Жанозада тумонот одам йиғилди. Хамма энг азиз инсонини йўқотгандек эди гуё. Деярли хамма менга далда берарди. «Бандачилик, отани йўқотиш дунёни йўқотиш билан тенг. Аллох сабр берсин! Факат илтимос, хожи отанинг бирор рўмолчаси бўлса ҳам қуриқ қолмайлик!». Менга қанча сабр тилганлари сайин, менинг сабрим шунча тугаб борарди.
Ниҳоят, тобут ердан кўтарилди. Отам ўлимидан аввал қанча бизга «мен ўлсам ҳеч ким йигламасин» деб тайинлаган бўлса ҳам сингилларим барибир уввос солиб йиғлашди. Бу ҳолатда йиғлаган ҳам, йиғламаган ҳам қўшилиб йиғлади. Қабристонга яқинлашганимизда тепамизда гала-гала кушлар пайдо булди. Шунда қишлоқ имоми: - Эътибор килманглар. Бу хожи отани жаннатга кузатиб бораётган қушлар.- деди. Отамни қабрга қуйишди. Гуё менинг жонимни ҳам бирга қўшиб қўйишгандек бўлди.
Тиловатлар қилиниб, ҳамма ортга қайтди. Уч-турт қариндошлар қолиб, яна озгина дуои фотиҳа қилишди. Уйга қайтиб келганимда онам мени отам гўдаклигимда чўмилтирганда кийган кўйлагини қўлимга тутказиб: - Болам отангнинг кийимлари жуда кўп экан. Хаммасини одамлар талашиб олдилар, ҳатто эски калишигача қолмади. Сенга шуни олиб колдим.- деди. Отамнинг эски кўйлагини ҳидлаб онамни багримга босдим. - Онажон ўлимнинг ҳам яхшиси бўладими? Ҳали қабристонда қишлоқ имоми: “Ҳожи ота «Гўзал ўлим» топдилар!” деди. Онам менинг кўз ёшларимни аритиб: - Болам бу дунёда ҳамма нарса гўзал, ҳамманинг кўнглига йўл топаолган кишининг ўлими ҳам гўзал бўлади. Менга ҳам шунақа ўлим ато қилсин!- дея дуо қилдилар. Мен бир жойда қотиб қолгандим. Бирор гап айтишга тилим айланмасди.
(с)