❗️Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади
“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-17-сон) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан, “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7374261