Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Учқўрғон туманида жойлашган 41-МТТнинг "Бинафша" номли ўрта гуруҳ тарбияланувчилари Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонладилар. Байрамда турли хил эртак қаҳрамонлари иштирок этди. Қорбобо ва Қорқиз болажонлар билан бирга рақс тушиб, уларга байрамона кайфият улашдилар. Тарбияланувчилар ўз чиқишлари билан йиғилганларни ҳаяжонга солдилар: қувноқ шеърлар айтиб, куй-қўшиқлар ижро этдилар ва ранг-баранг саҳна чиқишлари билан байрамга ўзига хос шукуҳ бағишладилар. Тадбир ҳақиқий янги йил муъжизасини яратган ва ҳаммага илиқ таассурот қолдирган ҳолда ўтди.