Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биринчи изоҳ синдроми ёки биринчи хабар синдроми
Жамиятда шундай ҳолат бор, яъни бирор воқеа-ҳодиса биринчи бўлиб қандай ёритилса ёки шарҳланса, аксар одамлар ўша мавзу атрофида фикрни давом эттирадилар.
Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда ҳам шундай. Аксар ҳолатда биринчи изоҳ қандай бўлса, қолган одатий изоҳлар ҳам шу мазмунда давом этади. Яхши бўлса—яхши, ёмон бўлса—ёмон.
Миллий боғдаги хитойликлар масаласида ҳам шундай. Агар, Кун.уз мухбири бу ҳолатни тўлиқ ёритиб, дейлик "Ҳуавей компанияси вакиллари тонг саҳардан туриб соғломлаштириш мусобақасида қатнашмоқда", деб ёритганида, масала умуман бошқа тус оларди.
Қўйидаги экспериментда ҳам, ҳатто мутахассисларни чалғитувчи шартлар олдиндан тақдим этилмоқда.
Мутахассислар эса, ўша шартлар таъсирида турлича хулосага келмоқдалар. Бу ҳам билиб-билмай манипуляция таъсирига тушиш ҳисобланади.
Шунинг учун, маълумот ва хабарларни имкон қадар совуққонлик билан, четга чиқиб, хулоса қилишга ҳаракат қилиш керак.
Лекин бу ҳар доим ҳам осон бўлавермайди.