ОНЛАЙН СОТИБ ОЛГАН МАҲСУЛОТЛАРИМ "БРАК" ЧИҚДИ. ЭНДИ НИМА ҚИЛАМАН?
Ассалому Алайкум юрист маслахати боти ходимлари. Мен шу йилнинг 15 февралида Zood Mall интернет магазинидан 3 та товарни муддатли тулов асосида харид килган эдим. Менга учала товарни вактида етказиб беришди. Бирок жунатилган товарлардан иккитаси улар томонидан берилган рекламасида курсатилган холатга умуман жавоб бермади. Яъни "порковичный камера" нинг видеоплеери йук, иккинчи товар "Усилител WI FI" ни установка килиб булмади. Мен уларга жунатилган товарнинг камчилик ва носозликлари буйича мурожат этиб, товарни бошкасига алмаштириб беришларини ёки олди сотди шартномасини бекор килишларини сураб СМС ва Фото хабарларни жунатдим. Лекин улар жунатишган товарлардаги камчиликларни бартараф этмасдан, Менга навбатдаги туловни амалга оширинг деб тухтамасдан СМС жунатишмокда ва Менинг розилигимсиз пластик картамдан пул ечиб олишди. Менга ушбу холат буйича юридик маслахат беришларингизни сураб коламан.
📍ЖАВОБ:
Бу вазиятда сизнинг бир қанча ҳуқуқларингиз бузилган. Тушунтирамиз.
Фуқаролик кодексининг 408-моддасига кўра агар товарнинг камчиликлари сотувчи томонидан маълум қилинмаган бўлса, тегишли даражада сифатли бўлмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади.
Товарнинг бутлилигига кирадиган қисми тегишли даражада сифатли бўлмаса, сотиб олувчи мазкур товарга нисбатан ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишга ҳақли.
Эътибор беринг! Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни сотган шахс уни тайёрлаган бўлмаса, товарни алмаштириш ёки унинг камчиликларини текинга бартараф этиш ҳақидаги талаблар сотувчига ёки товарни тайёрловчига қўйилиши мумкин.
❗️Мазкур кодекснинг 434-моддасига биноан сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:
➖ худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;
➖ харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;
➖ товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;
➖ харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;
➖ кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Диққат қилинг! Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига қайтариш вақтда сотувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб қолишга ҳақли эмас.
Демак, сиз бу масалада Истемолчилар хукукини химоя килиш агентлигига (71-207-46-00 ёки қисқа 1159 рақамлари ) шикоят қилишингиз ёки фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилишни талаб қилишингиз мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1