Hikoyalar (G&M)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


КЕРАКЛИГИНГНИ УНУТМА...

Қадим замонларда кимсасиз ва ёлғиз бир қиз яшар эди.
Ёлғизликдан жуда ҳам сиқилган, ҳаётдан хафа ҳолда кўча кезар экан, бир капалакнинг шохлар ичида қолиб кетганига кўзи тушибди. У ердан чиқиш учун ҳаракат қилаётган капалак
қанотларига янада кўпроқ зарар берар эди. Буни кўрган етим қиз эҳтиёткорлик билан капалакни шох-шаббалардан қутқарибди.
Капалак эса учиб кетиш ўрнига қизнинг олдига келиб, гўзал парига айланибди ва қизга дебди:
“Сен жуда ҳам яхши, пок қалбли инсон экансан, шу сабабли сенга бир тилак тилаш имконини бераман”.
Қиз бироз ўйлагач, парига: “Бахтли бўлишни хоҳлайман”, - дебди.
Пари эса қизнинг қулоғига бир нималарни шивирлабди- да, ғойиб бўлибди. Қиз ёши ўтган сари доим бахтли ва хурсанд бўлиб юрар эди. Бу бахтиёрликнинг сирини сўраганларга, ёшлигимдаги парига йўлиққанлигим, дея жавоб берар эди.
Вақт-соати етиб, ажал унга яқинлашганда, атрофдагилар ундан пари унга нима деганини сўрашибди.
Кексайган аёл эса табассум
ила дебди:
“Пари менга шундай деган эди:
“Қари бўлсанг ҳам,
ёш бўлсанг ҳам, бой бўлсанг ҳам, камбағал бўлсанг ҳам… атрофингдагиларга кераклигингни унутма.!" деганди...


Шу гапларни гапира туриб хорижлик қўлига "Almanach Artistique" журнали нусҳасини олиб қаҳвахонани тарк этди.

Эртаси куни битта жиҳатни ҳисобга олмаса, келишув жуда тез амалга оширилди. Жазоирлик қахвахона хўжайини калитларни нотариус ҳузуридаёқ унга бериши, қаҳвахонадаги барча буюмлар ўз ҳолича қолиши, олиб кетилмаслигини ҳам шартномага қўшишни талаб қилиб сўради.

- Аммо у ерда менинг шахсий буюмларим бор. Албатта, улар унчалик муҳим эмас, лекин уларни Сиз нима қиласиз? Балки мен ўзимнинг лаш-лушларимни олиб кетарман?

- Мсье, мен сизга жуда юқори нархни бераяпман. Ўйлайманки, қаҳвахонадаги нарсаларингиз баҳоси бир-икки минг франкдан ошмаса керак. Аммо истасангиз яна қўшимча тўлов қилишим мумкин.

- Яна 5 минг, унда.

- Ҳоп, - дея жилмайди харидор.

- Демак, “томонлар қаҳвахона ҳамма анжомлари билан бирга етти юз беш минг франкка сотилади ” – дея нотариус келишувни тантанали эълон қилди.

Нотариус офисидан чиқиб хўжайин калитларни бериб банк чекини қабул қилиб олди.

У айни шу онда илк марта даргохини сотгани сабабли қандайдир тушунарсиз ғамни ҳис этди.

“Кўнглинг тўқ бўлсин. Бу қаҳвахонани сотишни қанчалик истардинг. Агар ўша дамда қаҳвахонани 300га сота олганларингда Марте' тирик қолган бўларди. Ўтган йили ҳатто 400га сотмоқчи бўлганингда ҳам харидор чиқмаган эди”, дея ўзини овутса ҳам тушунарсиз ғашлик французни тарк этмасди.

Қария пулни олиб, ўз кўп орзу қилган жойга- мамлакат жанубига жўнаб кетади. У ерда денгиз сохилида кичик бир уйча олди ва қолган талай пулларига тинч ва сокин ҳаёт кечира бошлади.

Жазоирлик келишувдан сўнг атиги бир марта қаҳвахонага кириб, севимли столи қаршисидаги девордан у ерда осилиб турган суратни ечиб олиб чиқиб кетгач, уни ҳеч ким қайтиб кўрмади. Ҳамроҳимнинг сўзларига қараганда қаҳвахонани махаллий перфектура солиқдаги қарзлари туфайли суд қарорига асосан муниципал мулк ҳисобига олиб қўймагунча эгасиз ҳолатда нураб қолган эди.

Орадан 2 йиллар ўтди, чамаси.

Лондондаги машҳур Sotheby's аукционида Клод Маненинг шу вақтгача номаълум бўлган асари кимошди савдосига қўйилди. Савдо якунига кўра, унинг учун ўша вақтлардаги ақлбовар қилмас миқдордаги маблағ – олти ярим миллион фунт стерлинг тўланган экан.

Йўловчи дўстим ҳикоясини поезд Париж шаҳрининг Гар ду Норд бекатига етиб келганда тугатди.

У мен билан тезгина хайрлашиб, уст-бошини, ҳамда четида "Almana..." ҳарфлари кўриниб турган журнал солинган саквояжини кўтарган ҳолда вагондан чиқиб кетди..


1999 йил кунларидан бирида поездда Германиянинг Вюрцбург шаҳридан Брюссел орқали Париж томон сафарга чиққан эдим. Брюсселда тўхтаб Talgo тезюрар поездининг биринчи тоифали вагонига кўчиб ўтдим.

Кўринишидан келиб чиқиши африкалик бўлган баланд бўйли эркак билан ёнма-ён жойлашиб қолибмиз. Йўл-йўлакай у билан суҳбатлашиб қолдик. Тасвирий санъатшунослик билан шуғулланишини айтди. Қаердан эканлигим ва нима билан шуғулланишимга қизиқди. Мен унинг ҳаёти ҳақида қизиқдим. Натижада, тасодифий йўловчилар ўртасидагина юзага келадиган илиқ ва мазмунли суҳбат муҳити ҳосил бўлди.

Биз бир-биримизга ҳаётимизда содир бўлган турли воқеаларни ҳикоя қила бошладик. Ҳамроҳим айтиб берган ўша ҳикоялардан бирини сизларга ҳам улашишни лозим топдим.

Ушбу ҳодиса ‘70 йилларнинг бошида бўлган экан.

"Парижнинг чекка туманидаги кичик қаҳвахоналардан бирида жазоирлик мижоз тез-тез меҳмон бўлиб турар эди.

У доимо битта жойда узоқ вақт ўтирар, баъзида енгил тамадди ҳам қилиб турарди, лекин аксар холларда, шунчаки ўтириб, деворларга тикилиб қаҳва ичарди. Менимча, қаҳвахонанинг номи ҳам эсимда – адашмасам, у Lièvre Rapide эди. Шундай қилиб, кунларнинг биридаги одатий ташрифи мобайнида у яна ўз жойига ўтириб, ўйчан ҳолатда қаҳва ича бошлади. Бир вақтнинг ўзида қаҳвахона эгаси, официанти, бош ошпазию- сомелье ва баристаси вазифасини бажарувчи кексароқ француз ўзида анчадан бери тўпланиб келаётган қизиқишини босаолмай, ушбу сирли мижознинг ёнига келиб аста суҳбат бошлади. Қария хорижлик меҳмондан Парижнинг у қадар сайёҳатбоп бўлмаган туманига қаердан, нега келгани ва нима билан шуғулланишини сўрай бошлади.

Жазоирлик аслида Парижга кўчиб келиб, ушбу туманда яшаш нияти борлиги, аммо ундан аввал нима биландир машғул бўлиш учун бирор кичик бизнес соҳибига айланмоқчилигини сўзлаб берди. Шундан сўнг меҳмон эҳтиёткорлик билан айни қаҳвахонага меҳри тушиб қолгани, мабодо эгаси сотмоқчи бўлса (жазоирлик қаҳвахона эгаси билан гаплашаётганига хали амин эмасди, шунчаки, тахмин қилаётганди), яхшигина пул таклиф этиш нияти борлигини ошкор қилди.

Кекса қаҳвахоначининг меросхўрлари йўқ бўлиб, қаҳвахона юргизишда унга аввал фақат рафиқаси ёрдам берарди. Аммо аёли ҳам ўшанда, 4 йил олдин тўсатдан ҳасталикка чалиниб қолганди. Ўша вақтларда қиммат операция важидан қаҳвахонани сотмоқчи бўлишганида, бирор харидор топилмаганини эслади чол. Шундан сўнг рафиқаси вафот этгани сабабли ўзи ҳам ушбу шинам тамаддихонани сотиб жанубга кўчиб кетиш борасида @анчадан бери ўйланиб юрганди. Асли монпельелик қария умрининг сўнгги йилларини иссиқроқ жойларда, пойтахт четидаги ушбу туманда ўзига ёпишиб олган умидсизликдан узоқроқда ўтказмоқчи бўларди.

Шундай онларда “Эҳ, бу даҳмазани ким ҳам сотиб оларди?” – дея ичида хўрсиниб қўярди қария.

Шунинг учун ҳам, у мижознинг тинглай туриб тақдири-азалнинг ўзи унга бу харидорни юборганига шубҳа қилмади.

- Сиз қаҳвахона эгасига қанча пул таклиф қила олган бўлардингиз?- шошиб сўради у.

- Тахминан 500 минг франк...Бундай жой учун бу катта маблағ, шундай эмасми?

- Нима десам экан, - хўжайин боши қотгандек кўриниш учун айёрона жилмайиб қўйди.

У албатта, ўзидаги хурсандчиликни яширишга интилсада, яққол билиниб турган табассумини сотиб қўяётган лабларининг тараддуди, пешонасидаги кўриниб қолган ажинлар ёзилгани айтилган нархдан қониққанлигини англатар эди. Хўжайин актёрлик қобилиятидан йироқлиги яккол сезиларди.

- Мен яна икки юз минг қўша олардим, - хорижлик келишувни бирданига пишитиб, михлашга уринди, - мен Парижга кўчиб келиш учун Жазоирдаги уйим ва бизнесимни сотдим, пулим бор...

- Мен қаҳвахона соҳибиман, агар мени шунчаки лақиллатмаётган бўлмасангиз, келишувни эртагаёқ ҳал қилсак бўлар экан. Мен яқин орадаги яхши нотариусни биламан, - шоша бошлади ресторан эгаси.

- Жуда яхши. Келишдик. Демак, эртага ҳал бўлади, – деди мижоз. Улар бир-бирига қўлларини узатиб маҳкам сиқиб келишувни тасдиқлашди.

- Сизни яна бир финжон қаҳва билан меҳмон қилишга руҳсат этсангиз.

- Йўқ, ташаккур. Келишувни эртагаёқ ҳал этишга бел боғлаган эканмиз, ёпилмасидан аввал зудлик билан банкка бориб улардан чекни олишим керак.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Men bu videoda o’zimni ko’rdim .
Yana kimlar o’zini ko’rdi ?


ЭСКИ ТЕЛЕФОН...

Бугун эски телефонини топиб олди, суратлар,  видеотасвирлар ҳаммаси ажойиб хотираларни эслатди...

- Эҳ-ҳе... Юз элликта СМСим ҳам турибди экан-ку! - деди ўзидан-ўзи қувониб!

Аёли ёзган хабарлар бўлимига кирди:
"Памперс, қатиқ, салфетка"
"Уйда туз тугади",
"Бизни тезроқ олиб кетинг!"
"Нон, гўшт, гуруч, сабзи"
"Бугун пул опкелинг, эртага бозорга чиқаман Шахини оёғига олиш керак"
"Телефонни кўтаринг!"
"Телефон нега банд?!"...

Яна бир қанча шу маънодаги хатлар...
Бирдан кўзи онасининг рақамидан келган хабарга тушди. 
Шошиб очди:
"Юлам, цйгв кедиь иссмқрох кмцмнмь кет".

Ичи музлаб қолди. Онасининг кўзи хира эди, шунинг учун ўхшаш харфларни ажрата олмай шундай деб ёзган бўлса керак.

Онаси безовта қилмай деб кўпинча телефон қилмасди,  "рулдалигингда телефонда гаплашма" деб хавотир оларди.

Демак, ўшанда нимадир сабаб бўлган-ки, хабар ёзиб жўнатган. Ўзича хабардаги ҳарфларни "таржима" қилди:
"Болам уйга келиб иссиқроқ  кийиниб кет".
"Эҳ... Онам-а..."

Умида АЗИЗ.

2.6k 0 23 12 70

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Onalar doimo asraydi...

https://t.me/hikoyalar


Репост из: Abror Zohidov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Божхона қўмитаси боплади

✍️ Яқинда бемор болажонларни турли ташкилотларга экскурсия қилдириш ғоясини ёзгандик. Таклифлар кутганимиздан ҳам кўпроқ бўлди. Лекин улоқни биринчи бўлиб Божхона қўмитаси тортиб кетди.

🤝 Барака топкурлар 24 нафар бола ва 25 нафардан ортиқ оналар ҳамда волонтёрларни ўзлари транспорт ташкил қилиб олиб кетишди. Энг катта раҳбарлари болалар билан шахсан учрашди, соғлик тилаш билан бирга катта бўлганларида ишлаш истагини билдиришса, божхоначи бўлишга ёрдам беришларини маълум қилишди. Қизиғи, ҳар бир болага бир нафардан ходим бириктирибдилар. Айниқса операциядан чиққан болажонга алоҳида машина жўнатишгани, икки ходим авайлаб кўтариб айлантиргани жуда тўлқинлантирди.

👮🏻‍♀️Қўмита масъули, тадбирга бош бўлган қадрдон укамиз Ҳусан Тангриев меҳмонларни бир пиёла чойга таклиф қилиш билан бирга музейлар, ходимлар фаолияти билан таништирди.

🐶 Болажонларни айниқса кинологлар жуда хурсанд қилди. Махсус тайёрланган итлар нафақат кўргазмали чиқишлар кўрсатишди, балки болалар билан бирга ўйнаб, роса қувноқ кайфият улашишди. Жажжи болажонлар учун алоҳида кийимлар тиктириб қўйишганига эса шунчаки гап йўқ.

🤲 Соғ бўлишсин илоҳим, планлари доим юздан ошсин. Фахрланамиз!!!


Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


Сўз - буюк қудрат...

   Бир  қўшнимиз бор . Ҳар доим аёлини камситгани камситган. Бир куни қўшни аёл ҳасратини тўкиб солди.
- Шу десангиз, эрим ёмон одаммаску-я, аммо гапирган гапларига илон пўст ташаворади. Мана уч кундан бери мени  "бефаросат" деб чақиришга ўрганибдилар. Қанча ялинсам ҳам,  барибир шу одатларини ташамаяптилар . Бу юрагимни ёмонам тилкалаяпти-да.
      Унга қараб раҳмим келди. Бир оз ўйланиб, унга нима қилиш кераклигини ўргатдим.
    Эртасига келинчак гул - гул яшнаб чиқди. Унга савол назари билан қараганимни кўриб, жавобга шошилди:

   - Худди ўргатганингиздек жавоб қилдим. Менга гапира туриб бефаросат девдилар, мен уларга,
- Фаросатсизлигимни ўзим хам биламан, таъкидламасангиз ҳам бўлаверади дедим.

Улар:

-Ия , неожиданна-ку! Қаердан биласан? - деб сўраган саволларига:
- Фаросатим йўқлигини бирдан бир исботи сиздай одамни танлаб турмушга чиққанлигим, фаросатим бўлганда шу ишни қилармидим? - дедим.
Улар бир зум ҳайрон қолдилар-да , кейин:

- Кечир, фаросатхон ! - дедилар.

Хуллас, хамма ишлар жойида...

Сўнгги сўз :
Аёллар ! Сўз - буюк қудрат! Хамма гап уни ишлата билишда.
Илтимос, сўзларни ақл билан қўллаб уйингиз ва ҳаётингизни нурга тўлдиринг...

Хазонрезги


Аёлингизни севинг

Бир йигит донишманддан маслахат сўради:
- Биз турмуш қурганимизга бир неча йил бўлди... Аёлимдан совудим, олдинги хис-туйғум йўқ... Уни ортиқ севмайман... У хам шундай...  Нима қилсам экан?

Донишманд жавоб берди:
- Аёлингизни севинг

Йигит хайрон бўлиб сўзини қайтарди:
- Тушинмадингиз чоғи...  мени аёлимга ҳис-туйғум йўқ,  деяпман...

Донишманд бош силкиб давом этди:
- Бу аёлингизни севиш учун яхши омил...

- Қандай севай, ҳис-туйғум бўмаса...- жиғибийрон бўлди йигит.
Донишманд жавоб айтди:

- Аёлингизни асранг,  дардига шерик  бўлинг,   қадрланг,  ғамхўрлик қилинг,  фидойи бўлинг... чунки, эркак учун севиш ҳис-туйғу эмас, маъсулият демакдир...

5.1k 0 81 12 105

Sabrina - Kamolxon va Ra'noning qizalogʻi, bugun 2 yoshga kirdi. Ancha tili chiqdi, hovlida chopqillab yuradi, yuguradi. Qiyqirib oʻynaydi. Bir kuni Ra'no qizi bilan aylanishga koʻchaga chiqishdi. Koʻchada Kamolxonning sinfdoshlari boʻlgan bir nechta qizlar gaplashib turar edi. Ra'no ular bilan salomlashish uchun toʻxtadi.
     - Bormisiz Ra'noxon? Sogʻliklariz yaxshimi?
    - Alhamdulillah yaxshi.
    - Kamolxonga hayronmanda! Yoshligidan Qurʼon oʻqirdi. Namoz oʻqirdi. Xotinim oʻrangan soliha boʻladi deb yurardi. Sizga qanday ilakishib qoldiykin?! Qiziq...
Ra'no indamadi.
     - Bilasizmi? Kamolxon ayolim oʻrangan boʻlsa deb orzu qilardi.
Ra'no ularni oldidan oʻtarkan ichida oʻyladi "Nega menga buni aytmaganlar. Bir ogʻiz oʻraning deganlarida men oʻranardim-ku?! Oʻzlari indamaganlariga oʻranmadim, men ham kichkinaligimdan shunday yurishga oʻrganib qolganman axir, menimcha ularga shundayligimcha yoqaman deb oʻylardim..."
      Ra'no uyga keldi. Uy yumushlarini bajarib boʻlgach kechki payt erini ishdan kelishini kutdi. Kamolxon keldi.
    - Dadasi sizga bir gapim bor edi...
    - Ayting gulim.
    - Hijobga kirmoqchiman.
    - Yoʻq. Oʻranmaysiz. Sizga mumkin emas.
Ra'no erining javobidan hayron qoldi. Bunaqa gapni ochigʻi kutmagan edi. "Oʻranaman, desam erim quvonadi" deb oʻylagandi.
    - Mumkin emas deysizmi, nimaga?
Ayolining hayron qolganini koʻrib Kamolxon kuldi.
    - Nimaga kulyapsiz?
    - Necha mahal namoz oʻqiyapsiz?
    - Faqat bomdodni...
    - Qur'on oʻqiyapsizmi?
    - Haa... Kichik suralarnigina.
Kamolxon oʻrnidan turdi. Ayolining qulogʻi yaqiniga keldi.
     - Avval qalbingizni hijoblantiring, soliha gulim...
Ra'no erining nima xohlayotganini tushindi. Oʻsha kundanoq oʻzini isloh qilishga tushdi. Uzogʻi 2-3 oy ichida namozlarini ham joy-joyiga qoʻyib oldi. Bir kuni Kamolxon uydaligida oldiga kirdi. Yuzida, koʻzlarida quvonch porlar edi.
    - Tinchlikmi Gulim? Juda xursandsiz...- Dadasi... Bir maʼruzada eshitgan edim agar uydagi ayol "Voqea" surasini toʻliq yod olsa va har payshanba kuni shu surani oʻqib tursa, uyga halol rizq kelarkan, erining ishlari yurishib, oilasi boylik, ilm nuri bilan toʻlarkan. Shuni eshitganimdan keyin yodlashga tushdim. 1 oy deganda yod oldim. Aytib beraymi?
Kamolxon ayolining qilgan ishidan nihoyatda suyundi. Mamnun qiyofada "Mayli albatta eshitaman"dedi.
    - Izaaa vaqoatil vaqi'a, laysa levaq aaatihaa kaziba, hofizatur Rofi'a. Izaaa rujjatul arzu Rojjaaa, va bussatil jibalu bassa, va kung tum azvajaaa salasa...
Ayoli Qurʼon tilovat qilar edi. Kamolxonning esa koʻzlaridan quvonch yoshlari oqdi. Alloh duolarini qabul qilganini tushunib ich-ichidan xursand boʻldi. Ra'no surani tugatib eriga qaradi. Kamolxonning baxtliligi yuzidan, koʻzlaridan barq urib turar edi. Kamolxon Ra'noga asta shivirladi.
    - MaashaAllah... Alloh ilmingizni ziyoda qilsin. Mana endi oʻrinishingizga ruxsat beraman. Bugundan hijoblaning!
Ra'no oʻranishni judayam xohlagan edi. Qalbi iymon nuri bilan toʻldi. Erining buyrugʻini bir zumda bajardi. Oʻsha zahotini xonasiga kirib boshiga roʻmol oʻrab, uzun koʻylak kiyib chiqdi...
    Qiz bolani tarbiyasiga turmushga chiqqunicha ota-onasi mas'ul boʻladi, turmushga chiqqanidan keyin esa eri mas'uldir. Bazi bir erkaklar ayolini kaltak bilan, yoki qattiq soʻkish bilan tarbiyalayman deb oʻylashadi. Lekin bu xato. Ayolni yaxshi gap bilan aqlli tadbir bilan tarbiya qilish menimcha yaxshiroq va foydaliroq boʻladi. Eridan qoʻrqib oʻransa, uzun koʻylak kiysa-yu qalbida zarracha iymoni eʼtiqodi boʻlmaganidan koʻra, iymonli qalb bilan oʻzi xohlab oʻrangani yaxshiroq nazarimda. Alloh barchamizni qalbimizni Oʻz yoʻliga hidoyat qilsin!

TAMOM.

✍ Usmonaliyeva Munira.
10.11.2024.               14:35

5.6k 0 19 27 111

- Men tayyorman!
- Unda ketdik. Onasi!
Ichkaridan Ra'noning kennoyisi Maftuna opa yugurib chiqdi.
- Labbay!
- Men singlim bilan Buxoroga ketyapman. Uzogʻi 2 kunda qaytamiz. Yaxshi oʻtiringlar.
- Xoʻp yaxshi boringlar!
Yoʻl uzoq. Qoʻqon qayerda-yu Buxoro qayerda! Shahar markaziga yetganda birdan Behzod akaning mashinasi tutay boshladi. Ra'no qoʻrqib ketdi. Mashinadan tushdi.
- Aka, nima boʻldi? Nega tutayapti bu?!
- Vaaaay! Matoridanmi bilme qoldim!
- Endi nima qilamiz?! Hali Qoʻqondan ham chiqmadik, qachon yetamiz bu turishda, aka!
- Yetamiz havotir olma! Hozir yaqin oʻrtada avtoservis koʻrgan edim. Oʻsha yerdan odam olib kelaman. Sen shu yerda kutib tur.
- Balki taksida ketarman, aka! Siz ham rossa ovora boʻlyapsiz.
- Yoʻq. Bir oʻzingni begona joyga aslo joʻnatmayman. Biroz kutib tur!
- Xoʻp.
Bekzod aka biroz vaqt oʻtib bir yigitni boshlab keldi. Bu Kamolxon edi.
- Mana mashinam... Koʻrib bering uka. Birdan tutab yurmay qoldi.
- Hozir koʻramiz...
Kamolxon mashinani obdon tekshirdi. Ba'zi joylarini toʻgʻirlagan boʻldi. Mashina ruliga oʻtirib oʻt oldirib koʻrdi. Mashina oʻtadi. Kamolxonning koʻzi Ra'noga tushdi. Bir qarashda yoqimtoy, chiroylikka bu qizdan Kamolxon koʻz uzolmay qoldi. Ra'no sochlari uzun edi. Ularni yoyib olgan, lekin egnidagi kiyimlari ochiq sochiq emas, did bilan kiyingan, oʻzini tutishi ham boshqalardan farq qilardi.(Kamolxon kelgach Ra'no yaqinroqdagi kafega kirib ketgandi va u yerdan akasi chaqirmagunicha chiqmagandi).
Oradan bir hafta oʻtdi. Kamolxon oʻsha kungi qizni yana qayta koʻrgisi kelar edi. Kamolxon yoshligidan boʻlajak ayoli oʻrangan hijobli boʻlishini orzu qilgan boʻlsada, bu qizni nimasidur uni oʻziga tortgan, yuragiga choʻgʻ solgan edi. Bir kuni Ra'noning akasi yana avtoservisga keldi. Kamolxon uni darrov tanidi.
- Assalomu alaykum. Uka mashinam yana pand beryapti.
- Va alaykum assalom. Assalomu alaykum aka. Oʻsha kuni yetvoldilaringmi?
- Haaa. Allohga shukr. Borib keldik. Singlimni bitta partreti mukofotga loyiq topildi.
- Ha yaxshida. Mashinangiz, aka, biroz eskirgan. Buni sizga oʻsha kuni ham aytgandim. Matorini ba'zi qismlarini yangilash kerak. Bizni ustaxonamizga tashlab ketsangiz, oʻzim chiroyli qilib taʼmirlab beraman.
- Zoʻr boʻlardi, ukajon!
- Alloh qodir qilganicha tuzatib risoladagidek qilib beraman, inshaalloh.
- Rahmat ukam!
* * *
Behzod aka bilan Kamolxon ancha apoq-chapoq boʻlib, doʻstlashib qolishdi. Bir kun Kamolxon ichidagini aytdi.
- Aka... Shu sizda bir gapim bor edi.
- Mayli, ukam bemalol.
- Notoʻgʻri tushunmasayiz, shu singlizni yoqtirib qolgan edim. Bir uchrashib gaplashib koʻrsam, keyin onamlarni sovchi qilib joʻnatardim.
Behzod aka mamnun boʻldi. Kamolxondek aqlli, esli yigit singlisiga juda mos deb oʻylardi. Kamolxon haqiqatda yaxshi bola, ichmaydi, chekmaydi, notoʻgʻri yoʻlda yurmaydi... Uchrashishlariga rozi boʻldi, oʻzi singlisini Kamolxonni oldiga olib keldi.
- Ra'noxon... Yaxshimisiz? Oʻqishlariz boʻlyaptimi?
- Alhamdulillah...
- Ochigʻi... Sizda koʻnglim bor. Behzod akamgayam aytdim, agar siz ham meni yoqtirsayiz onamni uyizga joʻnatardim. Meni niyatim jiddiy.
- Bilmadim, uyimdagilar nima desalar shu. Men ularni rayiga qarshi chiqolmayman.
Kamolxon 3 kun oʻtib sovchisini joʻnatdi. Ra'no roziligini bildiribdi. Shu bilan toʻy taraddudi boshlanib ketdi. Yangi kelin-kuyovlik paytlari juda yaxshi oʻtdi. Allohga shukrki Ra'no juda esli qiz chiqdi. Oʻqishini bitirib qoʻliga diplomini oldi. Kamolxonga bitta shiringina qiz farzand tugʻib berdi. Lekin hali hamon boshiga roʻmol oʻramas, uzun koʻylak kiymas edi. Kamolxon ayoliga zugʻm qilib majburan hijobga tiqib qoʻyadigan johillardan emas edi. U ayolini oʻzi xohlab, qalbi iymonga toʻlgach oʻranishini istardi. Biron marotaba ham Ra'noga "Boshingga roʻmol oʻra!" "Endi hijobga kir!" Yoki "Uzun koʻylak kiy!" Deb buyruq bermadi. Lekin shunday qilishini ich-ichidan xohlar, namozlarida Allohdan ayolining qalbiga iymon nurini joylab qoʻyishini soʻrardi.


Nargizaning javobi Kamolxonga yoqmadi. Lekin iloji boricha buni sezdirmaslikka urindi.
- Xoʻp... Mayli. Keyingi savolim... Oila muqaddas narsa deyishadi. Oilani saqlash uchun ayolda qanday hislatlar boʻlishi kerak, nima deb oʻylaysiz?
- Eriga yaxshi muomalasi boʻlishi kerak, uy ishlarini yaxshi qilishi kerak... Yana...
Kamolxon bu qiz u orzu qilgandaqa emasligini tushundi. Uchrashuvdan boʻshashib uyga qaytdi.
- Nima boʻldi oʻgʻlim qiz bilan uchrashdingmi?
Onasi Margʻuba xola eshik oldida oʻgʻlini kutib oldi.
- Chiroyli qiz ekan... Lekin fikrlash doirasi oʻta past! Balki taqvoli namozxon qizdir, ona lekin menga dunyo qarashi keng, ilmli qiz kerak.
Kamolxon shunday deganicha xonasiga kirib ketdi. U hamisha Allohdan namozlarida pokiza ayol soʻrardi. Bugun ham asr namozini oʻqigach qoʻllarini duoga ochdi. Doʻsti Akmal yodiga tushdi. Akmal zinokor bir yigit edi. Kollejda oʻqib yurgan vaqtlarida bir qiz bilan sevishib qolishadi va Akmal u bilan zino qilib qoʻyadi. Qiz homiladorligini bilgach, Akmalga sovchi joʻnatishini soʻrab rossa yalinadi. Qizni ota-onasi Akmalni uyigacha kelishganida Akmalning dadasi "Oʻgʻlim sizlarni buzuqi qizinglarga ikki dunyoda ham uylanmaydi! Agar oʻgʻlimni ustidan shikoyat qiladigan boʻlsalaring oʻzinglarga yomon boʻladi! Qizinglarni oʻzi aybdor! Qiz ixtiyorini bermasa, hech qanday yigit unga yaqinlasha olmaydi. Qizingni yaxshilab tarbiyalaganingda shu koʻyga tushib oʻtirmas edi!" Deb uyidan haydab soladi.Akmalning dadasi katta amaldor odam edi. Qoʻli uzun hammajoyga yetadi. Qizning ota-onasi hech qayerga murojaat qilisholmadi. Oxiri sharmandalikka chidolmay uylarini sotib, boshqa viloyatga koʻchib ketishdi. Akmal 2 yildan keyin bir qizga uylandi. Xotini kechroq, toʻyda 1 yarim yil oʻtib, homilador boʻldi. Nima boʻldi-yu homilasi 3 haftalik boʻlganida nobud boʻldi. Shunda doktor Akmalga gʻalati gap aytibdi. "Xotiningizni bu homilasi 2-homila ekan. Oldingisini oldirganga oʻxshaydi. Shunga homilador boʻlishi ham, uni rivojlanishi ham qiyin boʻlgan." Akmal oʻzini butkul yoʻqotib qoʻydi. Baqir-chaqir qilganicha uyini pardalarini yirtdi, hammayoqni toʻzgʻitib tashladi. Maʼlum boʻlishicha Akmalning xotini avval bir yigit bilan zino qilib homilador boʻlgach, homilani oldirib tashlaydi va qizligini tibbiy yoʻl bilan tiklab Akmalga turmushga chiqadi. Yaxshilab davolanmay shoshilib turmush qurgani uchun kech homilador boʻladi va homilasi ham tabiiyki yaxshi rivojlanmay ichida nobud boʻladi. Umid bilan qilingan toʻy, oʻqilgan nikoh... Akmal xotini bilan rasman ajrashdi.
Kamolxon joynamoz ustida oʻtirganicha shularni hayolidan oʻtqazdi. Alloh "Nur" surasida "Poklar Poklar uchundir!" Deydi. Darhaqiqat shunday. Allohni qudratini qarangki Akmal nopok edi, Alloh ham unga oʻziga oʻxshagan nopok ayolni yoʻliqtirdi. Kamolxon qoʻllarini duoga ochdi. Asta shivirladi
- Poklar Poklar uchundir! Allohim Oʻzing guvohsan, Oʻzing bilguvchisan, Oʻzing koʻrguvchisan! Shu paytgacha bironta qizni bilagidan tutmadim... Sening Muqaddas Kitobingdagi mana shu oyatingga qattiq iymon keltirdim. Men oʻzimni pok saqlasam, Alloh ham menga mendek oʻzini pok saqlagan birini beradi, dedim. Allohim menga qalbi iymonga toʻla bir soliha umr yoʻldosh nasib et...
* * *
Ra'no bugun boshqa viloyatga borishi kerak. Albatta ish yuzasidan. Bugun ochilish marosimi. Shuning uchun vaqtli turdi. Bomdod namozini oʻqidi. Nonushtasini qilib boʻlgach, akasini chaqirdi.
- Aka! Oʻzim olib boraman degandiz...
- Ha albatta oʻzim olib boraman. Sen narsalaringni tayyorlab, kiyinib chiqaver, men mashinamni koʻchaga olib chiqib turaman.
- Xoʻp boʻladi.
Ra'no rassomchilik institutida oʻqiydi. Koʻproq tabiatni, manzarali joylarni rasmlarini chizishni yoqtiradi. Bugun qoʻshni viloyatda bir kotta rassomlik maktabining ochilishi boʻlyapti. Ra'no ham u yerga rasman taklif qilingan. Begona joy boʻlgani uchunmi akasi uni yolgʻiz joʻnatishni istamadi.


Avval qalbingiz hijoblansin, soliham!

(Hikoya)

Muallifdan: "Sohta tuygʻular" qismli hikoyamni bir muddatga yozishdan toʻxtadim. Sababi shu hikoyani asl qahramoni Gulnoza opamni qattiq mazalari qattiq qochib, bir joyda yotibdilar ekan. Ular golos qilib aytib berardilar hayotlarini shunga qarab yozayotgan edim. Endi biroz sogʻayvolsam aytib beraman Munira, iltimos birozga toʻxtatib turing dedilar. Ungacha boshqa qisqa hikoyalar yozib turaman."

Kamolxon yoshligidan ilmga, dinga qiziqar edi. 11 yoshida Qurʼoni Karimni hatm qildi. 13 yoshidan boshlab 5 vaqt namozini qoldirmasdan oʻqir edi. Oilada yolgʻiz oʻgʻil boʻlgani uchun ota-onasi uni erta uylantirmoqchi edi. Maktabda uncha yaxshi oʻqimas, baholari boshqa bolalarga qaraganda pastroq boʻlgani uchun, dadasi uni mashina tuzatadigan ustaga shogirtlikka berdi. U yerda salkam 5 yil mashinasozlik ilmini oʻrgandi. Uncha-muncha mashinalarni bemalol tuzata olar, qoʻlidan anchagina ish kelib qolganida, ustozi "Boʻldi endi, bu yogʻiga oʻzingni ishingni boshlash vaqting keldi" deb chiroyli oq fotiha berdi. Kamolxonning dadasi hovlisining yarmini sotib oʻgʻliga shaharning markazidan avtoservis ochib berdi. Ishlari ancha yaxshi ketar, Kamolxonning el-yurt oldida hurmati borgan sari oshib borar edi.
Kunlari shu zaylda oʻtaverdi... Kuz keldi. Daraxtlarning zangori barglarini oltin boʻyoq qopladi. Kamolxonning ota-onasi uni uylantirish payiga tushib qolishdi. Lekin Kamolxon nimadandir choʻchir edi.
- Oʻgʻlim, Alhamdulillah, ishlaring mana ancha yaxshi. Bemalol bir oilani boshqara olasan. Topish-tutishing zoʻr, qoʻlingda 5-6 ta shogirdlaring bor. Endi yoshing ham 25 ga yaqinlashib qoldi, bolam. Uylanadigan yoshga yetding deb oʻylayman. Senga yaxshi bir oqila umr yoʻldosh, onangga kelin kerak...
- Bilaman dada... Albatta oʻylab koʻrib bir qarorga kelaman.
Gapga Kamolxonning onasi Margʻuba xola aralashdi.
- Ha, oʻgʻlim. Oʻylab koʻr. Men senga juda yaxshi qiz topib qoʻydim. Ilmli, oʻrangan!
Kamolxon "Oʻrangan" degan soʻzni eshitdi-yu qandaydir koʻnglini gʻashlik qopladi. Toʻgʻri Soliha qiz oʻranadi, hijoblanadi, oʻzini nomahramlarning nigohidan saqlaydi. Lekin hozirgi qizlarning koʻpchiligi erga tegish uchun, yo boʻlmasa moda uchun oʻranyapti (Albatta, hammasi ham emas!) Mana Kamolxonning sinfdoshi boʻlar edi, ismni Nilufar. Maktab payti gaplashmagan yigiti qolmagan hisob. Hatto bir vaqtning oʻzida 4 ta - 5 ta yigit bilan sevishar edi. 2 yil oldinmi koʻrganida oʻranibdi, uzun koʻylak kiyibdi. Kamolxon hayriyat Alloh iymonga chaqiribdi Nilufarni deb oʻylagandi. Koʻrishishdi, bir ikki ogʻiz suhbat... Yoʻq! Bu qiz oʻzgarmagan edi. Hali ham fe'li oʻsha, yengiltakligi bor.
- Nilufar nega oʻranib olding?
- Nega soʻrayapsan, Kamol?
- Shunchaki qiziqdimdq.Maktabda oʻrangan qizlarni ustidan kular eding, endi esa oʻzing oʻranganingga biroz gʻalati tuyuldi menga.
- Haaa... Turmushga chiqyapman. Boʻlajak erim oʻranishimni xohladi.
- Namozchi?
- Namoz oʻqishni bilmayman-ku?! Bunisini indamadi. Faqat oʻransam boʻldi ekan.
Kamolxon oʻsha suhbatni esladi. Unga tikilib turgan onasiga javob qildi.
- Xoʻp, yaxshi qiz boʻlsa uchrashib koʻraman onam.
* * *
- Assalomu alaykum, meni ismim Kamoliddin. Uydagilarim, koʻchadagilar Kamolxon deb chaqirishadi.
- Assalomu alaykum, meniki Nazira.
- Naziraxon... Men oilada yolgʻiz farzandman. Boʻlajak umr yoʻldoshim aqlli, ilmli boʻlishini xohlayman. Va yana iymonli boʻlsa deyman. Siz koʻrib turibman oʻrangan soliha qizga oʻxshaysiz. Maylimi sizga bir necha savollar bersam?
- Mayli...
Nargiza boshini quyi soldi. Kamolxonning qanday savollar berishi mumkinligini oʻylardi ichida.
- Iymon deganda nimani tushunasiz?
- Iymon bu... Iymon... Halegi... har bir insonni qalbida boʻlishi kerak. Har bir ishimiz... Yaxshi ishimiz iymonni bildiradi.


- Voyyyy! Kim bor? Belim...
Hojiakbar Gulnozaning ovozi chiqayotgan uy tomon yugurdi.
   - Gulim, nima boʻldi? Tuzukmisiz?
  - Qornimda ogʻriq kuchayyapti, Hojiakbar aka... Belimni koʻtarolmayapman.
Hojiakbar qoʻrqib ketdi, Gulnozaning ahvoli haqiqatda yomon edi. Xotinini dast koʻtarib koʻchaga chiqdi. Mashinasiga oʻtqizdi. Mashinani boshqarib ketarkan boshida turli hil oʻy-fikrlar shamolda toʻzgʻigan kuzgi barglar kabi aylandi. "Kecha oshirib yubordim. Bekor urdim. Kayfiyatim umuman yoʻq edi-da. Bitta iplos bilan kelisholmay qolib ancha siqilib qolgandim. Uyga kelsam, ayam Gulnozadan shikoyat qildi. Oʻzi alamimni kimdan olishni bilmay turgandim. Ayamay uribman... Bugun kechirim soʻramoqchi boʻlib kelgandim. Kelsam bu ahvol! Ey Xudoyim Gulimni oʻzing saqla! Uni yaxshi koʻraman!" Hojiakbar to shifoxonaga yetib kelgunicha qilgan ishidan afsuslanib hayolida oʻzini oʻzi koyib keldi. Gulnozani zudlik bilan olib kirib ketishdi. Hojiakbar tashqarida qancha kutdi, bilmaydi... 1 soat. 2 soat... Va nihoyat doktor chiqib keldi.
   - Nima boʻldi, doktor? Ayolim yaxshimi?
Shoshilganicha soʻradi Hojiakbar.
Doktor ayol boshini afsusdan chayqadi. Hojiakbarga qattiq qaradi.
   - Shunchalik ham urasizmi yigit? Kuchiz shunchalik koʻpayib ketgan boʻlsa, koʻchada oʻzizga oʻxshagan togʻdek yigitlar bilan bellashing. Essiz!
   - Nima boʻldi gapirsangizchi qonimni qaynatmay!
   - Ayolingizni ahvoli har holda yaxshi, lekin...
   - Nima lekin?!
Hojiakbar asabiy baqirdi.
   - Oʻzizni bosing uka, bu yer shifoxona. Qornidagi homilasi nobud boʻldi. 3 yarim haftalik ekan... Nobud boʻldi.
   - Nobud boʻldi?
   - Ha... Xotiningizni oʻzidan soʻrasak, ogʻir narsa koʻtargandim, keyin ogʻriq turdi deyapti.
Hojiakbar homilani nobud boʻlganini eshitib koʻp siqildi, lekin endi kech boʻlib boʻlgandi.
     Gulnozaning ota-onasi uni koʻrgani kelishdi. Nargiza xola qizining ahvolini koʻrib chidolmay yigʻlab yubordi. Yer-u osmonga ishonmay asragan farzandi bir ahvolda yotsa! Nargiza xola qizining oldiga oʻtirdi. Mehr bilan sochlarini, yuzlarini siladi. Gulnoza onasining yigʻlaganini darrov bildi. "Onamni siqib nima qildim. Meni deb sogʻliklarini yoʻqotmasinlar" oʻyladi ichida.
    - Nima boʻldi qizim? Nega bunday boʻldi?
   - Ogʻir koʻtarib qoʻyibman. Unchalik ham ogʻir emas edi, bilmasam... Birdan ogʻriq turdi.
   - Mayli qizim... Hali koʻp farzandlaring boʻladi.
   - Oʻziz yaxshimisiz, ayajon? Meni deb siqilib qoldingizmi?
   - Nega unaqa deysan, meni eng yaxshi koʻrgan bolamsanku...
Gulnozaning koʻzlaridan yosh quyilib keldi. Nargiza xola qizining peshonasidan oʻpib qoʻydi.
                      *    *    *
   Va nihoyat oʻqish boshlandi. Hojiakbar va Gulnoza Andijonga ijaraga kvartira olib koʻchib ketishdi. Ularning oz boʻlsada shirin, baxtli hayoti boshlandi. Lekin Hojiakbarning ishlari sira yurishmas, ertalabdan kechgacha uyda oʻtirardi. Gulnoza oʻqishiga borib kelib yurar, stipendiyasini erini qoʻliga tutqazardi. Qaynonasi oyligidan oʻgʻliga pul joʻnatib turar, Hojiakbar shu pullar hisobiga yashar, ishlamas edi. Lekin shunday boʻlsa ham Gulnoza bu yerda qaynonasi bilan yashagandan koʻra ancha tinchroq edi.

4-QISM TUGADI

✍ Usmonaliyeva Munira.
⏰08.11.2024.       01:00

@Hikoyalar


Kunlari shu zaylda oʻtar, qaynonasi qoʻlidan kelganicha Gulnoza bilan Hojiakbarning oʻrtasiga tushishga urinar, ikki yoshni oʻrtasida mehr-muhabbat uygʻotishni oʻrniga orasini buzishni xohlar edi. Hojiakbar toʻydan keyin Gulnozani haqiqatda sevib qoldi. Unga borgan sari bogʻlanib borar edi. Ba'zan uyga gul koʻtarib kelar, ba'zan shirinlik bilan Gulnozani xursand qilar edi. Lekin bu hol uzoqqa bormadi. Onasining toʻxtovsiz gij-gijlashlari oxiri ta'sirini koʻrsatdi. Tez-tez chakib olib Gulnozani uradigan odat chiqardi.
* * *
Bir kuni Gulnozaning qattiq koʻngli aynidi. U 3 haftalik homilador edi. Yogʻ hidiga chidolmay, ovqat ham qilolmadi. Kechka qaynonasi ishdan qaytsa, Gulnoza mazasi yoʻq holsiz oʻtirgan edi.
- Ha, kelinposhsha... Tinchlikmi nima boʻlyapti?
- Assalomu alaykum, ayajon. Yaxshi kevoldizmi? Mazam boʻlmayapti yogʻ hidiga koʻnglim ayniyapti.
- Ovqat qilmadizmi hali?
Gulnoza chiroyli qayrilma kipriklarini tez-tez pirpiratdi.
- Yoʻq qilolmadim.
- Tavba! Bitta siz homiladorsiz! Biz ham kelin boʻlib homilador holimizda ham ovqat qilganmiz, ham qaynona-qaynotamizni hizmatini qilganmiz. Hozirgi kelinlar nozik nihol!
Bir payt darvoza ochilib Hojiakbar kirib keldi. Kayfiyati yoʻq shekilli toʻngʻillaganicha onasiga yuzlandi.
- Nima boʻlyapti, onam?
- Mana bu xotinchangni qara! Mazasi yoʻqmish, ovqat qilsa koʻngli aynirkan! Bitta ovqat qilib qoʻymabdi. Men ishdan charchab kelib ovqat qilaymi endi?!
Hojiakbar itday quturdi. Jon jahdi bilan xotinini sudraganicha uyga olib kirib ketdi.
- Senmi hali onamga bahona qiladigan!? Bitta ovqat qip qoʻysang oʻlib qolasanmi?!
Hojiakbar Gulnozani ayamay urar, dod-voyiga, yalinishlariga quloq solmas edi.
- Jon Hojiakbar aka! Urmang! Urmang iltimos! Endi qilib qoʻyaman ovqatni!
- Endi qilasanmi?! Endi-ya?!
Hojiakbar doʻpposlashdan toʻxtamas edi. Gulnozaning boshi yorilib yuzlariga qon sizib oqdi. Qoʻllari, oyoqlari qaqshab ogʻriganicha Hojiakbarning mushtlaridan himoyalanishga kuchi qolmadi. Xushini yoʻqotib yerga yiqildi.
Qancha yotdi bilmaydi, koʻzini ochsa tong yorishib qolay degandi. Qoʻl oyoqlari zirqirab ogʻriganicha bazoʻr oʻrnidan turdi. Xonada yolgʻiz oʻzi edi. Hojiakbar koʻchaga chiqib ketibdi. Gulnoza oynadan oʻz aksiga qaradi. Yuzida qotib qolgan qon dogʻlarini salfetkada artdi. Artayotib xoʻrligi kelib oʻkrab yigʻlab yubordi. Shumi uning orzu qilgan hayoti?! Shumi u tanlagan er?! Guldek chiroyli, sutdek oppoq yuzlarini ayovsiz kaltaklar koʻkartiribdi. Qahvarang jodu koʻzlaridagi porlab turgan quvonch uchquni oʻchib, oʻrnini anglab boʻlmas gʻam koʻlankasi qoplabdi.
- Gulnozaaaa!
Qaynonasining ovozini eshitib Gulnozaning tishlari gʻirchillab ketdi.
- Shu ham ayolmi? Oʻgʻli shuncha urdi, bir marta ham holi nima boʻldiykin deb xabar ham olmadi...
- Gulnoza deyapman! Turdizmi?!
Gulnoza xohlamaygina javob qildi.
- Turdim! Hozir chiqaman.
Yuzini yaxshilab yuvib tozaladi. Koʻkargan joylarini makyaj qilib yopishga harakat qildi. Iloji boricha oʻzini tutib tashqariga chiqdi.
- Bugun uyga mehmonlar keladigan. Shunga harakatizni qiling. Yon tomondagi xonaga mehmonxonada turgan katta stolni opchiqib ustini chiroyli qilib tuzab qoʻying. Men ketyapman.
- Xoʻp boʻladi.
Mehmonxonadagi stol anchagina ogʻir edi. Uyda Gulnozadan boshqa hech kim yoʻq. Agar shu ishni qilib qoʻymasa yana qanonasining bobillashini eshitadi, kamiga eridan ham kaltak yeydi. Majbur stolni dast koʻtargancha qaynonasi aytgan uy tomon yurdi. Eshikdan ichkariga kirgandi hamki belida qorni aralash kuchli ogʻriq turdi.
Voy-voylaganicha yerga choʻkkalab qoʻldi. Hojiakbar koʻchadan qaytgan edi. Ichkaridan Gulnozaning ingragan ovozi eshitildi


Sohta tuygʻular (Hikoya)

4-QISM

Gulnoza bilan Hojiakbarning toʻyi ham oʻtdi. Toʻy (Nikoh) bu - ikki qalbning birlashishi, bir-birini mutlaqo tanimaydigan ikki insonning umrbodga birga yashash uchun qilgan qaroridir. Umr yoʻldoshi tanlash avvalambor, tugʻilajak farzandga ota yoyinki ona tanlash demakdir. Ona ilmli, taqvoli, farosatli va albatta salohiyatli boʻlsa, farzand ham shunga monand ulgʻayadi. Axir tarbiyani asosan bolasiga ona beradi! Ota mehrli, iymonli, koʻchadan halol rizq topib keladigan ishbilarmon kishi boʻlsa, farzand oilada koʻzi toʻq bo'lib ulgʻayadi, oʻksinmaydi, xafa boʻlmaydi. Ota-onaning birligi farzand uchun, uning kelajagi uchun juda muhim ahamiyat kasb etadi...
"Yuz ochdi" (Ba'zi joylarda "Uch kunlik" ham deyiladi) marosimi oʻtgach Gulnozaning kelinlik hayoti boshlandi. Uni yaxshi koʻrib kelin qilgan qaynonasi bitta-yu bitta oʻgʻlini rashk qilibmi yoki oʻzining azaliy fe'li shundaymi, hech ham Gulnozaga kun bermas, tong sahardan to yarim tungacha ish buyurar, bir daqiqa boʻlsin holi joniga qoʻymas edi. Hozir ta'til payti. Oʻqish boshlanishiga hali 1 yarim oy bor. Gulnozani kechasi qattiq mazasi qochdi, tuni bilan uxlolmay alahladi. Aksiga olib Hojiakbar uyda emas edi. Ogʻriqdan sira uxlolmay oxiri bomdodga yaqin koʻzi ilindi. Yarim soat uxladimi yoʻqmi, derazaning qattiq-qattiq ovozda taqqillaganidan choʻchib uygʻonib ketdi. Koʻzlari qizarib ranggi boʻzdek oqarib ketibdi. Yangi kelinchak emasmi, shosha-pisha yuz qoʻlini yuvib oynaga qaradi. Deraza yanada qattiqroq taqqilladi. Bu safar taraq-turuq ovozga qoʻshimcha qaynonasi ham bobillab ketdi.
- Bu kelin abedgacha uxlaydi! Hammani kelini allaqachon turib koʻcha-hovlilarini yogʻ tushsa yalagudek qilib boʻldi!
Gulnoza hasta ovozda bazoʻr ovozini balandlatdi.
- Hozir ayajon, chiqyapman!
- Tong yorishib ketdi-ku Gulnoza! Shunchayam uxlaysizmi, uyat!
Gulnoza shoshilganicha kiyinib sochlarini turmakladi-da tashqariga yugurdi. Shoshilganidan salom roʻmoli qolib ketgan edi. Vodiyda shunday urf-odat borki, kelin boʻlmish 1 oy davomida har kuni ertalab qaynotasiga, qaynonasiga ( ba'zi joylarda qaynisingil, qayniopaga-yu qaynilariga ham) uch marta egilib salom beradi. Buni kelinning oʻsha xonadondagilarga koʻrsatgan ehtiromi, hurmati sifatida qaraladi. Gulnoza chiqdi.
- Kechiring ayajon... Kechasi bilan mazam boʻlmay chiqdi, shunga...
- Voy tavba! Yangi kelinchak, nega mazayiz boʻlmaydi?! Bahonalarizni borib ota-onayizga aytasiz.
Gulnozaning qaynonasi bir narsa yodiga tushgandek yalt etib keliniga qaradi.
- Salom qilmaysizmi? Roʻmolizni tashlab chiqibsiz... 15 kun boʻlmay, hurmatimiz bitdimi?!
Gulnoza darrov ortiga qaytdi. Xonasidan salom roʻmolini olib chiqib qaynonasing roʻparasiga keldi. 3 marta egilib salom qildi.
- Koʻp yashang, baxtli boʻling.
Til uchida aytilgan bu gaplar Gulnozaga sezildi. Roʻmolini bir chetga qoʻyib uy yumushlarini qilishga kirishib ketdi. Avval qaynonasi, qaynotasi va qaynisinglisi uchun nonushta tayyorladi. Ular koʻchaga chiqib ketishgach bir boshidan hammayoqni tozaladi, changlarni, pollarni artdi, kir yuvdi...


   - Voy Gulnoz... Nima qildi senga, nega gʻalatisan?
Zilola dugonasiga achinib qaradi. Gulnoza shu 2-3 oy ichida ancha oʻzgargan, hayolchan boʻlib qolgan, fikri hayoli qoʻlidagi telefonda turar edi.
   - Kecha telefon qilsam salom alik qildingda tez oʻchirib qoʻyding. Deyarli gaplashmayapmiz ham, tinchlikmi?
   - Ha tinchlik...
Gulnozaning chiroyli lablari titradi.
   - Bilanas-ku Hojiakbar akamning jahllari tez. Telefon qilib qolsalar band boʻlsam, qattik soʻkadilar. Shunda hech kim bilan gaplashmay qoʻydim.
Zilola hayratdan koʻzlarini katta ochdi.
   - Nega senga halitdan hoʻjayinchilik qiladi, ering emas hali u seni! Haqqi yoʻq bunaqa qilishga.
Hojiakbar Gulnozani anchagina qoʻrqitib qoʻygan edi. Dugonasini oldida oʻzini tutib turolmadi, yigʻlab yubordi.
   - Gulnoz... Asalim, nega yigʻlayapsan?
   - Unashtiruvni qaytaray desam ortimda 2 ta ukam bor, Zilol. Oriyatim yoʻl qoʻymayapti. Dadam, onam qanday bosh koʻtarib yurishadi. Shu yigitni tanlagan oʻzim-ku...
   - Boʻldi yigʻlama. Hammasi yaxshilikka, oʻrtoq. Hech narsa behikmat emas.
   - Haa... Balki.
                  *    *    *
Hojiakbar bir yaxshi, mehribon boʻlib qolar, bir jahldor manyakka aylanar edi. Balki oilasidagi muhit shunaqa boʻlgani uchun bu bola ham shunday tramvalar bilan oʻsgandir. Yoshligida dadasi onasini koʻp bor kaltaklar, xoʻrlab urar edi. Bunga u necha bor oʻz koʻzi bilan guvoh boʻlib qolgan. Endi esa yoshlikdagi tarbiya oʻz kuchini koʻrsatyapti.

Gulnoza bilan unashtirilganlariga ham yarim yildan oshdi. Bu vaqt mobaynida Gulnoza necha martalab (Shu bolani qiliqlaridan toʻyib ketganidan!) fotihani qaytarishga urindi. Har safar boʻldi fotihani qaytaraman deganida, Hojiakbar hamiliyonga oʻxshab tusini oʻzgartirib olar, Gulnozaga yana gullar, shirinliklar, sovgʻalar berar, shirin gapirar, kerak boʻlsa bemalol yalinar edi. Gulnoza esa, bu yigitni oʻzgarib odam boʻlib qolishidan umid qilardi, bir tomondan oilasini shaʼnini ham oʻylar, fotihani qaytarsam ukamga kim qizini beradi, singlimga ham bu tasir qiladi-ku deb oʻylar, yana ota-onasi, qarindosh urugʻlari "Sen oʻzing tanlagansan shu yigitni"deya yuziga solishlaridan qoʻrqar, aniqrogʻi uyalar edi. Kunlar shu zaylda oʻtaverdi. Toʻyga ham hech qancha vaqt qolmadi. Endi hamma toʻy tashvishlari bilan ovora boʻlib qoldi. Gulnoza Hojiakbarni toʻydam soʻng albatta oʻzgaradi deya qattiq ishondi. Lekin uning bu koʻrganlari, toʻydan keyingi koʻrgiliklarini oldida hech nima emas edi...

3-QISM TUGADI

✍ Usmonaliyeva Munira.
⏰05.11.2024.       10:18

@Hikoyalar


Hojiakbarning onasi malakali pedagog, avval Gulnozalar oʻqigan maktabda oʻqituvchilik qilgan. Bu ayol Gulnozani ancha yaxshi tanir, ochigʻi bu qiz unga yoqardi ham. Hozir esa, institutda domlalik qiladi. Oxirgi parasini yakunlab uyga qaytdi. Uyda oʻgʻli uni kutib oʻtirar edi.
    - Assalomu alaykum, onam! Yaxshi kevoldizmi?
   - Rahmat oʻgʻlim, Va alaykum assalom.
Hojiakbar onasi chiqqunicha telefonida nimalarnidir koʻrib vaqt oʻtkazdi.
   - Ona... Sizda gapim bor edi.
   - Mayli gapir.
   - Shu mahallamizda bir qiz borakan, uni siz juda yaxshi taniysiz...
   - Xoʻp... Kim ekan u?
   - Elmurod akaning qizi bor ku - Gulnoza. Shu qiz.
   - Ha taniyman. Yaxshi qiz, yoqimtoy, chiroyli...
   - Shunga uylanmoqchiman. Sovchi boʻlib borasizmi degandim.
Lola xola biroz oʻylanib qoldi. Bir hisobda oʻgʻlining qaroridan mamnun boʻldi. Chunki u maktabda ishlab yurgan payti bu qizni yoqtirar, uni boshqacha yaxshi koʻrar edi.
   - Mayli oʻgʻlim... Boramiz.
Hojiakbar juda xursand boʻldi. Onasini maxkam quchoqlab oldi.
   - Rahmat onam!
Hojiakbar Gulnozaga haqiqatda mos yigit edi. Boʻy basti kelishgan, oppoq, chiroyli yigit. Gulnoza ham xuddi shunday... Oʻziga xos chiroyi, husni bor. Lekin... Insonning baxti bunday narsalar bilan aslo oʻlchanmas ekan.
                   *    *    *

Hojiakbar Gulnozani koʻngliga yoʻl topish uchun ancha harakat qildi. Haftasiga gullar joʻnatdi, kitoblar, shirinliklar yana turli xil sovgʻalar... Sovchisini ham joʻnatishdan sira toʻxtamadi... 3 marta, 5 marta, 10 marta... Son-sanoqsiz, ketma-ket sovchisini joʻnataverdi. Kechalari Gulnozalarning uyi yoniga kelib baqir-chaqir qilib oʻtib ketar, kunduzlari esa qizni koʻnglini olish uchun turli xil narsalar oʻylab topar edi. Haqiqiy romantik, jentelmen yigit edi. Gulnozaga ham mana shunaqa yigitlar yoqar, baxtni shunday narsalarda deb bilar edi...
Axiyri Hojiakbar Gulnozaning roziligini oldi. Bu albatta oson boʻlmadi. Lekin... Qiyinchilik bilan erishilgan narsa totli boʻladi.
- Gulnoza, qizim bu bolaning oilasi bizga toʻgʻri kelmaydi.
Gulnozaning buvisi joni kuyib gapirar edi.
- Seni unga bermaymiz! Otasi xotinboz, amakilari ham shunaqa odamlar... Baribir nasl tortadi, bolam. "Qazisan, qartasan asl zotingga tortasan!" Deyishgan burungilar.
- Yoʻq buvijon, bu bola unaqamas. Yaxshi bola. U unaqa ishlar qilmaydi, men ishonaman.
Gulnozaning koʻzlari koʻr, quloqlari kar boʻlib qolgan edi. Buvisining yonib-kuyib gapirishi unga taʼsir qilmas, Hojiakbar bilan birga boʻlishni xohlar edi. Oʻylardiki, hayoti faqat shunday davom etadi, gullar, sovgʻalar, turli xil syurprizlar...
- Menga quloq sol qizim. Keyin afsuslanib qolma, erkak kishini betida harom tuki boʻladi, shirin soʻzlariga uchib aldanib qolma, bolam. Men u oilani juda yaxshi bilaman, axir. Seni baxtingni xohlayapman men ham.
Gulnozani qaysarligi tutdi. Baribir oʻz fikrida qatʼiy turib oldi.
- Yoʻq, u yaxshi bola! Undan boshqasi kerakmas menga!
Gulnoza shunday deganicha shart oʻrnidan turib tashqariga chiqib ketdi. Buvisi boshini chayqaganicha ortidan "Guldek umring xazon boʻlmasinda bolam"deb qoʻydi.
Gulnoza bilan Hojiakbar unashtirilishdi. Bir-birlari bilan telefonda uzoq-uzoq suhbatlashishar kunduzlar vaqtni birga oʻtkazishar edi. Unashtiruvga ham bir hafta boʻldi. Hojiakbarning ishlari birdan orqaga ketdi. Shokolad firmasi ehtiyotsizlik bilan qilingan xato sabab inqirozga uchrab, davlatdan ancha qarz boʻlishdi. Uy-joylarini va mashinalarini hammasi shunga kirib ketdi. Qisqa qilib aytganda bankrot boʻldi. Endi Hojiakbar oldingi Hojiakbar emasdi. U oʻzining asl yuzini asta ocha boshladi. Baʼzan alamini Gulnozadan olar, hali nikohida boʻlmagan qizni urar, unga ochiqdan ochiq hoʻjayinchilik qilar edi. U Gulnozaga ilk bor qoʻl koʻtarganidayoq Gulnoza xato qaror qabul qilganini tushundi. Qalbida bu yigitga nisbadan zarracha muhabbat qolmadi. Lekin... Lekin uning fikricha endi kech boʻlgan edi.
* * *


Sohta tuygʻular (Hikoya)

3-QISM

    Koʻzlar kiprik qoqqunicha 1 yil ham oʻtdi ketdi. Sentyabr! Kuzning ilk kuni. Hali daraxlarning barglari sargʻaymadi, quyosh ham osmonning eng yuqorisiga chiqib olib, zarrin nurlarini ayamay sochmoqda. Kun issiq, atrof esa juda chiroyli.
   Gulnoza bu yil 2-kursga oʻtdi. Oʻqishlari har doimgidek yaxshi ketyapti. Uyidan sovchilar arimaydi. Ba'zilari 3 marta, ba'zilari 5 martalab sovchisi joʻnatadi. Oldingilar tadbiri bilan aytganda Gulnozaning ostonasi oʻpirilib ketdi (Sovchilarning koʻp kelganidan albatta!) Gulnozaning maqsadi esa oʻsha-oʻsha, oʻqish, magistratura... Lekin dadasi Elmurod aka bu yil qizini uzatish fikriga tushib qoldi. Chunki tinimsiz qizini soʻrab kelishyapti, qizining yoshi ham ayni oila quradigan yoshga yetdi...
    - Avvalambor, oʻgʻlimiz rossa yaxshi bola, toparman-tutarmon. Qizizda koʻngli bor. Oʻlaman sattor shu qizdan boshqasiga uylanmayman deyapti.
Nargiza xola piyolaga choy quyib kelgan sovchilarga uzatdi.
    - Qizimizni ixtiyori oʻzida... Hali oʻqiyman deyapti.
   - Voy tavba! Qiz bolani tengi chiqdimi berish kerak-da. Uchrashib koʻrishsin, balki bir-birlariga koʻngli tushib qolar.
   - Xoʻp aytib koʻraman.
Kelgan sovchilar bir-birlariga ma'noli qilib qarab olishdi.
   - Mayli unda, biz yana kelarmiz... Turaylik endi.
   - Xush kepsizlar...
  - Xushvaqt boʻling.
Nargiza xola mehmonlarni kuzatib uyga kirdi. "Yaxshi joydan ekan. Yigit, oʻqimishli, aqlli... Oʻqishdan kelsin, Gulnoza bilan gaplashib koʻraman" oʻyladi Nargiza xola.
    Gulnoza dugonalari bilan anchagacha suhbatlashib qolib ketdi. Bugun uyga borishi kerak edi. Vaqt ham asrga yaqinlashibdi, shoshilganicha kafedan chiqdi.
    - Assalomu alaykum, ha singlim qayerga ketasiz?
Taksi haydovchisi yoʻl chetida turgan Gulnozaning oldiga toʻxtadi.
   - Assalomu alaykum, Boʻzga...
   - Oʻtiring, olib borib qoʻyaman. Yoʻlim ayni oʻshetga edi.
Gulnoza mahallasining koʻchalaridan oʻtib keta turib oʻzining maktabdoshi boʻlgan yigit - Hojiakbar akani koʻrdi. Lekin shoshilib turgani uchunmi unga parvo qilmang, yonidan tezgina oʻtib ketdi.
   - Keldingmi qizim, namuncha qolib ketding?!
   - Qizlar bilan ozgina kafeda oʻtirib qolib ketibman. Soatga qaramay qolibman. Tinchlikmi?
   - Tinchlik... Bugun ham 3 ta joydan sovchilar kelishdi.
Gulnoza onasiga norozi qiyofada qaradi.
   - Aytdim-ku, aya... Hali turmushga chiqmoqchimasman. Hech boʻlmasa oʻqishni bitirib olay.
   - Sen avval eshit. Juda yaxshi joylardan hammasi. Biri doktor ekan. Yaxshi joyda ishlarkan. Yoshi ham juda kattamas 94-yil bola. Esli-xushli emish. Bir uchrashib koʻrasanmi shu yigit bilan.

- Yoʻq hech kim bilan uchrashishni xohlamayman.
- Nimaga?
Gulnoza javob bermadi.
- Turmushga chiqadigan paayting keldi, qizim. Dadang ham uchrashib koʻrsin deyaptilar. Yoki koʻnglingda u-bu kim bormi?
Gulnoza indamaygina yerga qaradi. Past ovozda dedi
- Yoʻq hech kim...
- Ha unda nega buncha qaysarlik qilyapsan? Uchrashib koʻr, yoqsamasa birov seni majburlarmidi?
- Oʻylab koʻraman.
Gulnoza shunday deganicha xonasiga kirib ketdi.
* * *
Hojiakbar Gulnozani oʻsha kuni bir koʻrishdayoq yoqtirib qolgan edi. Maktab payti bu qizga uncha e'tibor bermagan ekan. Maktabdan soʻng hamma oʻz yoʻliga yurib ketdi. Oʻqiyman degani institutga hujjat topshirdi, ishlayman degani ish izladi, hunar oʻrganaman degani yaxshi ustozga shogird tushdi. Gulnoza oʻqidi. Hojiakbar esa, dadasining shokolad fermasida ish boshladi. Biznesi rivojlanib ketdi. Topish tutishi yaxshi, boyni bolasi, tagida mashinasi, hashamatli uyi bor. Gulnozaning oilasi ham asli shunaqa oilalardan. Dadasi tajribali tish shifokori. Mashina, uy-joy bari havas qilsa arzigulik. Hojiakbar uyda oʻtirganicha shularni hayolidan oʻtqazdi. "Nima qilib boʻlsa ham shu qizni oʻzimniki qivolishim kerak. Yaxshi qiz, keyin juda chiroyli, shiringina qoʻgʻirchoqqa oʻxshaydi. Oilasi ham, oilamizga mos, ziyoli. Onam ishdan kelsalar, ogʻiz ochib koʻraman..."

Показано 20 последних публикаций.