Husan Tangriyev I Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Bojxona qo’mitasi Raisining matbuot kotibi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


“БОЖ БАДАЛ” сериалининг мухлислари диққатига!

Сериал 2-фаслининг 1-қисми Youtube платформасига жойлаштирилди.

“Бож бадал 2-фасл” (1-қисм)


"Растаможка" каналида эълон қилинган материал юзасидан қуйидагиларни билдириб ўтамиз.

Божхона кодексининг 275-моддаси ҳамда “Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги Йўриқноманинг (рўйхат рақами 3154, 19.04.2019 йил) 30-бандига мувофиқ, декларант божхона декларацияси ва божхона мақсадлари учун зарур бошқа ҳужжатлар берилгунга қадар товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш ҳамда ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш ҳуқуқига эга.

Мазкур Йўриқноманинг 32-бандига мувофиқ, декларант томонидан товарларнинг кўздан кечируви учун мурожаатнома ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона юк декларацияси божхона органига тақдим қилингунига қадар берилиши мумкин, бундан божхона органининг қарори асосида товарларни ўрганиш ҳолатлари мустасно эканлиги белгиланган. Яъни, агар божхона органларида мавжуд Хавфни бошқариш тизими томонидан қайсидир товарлар бўйича текшириш юзасидан қарор қабул қилинган ҳолларда, ТИФ божхона постида декларант томонидан ушбу товарлар кўздан кечирилиши чекланади.

Шунга мувофиқ, айнан мақолада кўрсатиб ўтилган ҳолатда, Йўриқноманинг 32-бандига мувофиқ, товарлар юзасидан божхона органлари томонидан ўрганиш ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинган ҳамда бу борада декларантга автоматик тарзда огоҳлантириш (хабар) берилган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 30 январь куни ҳолатига (соат 21:00га қадар) декларантлар томонидан жами 51 маротаба (йил бошидан ушбу кўрсаткич 1 103 маротаба) товарларни кўздан кечириш юзасидан божхона органларига электрон мурожаатлар тақдим этилган бўлиб, ушбу мурожаатлар асосида бирорта ҳам божхона қонунбузилиши ҳолатлари юритилмаган.

Шунингдек, божхона постларида декларант томонидан товарларни кўздан кечиришда товарларда аниқланган тафовут (номувофиқликлар) бўйича божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолати юритилмайди ҳамда кўздан кечиришда аниқланган тафовутларни инобатга олган ҳолда тақдим этилган товар ҳужжатларига тузатиш киритиш имконияти берилади.


✅ Импорт қилинган ҳамда маҳаллий етиштирилган уруғлик картошкани сотишда қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи “кэшбек” сифатида қайтариб берилади.


Маълумот учун:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарорига асосан, 2019 йил 1 ноябрдан олиб кириладиган мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизими ишга туширилган.

Қарорга асосан, норезидентларга тегишли мобил қурилмалар мобил алоқа операторининг тармоғида биринчи тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 60 календарь кунидан кўп бўлмаган муддатга мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга.

Чет эл фуқароси мамлакатимизга 60 календарь кунидан ортиқ муддатга ташриф буюрадиган бўлса, мобил қурилмаларни олиб киришда йўловчи божхона декларациясида кўрсатишса кифоя.

Резидентлар учун четдан олиб кирилаётган ва тизимда рўйхатга олинмаган мобил қурилмаларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш ҳақида эслатмалар акс эттирилган баннерлар халқаро аэропортларнинг учиб келиш залларига жойлаштирилган.

Бу ҳақдаги аудио эслатмалар мунтазам равишда учиб келиш залларида ўқиб эшиттирилмоқда. Шунингдек, мазкур қоидалар акс эттирилган видеороликлар аэропортлардаги мониторларда узлуксиз намойиш қилинмоқда.


Репост из: ZO'R TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#SERIAL
🙋‍♂️ Bugun soat 18:50 “ZO’R TV” telekanalida "BOJ BADAL" serialining 2-mavsumini o’tkazib yubormang 🔥

💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎞𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒


Божхона қўмитаси Раиси Наманган вилоятида бўлиб, божхона органларига бириктирилган инвестиция лойиҳаларининг ўзлаштирилиши ҳолати, товарларни қайта ишлаш ҳажмини янада ошириш, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мавжуд муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Дастлаб Косонсой туманидаги "Terry jar tekstil" MЧЖнинг тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан атрофлича танишилди.

Корхона томонидан қиймати 24,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилувчи лойиҳа асосида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш йўлга қўйилади. Йилига 6 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган мазкур лойиҳа ишга туширилгач 750 нафар фуқарони доимий иш ўринлари билан таъминлайди.

Учқўрғон ва Уйчи туманларида инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётган қатор корхоналарда ҳам ўрганишлар олиб борилди.

Наманган вилояти божхона бошқармасига мазкур иккала туманда 2025 йилда 21 та инвестиция лойиҳалари доирасида 221,1 млн АҚШ доллари қийматидаги хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилишини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.

Учрашувлар давомида корхона вакилларининг божхона тартиб-таомиллари ва ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги масалалари юзасидан мурожаатлари тингланиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўмита раҳбари “Учқўрғон” ва "Косонсой" чегара божхона постларида ҳам бўлиб, постда йўловчилар ва бир вақтнинг ўзида божхона ходимларига яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди, айниқса мазкур объектларда муқобил энергия манбаларидан кенг миқёсда фойдаланиш юзасидан зарур топшириқлар берилди.


Репост из: Anhor.uz | Rasmiy kanal | Oʻzbek tilida
2024-yilda "Tamaki va alkogol mahsulotlari"ning kontrabandasiga qarshi kurashqanday kechdi?

Ayni sohaga mas’ul bo‘lgan idora va tashkilotlar 2023-yildan farqli o‘laroq 2024-yilda qanda ishlarni amalga oshirdi. Bu borada jamoatchilik nazorati, sohani o‘rganishga qaratilgan loyihalar va "Soliq hamkori" mobil ilovasining fuksional vazifalaridagi fuqaro murojaatlarini o‘rganish ishlari qanday kechgan. Materialda ana shularga to‘xtalamiz.

🌐 Batafsil: https://anhor.uz/uzl/ichkaridan-nazar/2024-yilda-tamaki-va-alkogol-mahsulotlari-kontrabandasi/

📹 Video: https://youtu.be/Wvy1YA0aRC4

@anhor_uzb | Yangiliklar, voqealar, fikrlar

📲 Mobil ilova 👉🏻
IOS🌐🌐


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Курьерлик жўнатмаси орқали салкам 900 гр. марихуанани қабул қилиб олаётганда ушланган шахс дала ҳовлисида 200 туп марихуана ўстираётгани фош бўлди. Шунингдек, ҳовлида яна 5 кг. қуритиб, майдаланган марихуана сақланаётган экан.


“Ғишткўприк” чегара божхона постида енгил автотранспорт воситасига уланган тиркаманинг таг қисмига 118 литр алкоголли ичимликларни яшириб, олиб киришга уриниш фош қилинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кун нафаси…


Кун фотоси: Кеча иш бошлаган "Навоий" чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган биринчи йўловчини Божхона қўмитаси Раисининг ўзи қарши олди.


Репост из: hudud24.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Божхона божлари ўзгарадими?

Божхонадан бир йилда қанча ноқонуний товар олиб киришга уриниш бўлади? Қонунни бузганларга жазо чоралари кучайтириладими? Ўзбекистонга товар олиб кириш ва чиқиш тартиби қандай? “Ҳуқуқшунос ошхонаси”нинг бу галги сонида шу вабошқа саволларга жавоблар янгради.

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/P1mOXPs8G5Q

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бож бадал” сериалининг 2-фасли 2-қисмини “Zo’r TV” телеканалида бугун соат 18.50 да томоша қилинг.


Репост из: hudud24.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Божхона божлари ўзгарадими?

Божхонадан бир йилда қанча ноқонуний товар олиб киришга уриниш бўлади? Қонунни бузганларга жазо чоралари кучайтириладими? Ўзбекистонга товар олиб кириш ва чиқиш тартиби қандай? “Ҳуқуқшунос ошхонаси”нинг бу галги сонида шу вабошқа саволларга жавоблар янгради.

Видеони тез орада YouTube саҳифамизда томоша қилинг!

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Диққат, эълон!

“Навоий” чегара божхона пости очилди!


Божхона қўмитаси айни дақиқаларда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган ва янгидан буёнд этилган “Навоий” чегара божхона пости (“Зангиота” чегара ўтказиш пункти) 2025 йил 27 январдан эътиборан синов режимида иш бошлаганини маълум қилади!

Замонавий қиёфадаги ушбу божхона постида фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитларга эга кенг ва ёруғ заллар, автобус ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда уларда ҳаракатланаётган йўловчилар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган.

Божхона постига туташ ҳудудда бир вақтда 500 дан ортиқ енгил автотранспорт воситалари, 100 дан ортиқ автобусларни қабул қилиш имкониятига эга замонавий автотураргоҳ барпо этилиб, унда халқаро йўналишда ҳаракатланаётган автобус ва енгил автотранспорт воситалари, шунингдек маҳаллий йўналишдаги йўналишли жамоат транспортлари ҳамда такси хизматлари йўлга қўйилган.

Автотураргоҳда транспорт воситалари учун кутиш жойлари, фуқаролар учун тез тайёр бўлувчи тамаддихоналар, кафе ва бошқа маиший ва ижтимоий хизматлар, бундан ташқари халқаро йўналишдаги автотранспорт воситалари учун шаффоф электрон навбат тизими йўлга қўйилади.


Диққат, эълон!

Ҳурматли фуқаролар, ташувчилар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари!


Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилади.

Мазкур чекловлар чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қозоғистон Республикаси томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Шу сабабли ушбу давр мобайнида “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари “Яллама”, "Зангиота (Навоий чегара божхона пости)", “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишларини сўраймиз!

Шунингдек, жисмоний шахслар учун "Қорақалпоғистон" темир йўл ўтказиш пункти орқали йўловчи поездлари ҳаракатланишини маълум қиламиз.

Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
TIZIMDAGI O'ZGARISHLAR

26-YANVAR - RESPUBLIKAMIZDA BOJXONA XIZMATI XODIMLARI KUNI

🚀 Yanada ko‘proq yangiliklar bilan tanishib boring:
👉 @markaziytv 👈

📲 Hoziroq obuna bo'ling va do'stlaringizga ham ulashing.


📱 Telegram | 📱 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"26 январь - давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни" муносабати билан Божхона қўмитасида ўтказилган тантанали тадбир тафсилотлари "Узрепорт тВ" телеканалида ёритилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан Божхона қўмитасининг Марказий аппарати ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Божхона қўмитаси Раиси кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.



Показано 20 последних публикаций.