Учқўрғон туманида жойлашган Ҳалфатўпи маҳалласида 2727 нафар аҳоли истиқомат қилади. Сўнгги йилларда маҳалла аҳолиси ҳамжиҳатлик билан ҳудуд ривожи учун қатор ташаббусларни амалга оширмоқда.
"Ташаббусли бюджет" дастури доирасида маҳалла аҳолиси овоз бериб, барча кўчалар асфальтланди, бу эса инфратузилмани яхшилаш ва транспорт ҳаракатини осонлаштиришга олиб келди. Шунингдек, "Яшил макон" ташаббуси доирасида 30 минг туп даромад келтирувчи мевали кўчатлар экилиб, экологияни яхшилаш билан бирга иқтисодий самарадорликка эришилди.
Сўнгги йилларда маҳаллада тадбиркорлик объектлари сони ошиб, аҳоли учун янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ҳалфатўпи аҳолиси ўз ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари билан ҳудудни обод ва фаровон қилиш йўлида давом этмоқда.