❗️ФУҚАРО ВА ДАВЛАТ ОРГАНИ ЎРТАСИДА ЮЗАГА КЕЛГАН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЗИДДИЯТЛАР ФУҚАРОНИНГ ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК✅ Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.
❗️Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан
суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни
чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
➖ Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.
➖ Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
❗️
Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.📄 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 20-моддаКаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1