Геосиёсий ўйинда кичик давлатларнинг тақдири
Бугунги дунёда геополитик рақобат тобора кескинлашмоқда. Катта давлатларнинг манфаатлари тўқнашаётган ҳудудларда эса кичик давлатлар энг қийин танловлар олдида қолмоқда: мустақил йўлни танлашми ёки йирик кучларнинг орбитасида ҳаракат қилишми?
Кўп ҳолларда кичик давлатлар икки йирик куч ўртасида сиқилиб қолади. Агар мустақил сиёсат юритса, санкциялар ёки дипломатик босимга учраши мумкин. Агар кимнингдир қанотига ўтиб олса, эркин қарор қабул қилиш имкониятидан маҳрум бўлади. Шу сабабли баъзи давлатлар «кўп векторли сиёсат»ни танлайди – яъни ҳар икки томон билан яхши алоқада бўлишга ҳаракат қилади. Бироқ бу стратегия ҳам ҳар доим ишлайвермайди. Чунки глобал майдонда асосий ўйинчилар кичик давлатларнинг нейтраллигига доимо шубҳа билан қарайди.
Тарихий мисоллар кўплаб нарсаларни ўргатади. Масалан, ХХ асрда Скандинавия давлатлари нейтраллик сиёсатини танлаб, катта урушлардан четда қолишга ҳаракат қилган. Бироқ Финляндия ва Швеция охир-оқибат НАТОга қўшилишга мажбур бўлди. Демак, нейтраллик ҳам баъзан узоқ муддатда иш бермаслиги мумкин.
Бугунги халқаро сиёсатда кичик давлатлар ўз суверенитетини сақлаб қолиш учун қандай йўл тутиши керак? Уларнинг танлови мустақил сиёсат юритиш ва иқтисодий жиҳатдан ўзига таянишдир. Лекин бу фақат кучли дипломатия ва стратегик иттифоқларга асосланган ҳолда амалга ошади.
@o'ylashimcha