Рамазон ойи барокатидан...
Рамазон ойининг фазилатлари бисёр. Шулардан учтасини келтирсак :
1. Рамазон ойи хатоларга каффорот бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Беш вақт намоз, бу жумъа кейинги жумъагача, бу Рамазон кейинги Рамазонгача – агар катта гуноҳлардан четда бўлинган бўлса – ўрталаридаги нарса (хато)ларга каффорот бўладилар” дедилар".
(Имом Муслим)
2. Рамазон ойи гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Ким Рамазон ойининг рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади” дедилар".
(Имом Бухорий ва Имом Муслим)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон ойи кирганда, ундан гуноҳлари кечирилмасдан чиққан кишининг бурни ерга ишқалсин" дедилар".
(Имом Аҳмад, Термизий, Бухорий, Ибн Ҳиббон)
3. Рамазон ойи банданинг Жаннатга киришига сабабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Албатта, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб : "Эй Расулуллоҳ, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон (рўзасини) тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам ва буларга ҳеч нарсани зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?" деб сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳа” дедилар.
(Имом Муслим)
Меҳрибон Роббимиз, гуноҳларимизни кечирсин ва жаннатига меҳмон қилсин, Амийн !
УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi