#ҚУТЛОВ
🔰 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!
▫️Мустақил Ўзбекистон конституцияси 1992 йилнинг 8 декабрь куни XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида қабул қилинган.
▫️2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди.
📌 Азиз ҳамюртлар!
▫️Сиз, азизларни мамлакатимиз ҳаётидаги улуғ тарихий сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллик байрами билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!
Конституция мустақил, эркин, тинч ва фаровон ҳаётимиз гарови, кучли фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига эга ҳуқуқий давлат қуриш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.