Ёшлар тадбиркорлиги ривожлантирилади
“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-62-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7387025