Дўстлар,
Исроил давлати ва унинг куч-қувватига ҳаддан зиёд алданадиган бўлманглар. Ҳарбий-сиёсий воқеаларни бугунини эмас, ўтмиши ва келажагига ҳам назар солинглар. Кеча Исроилнинг даъвоси нима эди-ку, бугун нимани илтимос қилиб сўради, қаранглар. Ҳадеб, конспирологияга берилиб, умидсизланманглар.
Агар ҳамма нарса Исроил режасидек бўлганида, бугунги аҳволга тушган бўлмасди. Улар қачон уруш оловини ёқса Азиз зот уни ўчирур. Бу ҳақиқатдир.
Яқин Шарқдаги жараёнлар ҳали тугамади, ундан ҳам катта фитналар бўлади. Бироқ, қисқа жараёнларнинг ўзини олганда бу урушда Исроил ютқазди, Фаластин ютди.
Исроилликлар ўйлаганидек, Фаластинликлар Ғазони ташлаб қочмадилар, Ҳамасга лаънат ўқимадилар, уни ёлғиз қолдирмадилар. ҲАМАС уруш бошланишидан аввалги талаби қандай бўлган бўлса, сулҳда ҳам ўша талабга эришди.
Ғазоликлар ўз юртини ҳимоя қилиш учун 50 мингга яқин қурбон бердилар ва ундан ҳам ортиқ қурбон беришга рози эдилар. Буни ўз юртини ҳимоя қилиш учун сабр қилолмайдиган руҳиятлар тушунмайди.
Афғонистон АҚШга қарши урушда ундан ҳам катта талофотларга дуч келган бўлса-да, ниҳоят ғалаба қозонди. Ғаза феномени тарихни бурадиган феномен бўлиб, яқин келажакда жамиятшунос ва сиёсатшунос олимлар томонидан кўплаб тадқиқ қилинади. Унинг бу қаҳрамонлиги ва сабри ортидаги омиллар ўрганилади. (Ва албатта унинг душманлари бу омилларни чўктириш йўлларини қидиради).
Уни тушуниш учун Ғаззада яшаш керак. Сулҳнинг ғалаба ёки мағлубият эканлигини Ғаззаликлар белгилайди. Улар эса ғолиб ҳиссиётидадирлар. Исроил қавмида бундай ҳиссиёт йўқ.
Ғаззаликлар ўз диёрларини ҳимоя қилиш учун 50 минг йўқотишга рози эдилар, ҳатто ундан ҳам кўпига тайёр эдилар. Шунинг учун улар бундай муқаддас йўқотишлар мағлубият деб билмайдилар. Улар ўз юртини асраб қолдилар. Уни янада обод қиладилар янада кучли миллатга айланадилар.
Мени ўйлантирадиган нарса, эса биз ўз юртимизни ҳимоя қилиш учун нималарга тайёрмиз. Биз Ўзбекистонни эҳтимолий душмандан ҳимоя қилиш учун қандай қийинликларга розимиз? Чидаймизми?
Аслида, Ғазза ҳақида эмас, мана шу оғриқ ҳақида қайғуришимиз керак.
Ғазза ҳануз қамалда. Унга кириб-чиқиш Исроил назоратида. Сувдан, ҳаводан ва ердан бўғилган. Шунга қарамай Ғазза ғаззаликлар қўлида. Буни муқаддас Ватан тушунчасига эга бўлмаганлар тушунмайди.
Дунё ғаззаликларнинг матонатига ҳали кўп ҳавас қилади, ундан ўрнак олади, китоблар ёзилади.