НEГА БОМДОДГА ТУРМАЙСАН?
Имом Термизий Ҳасан раҳимаҳуллоҳдан, у киши Хузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Лоқайд одам бўлманглар. Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз. Одамлар зулм қилса, зулм қиламиз, деманглар. Аммо ўзингизни одамлар яхшилик қилсалар, яхшилик қилишга, агар улар ёмонлик қилсалар, зулм қилмасликка ўргатинглар», дедилар. Сиз ўзингизни (Аллоҳнинг ибодатидан) ўтириб олувчилар билан солиштирманг, ўзингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари билан солиштиринг. Ўзингизни узр сабаб бир марта қазо бўлган бомдод намози учун бутун умр йиғлаб юрган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу билан солиштиринг. Ўзингизни Холид ибн Валид, Қаъқо, Юсуф ибн Тошфин, Сайфиддин Қутз кабилар билан солиштиринг. Барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин! Ҳимматингизни оширинг, ўрнак оладиган инсонингизни тўғри танланг, улкан мақсадлар қўйинг, интилишингизни кучайтиринг! Сизга яна бир қимматли маслаҳат бераман. Фақатгина бомдод намозига тегишли бўлган бир кундалик тутинг ва мен айтган ишларни жиддият билан бажаринг. Кундаликка ойнинг барча кунларини ёзиб чиқинг. Бомдод намозини жамоат билан ўқиган кунингиз рўпарасига тўғри белгисини қўйинг. Жамоат намозига чиқмаган кунингиз рўпарасига эса хато белгисини қўйинг. Ойнинг охирида тўғри ва хато белгиларини ҳисоблаб чиқинг. Шунда сизга ҳаётингиз тўғри тарзда ўтяптими ёки хато тарзда ўтяптими аён бўлади. Бу ишлар ҳазил бўлмаган, инсон ҳаётида жиддий ўрин тутадиган ишлардан саналади. Умар ибн Ҳаттоб розияллоху анху айтадилар: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Амалларингиз тортилишидан олдин ўзингиз тортинг. Катта намойиш куни учун зийнатланинг».
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.