Таниқли нотиқ қўлида янги 20 долларликни тутганча навбатдаги семинарини бошлади. Одамлар билан тўлган хонада у "Ким шу 20 долларни хоҳлайди?" деб савол берди. Талабгорлар қўлларини кўтаришди. У пулни ғижимлади, сўнгра яна сўради: "Ким шу 20 долларни хоҳлайди?" Яна қўллар кўтарилди. У пулни полга ташлаб, оёғи билан босиб ташлади. Кейин яна қўлига олиб саволини такрорлади: "Ҳали ҳам бирор ким шу 20 долларни хоҳлайдими?" Яна талабгор қўллар кўринди.
Шунда нотиқ деди: "Бугун биз жуда қимматли сабоқ олдик. Мана шу 20 долларлик пулни нима қилсам ҳам, уни олиш учун талабгорлар топилди, чунки у қийматини йўқотмаган".
P.S.: Одамзот ҳам ҳаёт йўлларида кўтарилади, тушади. Бироқ одамгарчилиги борларгина ўз қадрини сақлаб қола олади. Қайси лавозимда, қандай ҳолатда бўлишингиздан қатъи назар одамгарчилигингизни унутманг!
┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё