Uchqo‘rg‘on tuman hokimligi | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Uchqo‘rg‘on tumani hokimligi rasmiy kanali
Murojaat uchun: @uchkurganmurojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti bilan taqdirlash to‘g‘risida"gi Qarori


Учқўрғонлик Ақида Олимжонова “Зулфия” номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди!

Учқўрғон яна бир иқтидорли фарзанди билан фахрланади! Меҳнати ва истеъдоди билан юртдошларимизнинг эътирофига сазовор бўлган Ақида Олимжонова Ўзбекистоннинг нуфузли мукофотларидан бири – “Зулфия” номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилди.

Бу мукофот илм-фан, маданият, санъат ва жамоатчилик фаолиятида фаол бўлган, истеъдоди ва меҳнати билан алоҳида ажралиб турган қизларимизга берилади. Ақида Олимжонова ҳам шулар қаторида ўз ютуқлари билан юртимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлди.

Бу мукофот нафақат унинг шахсий заҳматларига берилган муносиб баҳодир, балки Учқўрғон ёшлари учун катта илҳом манбаидир!

Ақида Олимжоновани юксак мукофот билан самимий муборакбод этамиз! Унинг келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

#Учқўрғон #Зулфиямукофоти #АқидаОлимжонова #Ифтихор


#Ўқув

Миллий либосларимизни акс эттирган адрасу, атласларимиз ипакчилик сохасининг махсулидир.

Учқўрғон туман оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман Агропилла мчж агрономлари томонидан ишсиз хотин-қизларга пиллачиликнинг сир асрорлари, ипак қуртини боқиш ва ипак етиштириш жараёнлари хақида ўқув ташкил этилди.

Ипакчилик хунари орқали «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш хамда пилла етиштириш прогнозлари бажарилишини ташкиллаш, қолаверса пилла мавсумларини уюшқоқлик билан ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👨 Сизнинг овозингиз муҳим, сўровномада иштирок этинг!

🔝 Ҳар бир кўча кесимида ичимлик суви, канализация ва йўллар қопламаси ҳолати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида онлайн хатловга старт берилди.

Мазкур хатлов 10 мингта мактаб, 7 мингта болалар боғчалари, 3 800 та тиббиёт муассасалари, 880 та спорт иншоотлари ва бошқа ижтимоий объектлар инфратузилмасига оид геопорталини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Геопортал келгусида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нима учун хатлов муҳим?

🎤Ҳар бир маҳалла бўйича аҳолининг ичимлик суви, канализация ва аҳоли пунктларидаги йўллар қопламасининг сифати бўйича бирламчи маълумотлар тўпланди.

🎤Сўровнома орқали аҳоли иштирокида техник хатоларни бартараф этиш ҳамда тўпланган маълумотлар қайта текширилади.

🎤Ижтимоий объектлар геопортали Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Деливерй Унит” гуруҳи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг 6-бандига асосан шакллантирилмоқда.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин?

🎤Сўровнома @real_holat_bot Телеграм-боти орқали онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу платформага Телеграм иловасида @real_holat_bot ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин. Сўровномада иштирок этиш учун шахсий маълумотлар киритиш ва шахсни тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сўровнома қачон ўтказилади?

🎤Сўровнома 2025 йил 3–15 март кунлари ўтказилади. Сўровномада иштирок этиш вақтида маҳалла жойлашуви, кўча номи, сув таъминоти, канализация ва йўллар қопламаси ҳолатини кўрсатиб ўтиш лозим. Агар кўчангизда мактаб бўлса, унда ичимлик суви бор ёки йўқлигини белгиланг. Маълумотларни тўғри ва аниқ киритишни ҳамда сўровномани охиригача ўтишни унутманг.

🎤Оммавий ахборот воситалари қўшимча маълумот учун Телеграм орқали @DeliveryUnitTashkent билан боғланишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform


Репост из: YANGI DAVR_Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Турон” мактаб театри республика танловининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда. Намангандан репортаж.

@yangidavr_rasmiy


O‘LKAMIZDA BAHOR

Uchqo‘rg‘on tumanidagi 12-maktabgacha ta'lim tashkiloti tarbiyachisi Dilrabo Mamatova o‘rta guruh tarbiyachilari o‘rtasida  "O‘lkamizda bahor" mavzusida ochiq mashg‘ulot tashkil etdi.

Mazkur tadbir bolalarga bahor faslining go‘zalligini anglatish, tabiatdagi o‘zgarishlarni kuzatish va ularda atrof-muhitga bo‘lgan mehr-muhabbatni shakllantirish maqsadida o‘tkazildi.

Mashg‘ulot davomida bolalar bahor faslining o‘ziga xos xususiyatlari, tabiatda ro‘y beradigan o‘zgarishlar, hayvonlar va o‘simliklarning jonlanishi haqida qiziqarli ma'lumotlarga ega bo‘ldilar. Ular bahor haqida she'rlar aytishdi, qo‘shiqlar kuylashdi.

Ochiq mashg‘ulot bolalarning faol ishtiroki, qiziqarli savol-javoblar hamda jozibali sahna ko‘rinishlari bilan yanada mazmunli va esda qolarli bo‘ldi.

Bunday ochiq mashg‘ulotlar  bolalarning tabiatga bo‘lgan qiziqishini oshirish va ularni ekologik madaniyat ruhida tarbiyalashga xizmat qiladi.

®@talim_tahlilchisi ta'limga oid eng so‘ngi yangiliklar


🔰 Ишчи гуруҳ комиссиясининг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

▫️ Учкургон туман ҳокимлигида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2025 йил 1-мавсумида "Опен бюджет" ахборот порталига келиб тушган таклифларни мезонларга мослиги юзасидан саралаб олиш бўйича ишчи гуруҳ комиссиясининг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда Учкургон туман ҳокимининг уринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2025 йил 1-мавсумида "Опен бюджет" ахборот порталига келиб тушган таклифларни мезонларга мослиги юзасидан саралаб олиш бўйича ишчи гуруҳ комиссиясининг муҳокама йиғилишида иштирок этишди.

Йиғилишда жорий мавсумда туман бўйича жами 206та лойиҳа таклифи билдирилганлиги таъкидланди. Ушбу ташаббуслар асосан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва коммуникация тизимларини яхшилашга қаратилган.

Тадбирда фуқароларнинг ташаббусларини саралаш ва адолатли танлаб олиш механизми муҳокама қилинди. Туман ҳокимининг 1-уринбосари Хожиакбар Носиров ушбу жараённинг шаффоф ва холис ўтказилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, таклифларни баҳолашда фуқароларнинг энг устувор эҳтиёжларини ҳисобга олиш, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни самарали ҳал қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда комиссия аъзолари таклифларни белгиланган мезонлар асосида таҳлил қилиш, овоз бериш жараёнини шаффоф тарзда ўтказиш ва лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур молиявий манбаларни аниқлаш юзасидан таклифларини билдиришди.


Репост из: Namangan viloyati hokimligi
#Спорт

Фазлиддин Эркинбоев – “Странджа” турнири ғолиби!


22 февралдан 3 мартгача Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий 76-“Странджа” халқаро турнирида Наманган фахри – маҳоратли боксчимиз Фазлиддин Эркинбоев ажойиб натижа қайд этди.


Бу нуфузли мусобақада дунёнинг турли давлатларидан келган кучли боксчилар ғолиблик учун кураш олиб борди. Эркинбоев 80 кг. вазн тоифасида иштирок этиб, барча рақибларини ишончли тарзда мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.

Унинг финалдаги жангини мухлислар катта ҳаяжон билан кузатишди. Фазлиддин финалда ҳам юқори маҳорат ва тажриба намоён этиб, рақибини мағлуб қилди ва мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.

Жамоавий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади. Умумжамоа ҳисобида вакилларимиз иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Наманган вилояти спорт  бошқармаси ахборот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Namangan axboroti |TOMORQA-DAROMAD MANBAI

UCHQO’RG’ON TUMANI


Учқўрғонда ободонлаштириш ишлари: Қўғай маҳалласида йўллар кенгайтирилмоқда 🚧🚶‍♂️

Учқўрғон тумани Қўғай маҳалласида аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида йўлларни кенгайтириш ва пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу эса транспорт ҳаракатини янада хавфсиз ва қулай қилиш, пиёдалар учун шароит яратишга хизмат қилади.

Ободонлаштириш доирасида:
✅ Йўллар кенгайтирилиб, ҳаракат учун қулай шароит яратилаяпти;
✅ Пиёдалар йўлаклари таъмирланиб, хавфсизлик таъминланмоқда;
✅ Маҳалла кўркам ва озода ҳолга келтирилмоқда.

Туман тараққиёти ва аҳоли фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган бундай ишлар давом этмоқда. Обод ва равон йўллар – барчамиз учун! 🚗🚶‍♂️

Показано 10 последних публикаций.