🔰 Ишчи гуруҳ комиссиясининг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
▫️ Учкургон туман ҳокимлигида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2025 йил 1-мавсумида "Опен бюджет" ахборот порталига келиб тушган таклифларни мезонларга мослиги юзасидан саралаб олиш бўйича ишчи гуруҳ комиссиясининг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда Учкургон туман ҳокимининг уринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2025 йил 1-мавсумида "Опен бюджет" ахборот порталига келиб тушган таклифларни мезонларга мослиги юзасидан саралаб олиш бўйича ишчи гуруҳ комиссиясининг муҳокама йиғилишида иштирок этишди.
Йиғилишда жорий мавсумда туман бўйича жами 206та лойиҳа таклифи билдирилганлиги таъкидланди. Ушбу ташаббуслар асосан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва коммуникация тизимларини яхшилашга қаратилган.
Тадбирда фуқароларнинг ташаббусларини саралаш ва адолатли танлаб олиш механизми муҳокама қилинди. Туман ҳокимининг 1-уринбосари Хожиакбар Носиров ушбу жараённинг шаффоф ва холис ўтказилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, таклифларни баҳолашда фуқароларнинг энг устувор эҳтиёжларини ҳисобга олиш, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни самарали ҳал қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Йиғилишда комиссия аъзолари таклифларни белгиланган мезонлар асосида таҳлил қилиш, овоз бериш жараёнини шаффоф тарзда ўтказиш ва лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур молиявий манбаларни аниқлаш юзасидан таклифларини билдиришди.