узайтирилмаслигини, менга қўнғироқ қилганлар фирибгар эканини айтишди.
Сизларга ҳам маслаҳат. Агар кимдир қўнғироқ қилиб русча гапирса, давлат тилида гапиришини талаб қилинг. Шунингдек, СМС орқали келадиган паролни ҳеч қачон бегона одамга айтманг.
Фирибгарлар кўпайиб бормоқда. Эҳтиёт бўлинг. Огоҳлик давр талаби.
https://t.me/tnews247