HAZRATIIMOM.UZ | Rasmiy Kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар “Ҳазрати имом" жоме масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ қори Абдуразаковнинг телеграмдаги расмий канали
———————————————
🔹web sahifalarimiz https://taplink.cc/hazratiimom.uz
———————————————

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Шош ҳанафийлари
Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!
#ихтилофдан_сақланиш

Гоҳида, мустаҳаб бўлган амалларда ҳар-хилликни келтириб чиқариб, шариатимизда ҳаром саналган – ўзаро ихтилофларга сабабчи бўлинмоқда. Улардан: “Нега бундай ихтилоф чиқармоқдасиз?”, – деб сўралса, “Биз Қуръон ва ҳадисга амал қиламиз” ёки “Шу масалада Шофеъий мазҳабнинг йўлини тутганмиз”, – дейишади. Алоҳида таъкидлаймизки, фиқҳий мазҳабларга амал қилиш – Қуръон ва суннатга мукаммал амал қилишдир! У мазҳабдан бир масалани, бошқа мазҳабдан бошқа масалани олишни уламоларимиз “талфиқ” дейдилар ва бунинг ҳукми ҳам – ҳаромдир. Ҳаром ишни қилиш эса – катта гуноҳдир. Юртимизда бу ихтилофларнинг ечими сифатида – минг йиллардан бери синалган ва давом этиб келаётган Аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига амал қилиш, деб биламиз. Ана шунда бутун куч-ғайратимиз, ҳимматимиз бир-биримизга душманчилик эмас, фойдали ишларга сарф бўлади.
Ихтилофлар ва фирқаларга бўлиниш, натижада уруш-жанжал ва низолар келтириб чиқариш ҳаром амал эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
وَلَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ (رواه الامام مسلم عن ابي مسعود رضي الله عنه )
яъни: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!” (Имом Муслим ривояти).
Қадимдан динимизда фирқаларга бўлиниш ва ихтилофларга асосий сабаблардан бири – илмсизлик, динни яхши тушунмасликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон динини аслида кимлиги номаълум кимсаларнинг узуқ-юлуқ маърузалари ёки интернетда ин қуриб олган қўштирноқ ичидаги “мулла”лардан эмас, балки мўътабар олимлар, устозлар ёзиб кетган китоблардан ўқиб-ўрганиш керак.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Шош ҳанафийлари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_суҳбати #мотуридий #таълимот
🗣 Мавзу: МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ АҲАМИЯТИ

🎙 Соатмурод домла Примов
Тошкент ислом институти проректори

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ЭРТАНГИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

📆 14 - ЯНВАР / 2025 йил
📆 14 - РАЖАБ / 1446 хижрий

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

Telegram |Web| Instagram | Youtube


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пайғамбаримиз с.а.в Ватанни ҳимояси ҳақида шундай деганлар:
“Икки кўзни (кўз эгаларини) дўзах ўти куйдирмайди. Бири Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни, иккинчиси Ватан ҳимоясида ухламай бедор бўлган кўзни”.


Шу замин сарҳадларини кўз қорачиғидек қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат, қилаётган барча хайрли ишларида Яратган ёр ва мадодкор бўлсин!

14-январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!


#ГЎЗАЛ_ҚИРОАТ

🎙Роҳман сураси🌿

”Ҳазрати имом" жоме масжиди имом-хатиби устоз Ҳабибуллоҳ қори Садриддин қори ўғли

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

Telegram |Web| Instagram | Youtube


Репост из: HAZRATIIMOM.UZ | Rasmiy Kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бисмиллах

🌸🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍀

🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌸 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌸 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌸 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🌸 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: HAZRATIIMOM.UZ | Rasmiy Kanal
Agar sodir etgan gunohingdan keyin qalbingda qorong'ulik topsang, bilgilki, hali qalbingda nur bor ekan. Agar u bo'lmaganida qorong'ulikni sezmasding.

Abdurahmon ibn Javziy

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Muslim.uz
🌙 RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG!

🥜 Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar:
“Xalilim sollallohu alayhi vasallam menga uch narsani: har oyda uch kun ro‘za tutishni, choshgohdagi ikki rakatni, uxlashdan oldin vitr o‘qishni vasiyat qilganlar”.

#rajab_oyi #roza #vaqtlar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌙 RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG!

🥜 Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar:
“Xalilim sollallohu alayhi vasallam menga uch narsani: har oyda uch kun ro‘za tutishni, choshgohdagi ikki rakatni, uxlashdan oldin vitr o‘qishni vasiyat qilganlar”.

#rajab_oyi #roza #vaqtlar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Набий алайҳиссаломнинг ражаб ойини кўрганда қилган амаллари


Ражаб ойи ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Маъноси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир.

Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир.


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УБУДИЯТ-ГЎЗАЛ СИФАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
No comment...

https://t.me/hazratiimomuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум!🌸🌸

Кўкдан инган ёмғир чангу ғуборларни тозалагани каби, ушбу улуғ кунлар шарофатидан гуноҳларимиз кечирилиб, руҳимиз поклансин!!!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


​​ИККИ ДЎСТ...

Чўлда кетаётган икки дўст, бир пайт нима бўлдию, бир бирлари билан ғижиллашиб қолишди.
Шунда дўстларнинг бири иккинчисининг юзига
тарсаки тортиб юборди. Tарсаки еганнинг жони оғриди, лекин хеч нима демасдан ерга эгилди
ва қумга шундай деб ёзди:

«Бугун энг яқин дўстим менга тарсаки туширди». Яна йўлларида
давом этишди ва битта вохага чиқиб олишди. У ерда кўзлари сувга тушдию, чанқоқларини қондириш учун шошилишди. Шунда боя тарсаки еган дўст сув бўйидаги ботқоққа тушиб кетиб, чўка бошлади. Дўсти дарров ёрдамга шошилиб, уни ўлимдан қутқариб қолди. Ўзига келгандан кейин, бир оз муддат ўтгач, бу сафар бир тошга шундай деб ёза бошлади:

«Бугун энг якин дўстим хаётимни сақлаб қолди». Уни кузатиб турган шериги сўради: «Тарсаки тортувдим қумга ёздинг, энди эса тошга ёзяпсан, нима учун?» Дўстининг жавоби қуйидагича бўлди:
«Бировдан оғринганимизда қумга ёзишимиз керакки, салгина шабада эсганда хам ўчиб
кетсин. Аммо бировнинг қилган яxшилигини тошга битишимиз керак. Токи хеч бир шамол,
бўронлар уни ўчира олмасин».


ЭРТАНГИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

📆 12 - ЯНВАР / 2025 йил
📆 12 - РАЖАБ / 1446 хижрий

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

Telegram |Web| Instagram | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Показано 16 последних публикаций.